Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари.

Download Report

Transcript Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат
рамзлари.
Режа :
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
9.
Кириш.
Ўзбекистон Республикасининг Мустақиллик
Деклорацияси
Ўзбекистон Республикасининг Давлат рамзлари.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат
Конституцияси ва фуқароси.
Ўзбекистон Республикасининг Давлат
Мукофотлари.
Ўзбекистон Республикасининг Фахрий унвонлари.
Унвон ва орденлари.
Ўзбекистон Республикасининг Фаҳрий ёрлиғи.
Ўзбекистон Республикаси халқининг байрам
кунлари.
«Биз учун мустақиллик — энг аввало ўз
тақдиримизни қўлимизга олиш,
ўзлигимизни англаш, миллий
қадриятларни, урф одатларимизни
тиклаш, ҳаммамиз учун мўътабар шу
заминда ҳар бир хонадонда тинчликосойишталикни , барқарорликни
тиклашдир. Азиз Ватанимизда адолат,
инсоф, дину-диёнат, меҳру оқибатни
қарор топтиришдир. Биз учун
Мустақиллик Аллоҳнинг ўзи элюртимизга инъом этган бойликларига
эгалик қилиш, халқимиз қудрати,
салоҳияти, ақлу заковатга таяниб,
Ўзбекистонда яшаётган ҳар бир инсон,
ҳар бир оила учун ҳаёт қуриш, келажак
авлод учун озод ва обод ватан
қолдиришдир.
Озод бўлсанг-озод бўл!,
Эркин бўлсанг - эркин
бўл!, Мустақил бўлсанг Мустақил бўл!
Ислом Каримов.
Ўзбекистон Республикасининг
Давлат мустақиллиги.
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
кенгаши
1991-йил
31-августда
«Ўзбекистон Республикасиниг давлат
мустақиллигини эълони қилиш тўғрисида»
қарор
қабул
қилди.
Қарорда
«Республиканинг давлат мустақиллиги
тўғриси»даги Олий Кенгаш баёноти
тасдиқлансин ва Республика бундан буён
Ўзбекистон Республикаси деб аталсин,
«1-сентябрь Ўзбекистон Республикаси
нинг мустақиллиги куни деб белгилансин
ва 1991-йилдан бошлаб бу кун байрам ва
дам олиш куни деб эълон қилинсин» деб
кўрсатилсин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти
сайлови тўғрисидаги Қонунининг 38моддасига
мувофиқ
Ислом
Абдуғаниевич Каримов 1991-yil 31декабрдан
бошлаб
Ўзбекистон
Республикаси Президенти лавозимини
бажаришга киришди ва қасамёд қилди.
O`zbekisnon Respublikasining Davlat bayrog`i.
O`zbekiston Respublikasining davlat bayrog'i mustaqil mamlakatimiz
ramzlaridan biri hisoblanadi. Davlat bayrog'i o'zining milliyligi,
mustaqilligi bilan mamlakatimiz tabiati, tarixi, qudrati va eng yaxshi
an'analarini jahonga namoyon qiladi. Davlat bayrog'i mamlakatimiz
xalqlarini o'z atrofiga to'playdi. Ularni jipslashtirib, ulkan millatga
aylantiradi. Davlat bayrog'i mamlakatimiz xalqlarining shodiyona
paytlarida ham, qiyinchiliklarni yengib o’tishida ham butun jamiyatning
ruhiy kuchlarini birlashtirishga yordam beradi.
O'zbekiston Respublikasining Davlat bayrog'i O'zbekiston Respublikasi Oliy Kengashining navbatdan
tashqari o'tkazilgan VII sessiyasida 1991-yil 18- noyabr kuni tasdiqlangan.

1. Bayroqdagi moviy rang tiriklik mazmuni aks e’rtgan mangu osmon va obi hayot ramzidir. Timsollar
tlilida bu — yaxshilikni, donishmandlikni, halollikni, shon-shuhrat va sadoqatni bildiradi. Binobarin, Amir
Temur davlati bayrog'ining rangi ham moviy edi.

2. Bayroqdagi oq rang — muqaddas tinchlik ramzi bo'lib, u kun charog'onligi va koinot yoritqichlari bilan
uyg'unlashib ketadi. Oq rang poklik, beg'uborlik, soflikni, orzu va xayollar tozaligi, ichki go'zallikka intilishning
timsolidir.

3. Yashil rang — tabiatning yangilanish ramzi. U ko'pgina xalqlarda navqironlik, umid va shodmonlik
timsoli hisoblanadi.

4. Qizil chiziqlar vujudimizda jo'shib oqayotgan hayotiy qudrat irmoqlaridir.

5. Navqiron yarim oy tasviri bizning tarixiy an'analarimiz bilan bog'liq. Ayni paytda qo'lga
kiritilgan mustaqilligimiz ramzidir.

6. Yulduzlar barcha xalqlar uchun tuhiy, Ilohiy timsol sanalgan. O'zbekiston Respublikasi Davlat
bayrog'idagi 12 ta yulduz tasviri ham tarixiy an'analarimiz, qadimgi quyosh yilnomamizga bevosita
aloqadordir.
Ўзбекистон Республикасиниг Давлат герби
O'zbekiston Respublikasining Davlat gerbi O'zbekiston
Respublikasi Oliy Kengashining X sessiyasida 1992yil 3-iyul kuni tasdiqlandi.
O'zbekiston respublikasining Davlat gerbi gullagan vodiy
uzra charaqlab turgan quyosh tasviridan hamda o'ng
tomonidan bug'doy boshoqlari, so'l tomonidan ochilgan
paxta chanoqlari surati tushirilgan chambardan iboratdir.
Gerbning yuqori qismida Respublika jipsligining ramzi sifatida sakkiz qirrali
yulduz tasvir1angan: sakkiz qirra ichida joylashgan yarim oy va yulduz
musulmonlarning qutlug' ramzidir. Gerb markazida himmat, olijanoblik va
fidoyilik timsoli bo'lgan Afsonaviy Xumo qushi qanotlarini yozib turibdi.
Ushbu ramz va timsollar xalqimizning tinchlik, yaxshilik, baxt-saodat,
farovonlik yo'lidagi orzu-umidlarini ifodalaydi. Gerbning pastki qismidagi
Respublika Davlat bayrog'ini ifodalovchi uch rangdagi chambar bandiga
«O'zbekiston» so'zi bitilgan.Gerbning markazida baxt va erksevarlik ramzi
qanotlarini yoygan Xumo qushining tasvirlanishi bejiz e’mas. Chunki u
qadim-qadimdan baxtga yetaklovchi timsol
sifatida qadrlangan.
Ўзбекистон Республикасиниг Давлат
мадҳияси
Abdulla Oripov so'zi
Mutal Burxonov musiqasi
Serquyosh, hur o'lkam, elga baxt, najot,
Sen o'zing do'stlarga yo'ldosh, ehribon.
Yashnagay to abad ilmu fan, ijod,
Shuhrating porlasin toki bor jahon!
N a q о г a t:
Oltin bu vodiylar - jon O'zbekiston,
Ajdodlar mardona ruhi senga yor!
Ulug’ xalq qudrati jo'sh urgan zamon,
Olamni mahliy o aylagan diyor!
Bag'ri keng o'zbekning o'chmas iymoni,
Erkin, yosh avlodlar senga zo'r qanot!
Istiqlol mash'ali, tinchlik posboni,
Xalqsevar, ona yurt, mangu bo'l obod!
N a q о г a t:
Oltin bu vodiylar - jon O'zbekiston,
Ajdodlar mardona ruhi senga yor!
Ulug’ xalq qudrati jo'sh urgan zamon,
Olamni mahliyo aylagan diyor!
Ўзбекистон Республикасиниг Давлат
Конституцияси ва фуқароси
Konstitutsiya lotincha so’z bo’lib,”o’rnataman”,
“belgilab qo’yaman” degan mazmunni ifoda etadi.
O’zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi-mustaqillik
bergan hurriyat timsolidir.Mamlakatamizda davlatchilik tizimlaridan biri mustaqil davlatimiz Konstitutsiyasidir. O’zbekiston Respublikasining Davlat Konstitutsiyasi 6 bo’lim, 26 bob, 128 moddadan iborat.
1992-yil 8-dekabrda qabul qilngan O’zbekiston
Respublikasining Davlat Konstitutsiyasi, eng avvalo Vatanimiz ozodliginingshahodati
sifatida qadirlidir. O’zbekiston Konstitutsiyasida inson huquqlari va davlat
mustaqilligi f’oyalariga sadoqat, xalqimiz oldidagi yuksak mas’uliyat, o’zbek
davlatining tarihiy tajribasiga tayanish, Ozbekiston fuqarolarining farovon hayot
kechirishlarini ta’minlash, insonparvar jamiyatni barpo etish kabi olijanob
maqsadlarni amalga oshirish ko’zlangan.
O’zbekiston Respublikasining fuqarosi 16 yoshga to’lgach fuqarolik pasportini oladi.
Ushbu pasport yurtimizning haqiqiy fuqarosi ekanligini namoyon qiluvchi davlat
hujjatidir.
Миллий валюта


Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 16 июлда эълон
қилинган “Ўзбекистон Республикасининг миллий
валютасини муомилага киритиш тўғрисида” ги
Фармонига мувофиқ 1994 йил 1 июлдан бошлаб
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси сўм
муомилага киритилди (1 сўм -100 тийин).
Ўзбекистон Республикасининг валюта бирлиги
ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Марказий
банки муомилага қиймати 1,3,5,10,25,50,100 сўм бўлган
банк қоғоз пуллар (банкнотлар) ва 1,3,5,10,20,50 тийин
бўлган металл тангалар чиқарган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ДАВЛАТ МУКОФОТЛАРИ.




Биринчи чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 4-сессиясида
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мукофотлари тўғрисида” Қонуни (1995 й. 22
дек.) қабул қилинди. Бу қонунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари
меҳнат ва жанговар хизматлари, самарали, давлат, ижтимоий ва ижодий фаолиятлари
учун давлат мукофотлари билан тақдирланадилар. Айрим ҳолларда Ўзбекистон
Республикаси учун хизмат кўрсатган чел эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган
шахслар ҳам Ўзбекистон Республикасининг давлат мукофотлари билан тақдирланиши
мумкин. Давлат мукофотлари Олий Мажлис томонидан таъсис этилади. Мукофотларга
доир низомлар ва уларнинг тавсифлари Олий Мажлис томонидан тасдиқланади. Давлат
мукофотлари билан Ўзбекистон Республикасининг Президенти тақдирлайди. Давлат
мукофотлари гувоҳномаларининг намуналари, мукофотларга тақдим этиш ва уларни
топшириш тартиби ҳам Президент томонидан тасдиқланади.
Бир шахс айни бир орден, медаль ёки Фахрий ёрлиқ билан, қоида тариқасида, бир
марта тақдирланади. Фахрий унвонлар такроран берилмайди.
Давлат мукофотлари билан шахснинг вафотидан кейин ҳам тақдирлаш мумкин.
Фуқаролар навбатдаги мукофотга аввал мукофот билан тақдирланган вақтидан кейин
камида 3 йил ўтгач тақдим этиладилар. Фавқулотда ҳолларда фуқаролар навбатдаги
мукофотга аввал тақдирланган вақтидан қатъий назар тақдим этилади.
Давлат мукофотларининг нишонларини тақиб юриш тартиби қонун ҳужжатлари билан
белгиланади. Мукофотлар билан тақдирланган шахслар қонун ҳужжатларида
белгиланган имтиёзлардан фойдаланадилар ҳамда пул мукофотини оладилар.
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги давлат мукофотлари бор:
АБДУЛЛА ҚОДИРИЙ НОМИДАГИ ДАВЛАТ
МУКОФОТИ.

Ўзбекистон Республикасида адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасида
яратилган миллий истиқлол ғояларини ёрқин бадиий шаклларда акс
эттирган. Ўзбекистоннинг буюк тарихини ва ҳоз. юксалиш жараёнларини
ҳаққоний образлар орқали гавдалантирган ва кенг жамоатчилик томонидан
тан олинган етук санъат асарлари учун берилади. 1991 йил 6 февралда
таъсис этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13
февралидаги қарори билан бу мукофотни бериш тартиби
такомиллаштирилган. Мукофот 1997 й.дан бошлаб Ўзбекистон Республикаси
Президенти Фармони билан ҳар 3 йилда бир марта Наврўз байрами
арафасида берилади. Бу мукофотни тавсия этиш, муҳокама қилиш ва б.
ишларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Адабиёт,
санъат ва меъморчилик бўйича Давлат мукофотлари қўмитаси бажаради.
Мукофотланганларга Абдулла Қодирий тасвири туширилган медаль ва
тегишли гувоҳнома топширилади. 1994 йилда 5 киши шундай мукофотга
сазовор бўлган.
АЛИШЕР НАВОИИ НОМИДАГИ
ДАВЛАТ МУКОФОТИ

Ўзбекистон Республикасида бадиий ижод соҳасидаги энг олий
мукофот. Ўзбекистон Республикасининг маданий ҳаётида
катта воқеа бўлган, миллий қадриятлар хазинасини бойитган
адабиёт, санъат ва меъморчилик соҳасидаги энг ёрқин ва
сермазмун асарлар учун берилади. 1989 й. 13 сентябрда таъсис
этилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
1996 й. 13 февралдаги қарори билан мукофотни бериш тартиби
такомиллаштирилган. 1996 й. 13 февралдан Ўзбекистон
Республикаси Президентининг Фармони билан ҳар 3 йилда бир
марта Мустақиллик байрами арафасида берилади. Мукофотга
тақдим этилган ишларни тавсия этиш, муҳокама қилиш ва
муко-фотлаш билан боглиқ бошқа ишларни бажариш учун ЎзР
Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Адабиёт, санъат ва меъморчилик
бўйича Давлат мукофотлари қўмитаси тузилган.
Мукофотланганларга Алишер Навоий тасвири туширилган
медаль ва тегишли гувоҳнома топширилади. 1991 йилда 9 киши,
1994 йилда 12 киши шундай мукофотга сазовор бўлган.
БЕРУНИЙ (АБУ РАЙҲОН БЕРУНИЙ) НОМИДАГИ ДАВЛАТ
МУКОФОТИ.


ЎзР Фан ва техника соҳасидаги мукофот бўлиб, айрим олим ёки олимлар
гуруҳига илм-фаннинг ривожланишига улкан ҳисса қўшадиган, юксак амалий
аҳамиятга эга бўлган, республика илм-фани ва техникасининг жаҳон
ютуқлари даражасига чиқишини таъминлайдиган тадқиқотлар; республика
илмий-техника дастурлари лойиҳаларини амалга оширишда жиддий
натижаларга эришганлик; ўз кўрсаткичларига кўра энг яхши жаҳон
намуналари даражасидаги ёки улардан юқори бўлган техника, материаллар ва
технологияларнинг янги турларини ишлаб чиққанлик, жорий этганлик ва
ишлаб чиқаришда ўзлаштирганлик; моддий, табиий, меҳнат ресурсларининг
кўплаб тежалишини, атроф муҳит муҳофазасини таъминлайдиган,
ресурсларни тежайдиган, табиатни муҳофаза қиладиган технологияларни
яратганлик ва жорий этганлик;
Ўзбекистоннинг маънавий мероси ва уни ривожлантириш истиқболларини,
жамиятнинг маданий ва ижтимоий тараққиётини чуқур англашга
кўмаклашадиган ижтимоий-гуманитар фанлар соҳасидаги алоҳида муҳим
ютуқлар; жамоатчилик томонидан кенг эътироф этилган, уч ва ундан ортиқ
нашр қилинган, ўзида янги илмий ғояларни мужассамлаштирган, олий ўқув
юртлари учун мўлжалланган оригинал дарсликлар учун берилади.

ЎзССР Давлат мукофоти сифатида 1967 йил 6 сентябрда таъсис этилган. 1991
йил 5 мартдан Ўзбекистон Республикаси Давлат мукофоти. Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 13 февралдаги қарорлари
билан таъсис қарорга ўзгартиришлар киритилган. Мукофотга тақдим этилган
ишларни тавсия этиш, муҳокама қилиш ва экспертизадан ўтказишни ташкил
этиш ва мукофотлаш билан боғлиқ бошқа ишларни бажариш учун Ўзбекистон
Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Фан ва техника соҳасида
Беруний (Абу Райҳон Беруний) номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат
мукофотлари қўмитаси тузилган. 1996 йил 13 февралдан бошлаб Ўзбекистон
Республикаси Президенти Фармони билан мукофот ҳар 3 йилда Мустақиллик
байрами арафасида берилади. Мукофотланганларга Абу Райҳон Беруний
тасвири туширилган медаль ва тегишли гувоҳнома топширилади. 1996 йилга
қадар 407 киши шундай мукофотга сазовор бўлган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАХРИЙ УНВОНЛАРИ















Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1996 йил 26 апрелдаги қарори билан
Ўзбекистон Республикасининг қуйидаги фахрий унвонлари таъсис этилди:
«Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби»,
«Ўзбекистон Республикаси фан арбоби»,
«Ўзбекистон Республикаси халқ артисти»,
«Ўзбекистон Республикаси халқ ёзувчиси»,
«Ўзбекистон Республикаси халқ рассоми»,
«Ўзбекистон Республикаси халқ шоири»,
«Ўзбекистон Республикаси халқ ўқитувчиси»,
«Ўзбекистон Республикаси халқ ҳофизи»,
«Ўзбекистон Республикасида коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат
кўрсатган ходим»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган алоқа ходими»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ёшлар мураббийси»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган журналист»,
«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ирригатор»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган ихтирочи ва рационализатор».

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган иқтисодчи»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган меъмор»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пиллачи»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган саноат ходими»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спорт устози»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган транспорт ходими»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган чорвадор»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган юрист»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалик ходими»,

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи».
УНВОН ВА ОРДЕНЛАР
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин Юлдуз”
медали.
“Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин Юлдуз” медали –
олий даражадаги мукофот. 1994 йил 5 майда таъсис этилган.
Давлат ва халқ олдидаги қаҳрамонона жасорат кўрсатиш
билан боғлиқ хизматлар учун берилади. “Ўзбекистон
Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган шахсга “Олтин
Юлдуз” медали ва унвон берилганлиги тўғрисидаги ҳужжат
топширилади. “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони ва “Олтин
Юлдуз” медалига биринчи бўлиб “Суверен ва мустақил
Ўзбекистонни барпо этиш, халқпарвар демократик ҳуқуқий
давлат яратиш, фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувликни
таъминлаш ишига қўшган улкан ҳиссаси ҳамда бу борада
матонат ва жасорат кўрсатганлиги учун” Ўзбекистон
Республикасининг Президенти И. А. Каримов сазовор бўлди.
(1994 йил. 5 май).
Шунинг 1995 й. 30 августдаги Фармон билан Бўрон Рўзиев,
А. Н. Панин, Эркин Алимуҳамедов, Муяссар Темирова,
Комилжон Мамажоновлар “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони
ва “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирландилар.



“Мустақиллик ордени”
 “Мустақиллик ордени” – мустақил ҳуқуқий
давлат барпо этиш ва уни мустаҳкамлаш,
республикада тинчлик ва тараққиётни
таъминлашга қўшган улкан ҳиссалар учун
берилади. 1994 йил 5 майда таъсис этилган.
“Амир Темур” ордени
 “Амир Темур” ордени давлатчиликни мустаҳкамлашдаги улкан хизматлари,
меъморчиликни, илм-фан, адабиётва санъатни, шу жумладан ҳарбий
маҳоратни ривожлантиришда қўшган улкан ҳиссалари учун Ўзбекистон
Республикаси фуқаролари мукофотланадилар. Ушбу орден билан, шунингдек,
давлатлараро ҳамкорликни, тинчликни ҳамда халқлар ўртасида дўстликни
мустаҳкамлаш ишига ҳисса қўшганлик учун ҳам тақдирланадилар. “Амир
Темур” ордени билан Ўзбекисстон Республикаси фуқароси бўлмаган шахслар
ҳам мукофотланиши мумкин. 1996 йил 26 апрелда таъсис этилган (шу орденни
таъсис этиш ҳақидаги Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил
22 декабрида қабул қилинган «Давлат мукофотлари тўғрисида»ги Қонуннинг
11-моддасига тегишли тузатишлар киритилган).
I ва II даражали «Соғлом авлод учун»
ордени
 «Соғлом авлод учун» ордени — оналик ва болаликни муҳофаза
қилишдаги, соғлом авлодни камол топтириш учун энг яхши
моддий шароит ва ахлоқий муҳитни таъминлашдаги алоҳида
хизматлар учун берилади. 1993 йил 7 майда таъсис этилган. Ушбу
орден икки даражадан иборат: 1 даражали «Соғлом авлод учун»
ордени—орденнинг олий даражаси бўлиб, бу орден билан кишилар
оналик ва болаликни муҳофаза қилишда, инсон экологиясини
яхшилашда, жисмонан ва аҳлоқан соғлом авлодни, ватанпарварлик
ҳамда ўз Ватани — мустақил Ўзбекистонга ҳар томонлама
содиқлик ва ундан фаҳрланиш олий туйғуларини тарбиялашда,
оналик ва болаликни таъминлаш учун муносиб моддий ва
маънавий замин яратишда Ўзбекистон давлати ва халқи олдидаги
жуда катта хизматлари учун мукофотланадилар.
 II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан соғлом авлодларни
камол топтириш ишига катта ҳисса қўшган, оналик ва болалик
тўғрисида алоҳида ғамхўрлик қилувчи кишилар, ногирон ва етим
болаларнинг васийлари, болалар ва оналикка нисбатан мунтазам
олий хайр-эҳсон кўрсатувчи - жамоат ташкилотлари, хўжалик
тузилмаларининг вакиллари мукофотланадилар.
«Меҳнат шуҳрати» ордени

«Меҳнат шуҳрати» ордени —
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига
Ўзбекистонда иқтисодиёт ва маданият
юксалишига, халқ фаровонлиги ошишига,
тинчлик ва барқарорлик сақланишига
хизмат қиладиган улкан ишлари учун
берилади. 1995 йил 6 майда таъсис
этилган.
I ва II даражали «Шон-шараф»
ордени
 «Шон-шараф» ордени — Ватанни ҳимоя
қилишда кўрсатган фидойилик ва мардлик
учун, Ўзбекистонда мудофаа қудратини ва
миллий хавфсизликни мустаҳкамлаш, Қуролли
Кучларнинг жанговар тайёргарлигини ошириш
ва ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш ишидаги
катта хизматлар учун берилади. 1995 йил
6 майда таъсис этилган. Икки даражадан
иборат: I даражали «Шон-шараф» ордени;
II даражали «Шон-шараф» ордени.
«Дўстлик» ордени
 «Дўстлик» ордени — Ўзбекистонда яшаётган
барча миллат ва элатларнинг вакиллари
ўртасида дўстлик, ўзаро ҳамжиҳатлик ва
тотувликни мустаҳкамлаш ишида эришган
катта ютуқлари, Ўзбекистон халқининг
бошқа мамлакатлар халқлари билан дўстлик
ва ҳар тарафлама ҳамкорликни
ривожлантиришдаги хизматлар учун
берилади. 1994 йил 5 майда таъсис этилган.
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ФАХРИЙ
ЁРЛИҒИ
 Меҳнатда эришган улкан ютуқлари, халқ хўжалиги, фан,
маданият, халқ маорифи ва соғлиқни сақлашни
ривожлантиришда ҳамда меҳнат фаолиятининг бошқа
соҳаларида хизмат кўрсатган фуқароларга, шунингдек
корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, жамоат
бирлашмалари, ижодий жамоалар ва ҳарбий
бўлинмаларга берилади
МЕДАЛЛАР:

«Жасорат» медали
 «Жасорат» медали — ЎзР ҳарбий хизматчилари, Миллий
хавфсизлик хизматининг ва ички ишлар органларининг
ходимлари ЎзР миллий хавфсизлигини таъминлаш,
жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликка қарши
курашда, ҳарбий бурчни ёки хиз-мат бурчини адо этиш
вақтида кўрсатган мардлик ва жасоратлари учун
мукофотланадилар. 1994 йил 5 майда таъсис этилган.
«Шуҳрат» медали

«Шухрат» медали — республика
иқгисодиёти, фани ва маданиятини
ривожлантириш, ёш авлодни
ватанпарварлик ҳамда миллий
истиқлол ва ижтимоий таракқиёт
ғояларига садоқат руҳида тарбиялаш
ишида ўзининг ҳалол меҳнати билан
катта ютуқларга эришган шахслар
мукофотланадилар. 1994 йил 5 майда
таъсис этилган.
БАЙРАМ КУНЛАРИ
• Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган
«Байрам кунлари ҳақида»ги Қонунига ва Ўзбекистон Республикаси
Олий Мажлиси 1995 йил 21 декабрда қабул қилган Ўзбекистон
Республикаси Меҳнат кодексининг
131-моддасига мувофиқ
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қуйидаги кунлар байрам (дам
олиш) куни деб белгиланган.
• 1 январь
Янги йил.
• 8 Март
Хотин-қизлар куни
• 21 март
“Наврўз” байрами
• 9 Май
“Хотира ва қадрлаш” куни
• 1 сентябрь
Мустақиллик куни.
• 8 декабрь
Конституция куни
• Рўза ҳайити (Ийд ал-Фитр) Диний байрамнинг биринчи
куни.
• Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) - Диний байрамнинг биринчи
куни.
“ Эътиборингиз учун раҳмат ”