Reja va bozor instituti

Download Report

Transcript Reja va bozor instituti

4-мавзу. РЕЖА ИНСТИТУТИ ВА
Режа институти ва бозор институти.Трансакция ва
трансформация харажатлари ҳамда уларни таҳлил қилишга
нисбатан ёндашувлар
 И.ф.д.,проф. Абулқосимов Х.П.
 1. Буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари
 2. Бозор конституцияси нормалари
 3. Трансакция харажатлари ва уларни таҳлил
қилишга нисбатан Коуз-Уильямсон ёндашуви
 4. Трансформация харажатлари ва уларни таҳлил
қилишга нисбатан Норт ёндашуви
 5. Трансакция харажатларини оптималлаштириш
ва бу борадаги Ўзбекистон тажрибаси


 Нормалар индивидларнинг ўзаро мувофиқ
муносабатлари барқарорлигининг асосий
кафолати ҳисобланади. Индивид контрагент
ҳаракатларини тушуниш ва ўз ҳаракатини улар
билан мувофиқлаштириш учун у ёки бу нормани
танлаш баробарида умуман тизимнинг
барқарорлигини таъминлайди. Индивид
нормадан четга чиқса, уни нормага қайтарувчи
тартибга солиш механизмининг мавжудлиги
нормалар тизимини шакллантиради. Шунингдек,
нормалар тизими макро ва микродаражалар
ўртасидаги асосий боғловчи бўғинга айланади.
 Индивидларнинг иқтисодий фаолият
кўрсатишини таъминловчи нормалар тизимига
иқтисодиёт конституцияси дейилади. Иқтисодиёт
конституцияси буйруқбозлик ва бозор
тизимларидаги ўзаро зид нормаларга амал
қилади.
 Бозор тизимида ўзининг шахсий манфаатларини
кўзловчи индивидлар ўртасидаги битимлардан
макроиқтисодий даражага ўтиш бозор хатти-ҳаракатлари
нормалари орқали амалга оширилади.
 Буйруқбозлик иқтисодиётининг нормалар тизими
сурункали тақчиллик, яъни ресурсларнинг
етишмаслигини ўзида намоён этади. Тақчилликнинг
маълум даражада барқарорлашуви ҳамда иқтисодий
агентлар ушбу даражага мослашуви тизимда нормал
тақчиллик ҳолатини юзага келтиради.
1.-жадвал
Иқтисодиёт конституциялари нормаларининг гуруҳланиши
Бозор конституцияси
Буйруқбозлик иқтисодиёти
конституцияси
Мураккаб утилитаризм
Оддий утилитаризм
Рационал мақсадли феъл-атвор
Мафкуравий қадрият рационаллиги
Деперсонификацияланган ишонч
Персонификацияланган ишонч
Эмпатия
«Сен – менга, мен - сенга»,
Ижобий маънода эркинлик
Қонунга ихтиёрий бўйсуниш
Қонунга тилда буйсуниш
Буйруқбозлик иқтисодиёти нормалари
 оддий утилитаризм - индивиднинг самарали
фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ҳолда ўз
фойдалилигини оширишга интилишидир.
 тўлиқсиз рационал фаолият ахборотнинг
чекланганлиги ва тўлиқсизлиги билан
шартланади. Иқтисодий агентлар эркин
шаклланмаган нарх ва тақчил ресурслар
шароитида нархлардаги мавжуд ахборотни нархга
тааллуқли бўлмаган – заҳиралар ҳажми,
навбатларнинг узунлиги ва ҳоказолар ҳақидаги
маълумотлар билан тўлдирадилар.
Тўлиқсиз рационал фаолият, иқтисодий агент учун
фақат ташқаридан белгиланган мақсадларга
эришиш воситаларини танлаш эркинлиги билан
шартланган.
Мафкура билан белгиланган партия-хўжалик
аппаратининг мафкуравий мақсадлари режа
топшириқлари шаклини қабул қилувчи муайян
маъмурий ва хўжалик вазифаларига айланади.
Бошқача айтганда, буйруқбозлик иқтисодиётида
иқтисодий субъектларнинг фаолияти –
мафкуравий қадрият рационаллиги нормасига
асосланади.
 Ишонч нормаси иккита шаклда давлатга ишонч
сифатида ва бир бирини яхши билган шахслар доираси
билан чекланган микродаражадаги ишонч сифатида
мавжуд бўлади.
 «сен – менга, мен - сенга», ёки ўзаро хизматлар кўрсатиш
тўғрисидаги келишувдир.
 қонунга бўйсуниш нормаси.Буйруқбозлик иқтисодиёти
доирасида қонунлар партия манфаатларига бўйсунган
бўлиб, иқтисодий субъектларнинг хатти-ҳаракати
қонунга тилда буйсуниш нормаси сифатида
тавсифланади
Бозор конституцияси нормалари
 Бозор конституцияси – бозорда битимларни
амалга ошириш ва унда мувозанатга эришиш
имконини берувчи хатти-ҳаракатларнинг ўзаро
шартланган нормалари йиғиндисини ташкил
этади.
 мураккаб утилитаризм – индивид томонидан ўз
фойдалилигининг самарали фаолият асосида
оширилишидир.
 утилитаризм нормаси индивиднинг мақсадли
функциясини белгиласа, рационал мақсадли
феъл-атвор (ҳулқ, хатти-ҳаракат) нормаси
фойдалиликни муайян вазифаларнинг ҳал
этилиши билан боғлаган ҳолда оширишни
муайянлаштиради
 Бозордаги битим билан индивидуаллашмаган
ишонч ўртасидаги боғлиқлик олдиндан
тўловларнинг амал қилишида намоён бўлади. Бу
энг оддий бозор битими ҳисобланади.
 Иқтисодиёти ривожланган малакатларда
ишончнинг индивидуаллашмаганлиги бўйича
ўтказилган сўровларга жавоблар (Дания-94 %;
Германия-90 %; Франция-84%)да юқори
натижалар олинган.
 Эмпатия нормаси индивиднинг ўзини ҳамкор ўрнига
қўйиб кўриши ва унинг барча кечинмалари,
қизиқишлари ва мўлжалларини бозор субьекти
сифатида ўзидан ўтказишга ҳаракат қилишида
ифодаланади.Эмпатия индивиднинг ўз харакатларида
эркинликка чиққани билан боғлиқ. Инсоннинг
фаолияти қанча эркин бўлса, у атрофдагиларнинг
ҳаракатини шунча яхши тушунади ва уни олдиндан
айта олади
 легализм нормаси деганда қонунни ҳурмат килиш ва
ўз ихтиёрига кўра, унга бўйсиниш тушунилади. Бу
норма айни чоғда, мулкий ҳуқуқларнинг самарали
ҳимоя қилинишига ҳам йўл очади.
Мулкчилик ҳуқуқларини иқтисодий асослаш
 Индивидлар учун мулкчилик ҳуқуқларини
ўрнатиш ҳамда ушбу ҳуқуқларга уларнинг амал
қилиш зарурати қонунга ихтиёрий бўйсуниш
нормалари билан ўзаро узвий боғланган.
Мулкчилик ҳуқуқлари индивидлар ўртасида юзага
келадиган ўзаро муносабатлардаги ноаниқликни
камайтирувчи институтлардан бири ҳисобланади
Трансакция харажатлари ва уларни таҳлил қилишга нисбатан КоузУильямсон ёндашуви
 Ўзининг “Фирма табиати”, деб номланган
мақоласида (1937) Р.Коуз трансакция
харажатларини “нархлар механизмидан
фойдаланиш харажатлари”, “очиқ бозорда алмашув
трансакцияларини амалга ошириш харажатлари”
ёки “бозор харажатлари” сифатида белгилаган.
Кейинчалик “Ижтимоий харажатлар муаммоси”
мақоласида (1960) Р.Коуз “бозор трансакция
харажатлари” иборасидан фойдаланган.
трансакция харажатлари
 “трансакция харажатлари – ахборотни йиғиш ва
қайта ишлаш харажатлари, музокаралар олиб
бориш ва қарорлар қабул қилиш, шартноманинг
бажарилишини назорат қилиш ва юридик
ҳимоялаш харажатлари”.
трансакция харажатларини қуйидаги тарзда таснифлаш мумкин
 1) ахборотни излаш харажатлари (нархлар, мавжуд




товарлар, етказиб берувчилар ва истеъмолчилар
тўғрисида ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш учун
сарфланган вақт);
2) музокаралар олиб бориш харажатлари;
3) алмашувга кирган товарлар ва хизматларнинг миқдори
ва сифатини ўлчаш харажатлари;
4) тафсирлаш ва мулкий ҳуқуқларни ҳимоялаш
харажатлари;
5) оппортунистик хатти-ҳаракатдан ҳимоялаш
харажатлари, бунда битим шартларини бузувчи ёки бир
томонлама фойда олишга йўналтирилган ноинсофлик
хатти-ҳаракат тушунилади.
Трансакция ҳаражатларининг таснифланиши
Битим тузилгунча амалга оширилган
харажатлар
Битим тузилганидан кейинги харажатлар
Ахборотни қидириб топиш харажатлари имкониятли шерик ҳақидаги, бозордаги
вазият ҳақидаги ахборотни қидириб топиш
харажатларини,
шунингдек
қўлга
киритиладиган тўлиқсиз ва номукаммал
ахборот билан боғлиқ йўқотишларни ўз
ичига олади.
Мониторинг ва оппортунизмни олдини
олиш харажатлари - битим шартларига риоя
этилишини назорат қилиш ва ушбу
шартларнинг
бажарилишидан
бош
тортилишини олдини олиш харажатлари
Мулоқот юритиш харажатлари -алмашув
шартлари, битим шаклини танлаш ҳақида
мулоқотлар олиб бориш харажатларини ўз
ичига олади
Тафсирлаш ва мулкчилик ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш харажатлари - судлар,
ҳакамлар харажатлари; шартномани бажариш
жараёнида бузилган ҳуқуқларни тиклаш
учун зарур бўлган вақт ва ресурслар
Ўлчаш харажатлари - битим предмети сарфлари,
шунингдек
мулкчилик
бўлган товарлар ва хизматлар сифатини ҳуқуқларининг яхши тафсирланмаган ва
ўлчаш учун зарур бўлган харажатлар
ишончсиз ҳимоядан кўрилган йўқотишлар
Шартнома тузиш харажатлари - битимни Учинчи
шахслардан
ҳимоялаш
юридик
ёки
хуфёна
(норасмий) харажатлари - учинчи шахслар (давлат,
расмийлаштириш харажатлари
уюшган жиноятчилик ва ҳ.к.)нинг битим
натижасида олинадиган фойдали самара
қисмига
эътирозларидан
ҳимоялаш
Квартира ижараси бўйича трансакция харажатлари
Харажат мазмуни
Харажат шакли
Ижарага топшириладиган квартиралар, уй-жой бозоридаги Пул шаклидаги
нархлар ҳақидаги ахборотни қидириб топиш харажатлари: сарфлари;
махсус нашрларни харид қилиш ва эълонлар бўйича
қўнғироқлар ёки риэлторлик фирмасига мурожаат этиш;
харажатлар
ва
вақт
Танланган квартиралар мулкдорлари билан
ижаранинг Воситачи сарфлари ва вақт сарфлари;
алоҳида шартлари ҳақида мулоқатлар олиб бориш
харажатлари;
Танланган квартираларни бориб кўриш жараёнида уй-жой Воситачи зиммасига юклатиш мумкин
сифатини баҳолаш харажатлари
бўлган вақт сарфлари ва транспорт
харажатлари
Ижара шартномасини юридик расмийлаштириш, уни Пул шаклидаги харажатлар;
нотариал тасдиқлаш харажатлари;
Мулкдорнинг ижара шартларини ўзгартириш (ижара Вақт ва асаб сарфлари;
тўловини ошириш) бўйича оппортунизмни олдини олиш
харажатлари;
Мулкдор ижарачига квартирани сақлаб туриш юзасидан Вақт сарфлари ва судга мурожаат этиш
эътироз билдирган ва / ёки шартномани муддатидан олдин билан боғлиқ пул шаклидаги харажатлар
бузишни хоҳлаган тақдирда шартнома амал қилиши
муддатига берилган фойдаланиш ҳуқуқини ҳимоя қилиш
харажатлари
 Микродаражада трансакция харажатлари – бу корхонада
ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган
харажатлар ҳисобланади.
 Бунда қуйидаги харажатлар, яъни шартнома лойиҳасини
тузиш, музокаралар юритиш ва келишув кафолатларини
таъминлашда юзага келадиган харажатлар, шунингдек
шартномани самарасиз мослаштириш, унга тузатиш
киритиш билан боғлиқ бўлган, шартномани амалга
ошириш бўйича танланган йўлда қайтиш, шартномадаги
хатолар ва кутилмаган ташқи низолар натижасида юзага
келадиган харажатлар фарқланиш лозим.
Трансформация харажатлари ва уларни таҳлил
қилишга нисбатан Норт ёндашуви
 Микродаражада трансакция харажатларини таҳлил
қилишга нисбатан Коуз – Уильямсон ёндашуви
трансакцион ёндашув, деб юритилса,
макродаражада Норт ёндашуви трансформацион
ёндашув, деб юритилади
 Трансформация харажатлари – бу эски
институтларни тугатиш, иқтисодий тизимда янги
институтларни шакллантириш (ёки импорт
қилиш) ва мослаштириш билан боғлиқ
харажатлар.
 Булар таркибига шунингдек, янги тадбиркорликни
ташкил этиш ва бу фаолиятни юритиш билан
боғлиқ бўлган харажатларни ҳам киритиш мумкин.
 Трансформацион ёндашувга мувофиқ жамиятдаги
эски расмий ва норасмий қоидаларнинг
тугатилишига ва янгиларининг белгиланишига
олиб келувчи ўзгаришлар трансформация
харажатларининг ошишига сабаб бўлади.
 Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган
мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, кичик
бизнес ва хусусий тадбиркорликни
ривожлантириш, суд-ҳуқуқ тизимини ўзгартириш,
янги қонунчилик тизимини барпо этиш, бозор
тизимларини шакллантириш ва шу каби бошқа
институтларни ташкил этиш билан боғлиқ
харажатлар шулар жумласига киради.
Ўтиш иқтисодиётида трансформация харажатларига
қуйидаги омиллар таъсир кўрсатади:
 Ресурсларни инвестициялашнинг анъанавий
соҳаларидан янги институтларни барпо этишга
йўналтириш. Эски хўжалик механизмини тугатиш,
нархни шакллантириш ва солиқ солишнинг янги
усулларига ўтиш, хусусийлаштириш механизмларини
яратиш, молия ва банк тизимини тубдан ўзгартириш –
буларнинг барчаси ресурсларни инвестициялашнинг
анъанавий соҳаларидан четлаштириш билан боғлиқ.
 Қайта ташкил қилиш харажатлари. Унинг
иккита жиҳатини фарқлаш лозим.
 Биринчидан, ислоҳотлар жараёнида эски
тизимининг бузилиши янги тизимнинг
самарадорлиги намоён бўлгунга қадар юз беради.
 Иккинчидан, мувозанатга томон ҳаракатланиш
жараёнида турли субъектлар, шу жумладан
давлатнинг ҳам, ҳаракатларининг
уйғунлашмаганлиги.
 Ўтиш рентасини қайта тақсимлаш
харажатлари. Буйруқбозлик тизимида жамиятдаги
мавжуд ресурсларнинг қатъий тартибга солиниши
алоҳида гуруҳлар учун имтиёзларнинг пайдо
бўлишига олиб келди, бу рента даромади билан бир
хил бўлади.
 Улгуржи ва чакана нархлар, шунингдек ички ва жаҳон
нархлари ўртасидаги фарқлар ҳисобидан олинган
рентанинг катта қисми давлатга келиб тушиб, турли
ижтимоий гуруҳлар ўртасида қайта тақсимланди,
уларнинг кичик қисми эса амалдорлар ва хуфёна
бозор субъектлар томонига ўтди.
 Иқтисодиётнинг эркинлаштирилиши ушбу хилдаги
рента даромадлари ва суиистеъмол қилиш
имкониятларининг йўқолишига олиб келиши лозим.
Трансакция харажатларини оптималлаштириш
тажрибаси
 Ўзбекистонда трансакция хизматлари давлат ва
нодавлат секторлари такшилотлари томонидан
олиб борилади. Ўзбекистон Республикаси Ташқи
иқтисодий алоқалар, савдо ва инвестициялар
вазирлиги, Ўзстандарт, Олий хўжалик суди, Адлия
вазирлиги, Давлат божхона қўмитаси ва бошқа
давлат органлари экспортчилар шартномаларини
рўйхатга олиш, рухсат бериш ва бошқа назорат
хизматларини олиб боради
 Трансакция хизматларни кўрсатувчи нодавлат
ташкилотлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси,
ахборот-маслаҳат ва консалтинг марказлари,
мулкни баҳоловчи ташкилотлар, маркетинг
хизматлари ва бошқа идоралар тадбиркорларни
қўллаб-қувватлаш, маслаҳат ва ахборот
хизматларни кўрсатади.
ТАДБИРКОРЛИКНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ УЧУН 2012 ЙИЛДА
ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН МУҲИМ МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАР
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги қонуни
Ўзбекистон Республикасининг “Оилавий тадбиркорлик тўғрисида”ги қонуни
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг
кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонунига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонуни
Ўзбекистон Республикасининг “Хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар
ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонуни
Ўзбекистон Республикасининг “Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги рухсат
бериш тартиб-таомиллари тўғрисида”ги қонуни
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 16 июлдаги ПФ-4453сонли «Стататистик, солиқ, молиявий ҳисоботларни, лицензияланадиган
фаолият турларини ва рухсат бериш тартиб-таомилларини тубдан
қисқартириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 18 июлдаги ПФ-4455сонли «Ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилаш ва тадбиркорликка
янада кенг эркинлик бериш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2012 ЙИЛ 16 ИЮЛДАГИ ПФ-4453СОНЛИ «СТАТАТИСТИК, СОЛИҚ, МОЛИЯВИЙ ҲИСОБОТЛАРНИ, ЛИЦЕНЗИЯЛАНАДИГАН
ФАОЛИЯТ ТУРЛАРИНИ ВА РУХСАТ БЕРИШ ТАРТИБ-ТАОМИЛЛАРИНИ ТУБДАН
ҚИСҚАРТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ФАРМОНИ
Умумий қисқартириш
№
Бекор қилинган
шакллар сони
Кўрсаткичлар
I.
Жами
шу жумладан:
ҳисобот
шакллари сони
йил давомида
тақдим этиш сони
Статистика ҳисоботлари бўйича
65
1,4 марта
2,0 марта
1. Йирик корхоналар учун
58
1,4 марта
1,9 марта
2. Кичик бизнес субъектлари учун
7
1,6 марта
2,9 марта
Солиқ ҳисоботлари бўйича
6
1,4 марта
Молия ҳисоботлари бўйича
2,2 марта
II.
Жами
III.
1. Йирик корхоналар учун
2
1,5 марта
1,5 марта
2. Кичик бизнес субъектлари учун
1
1,5 марта
1,5 марта
IV.
Жами
V.
Жами
VI.
Жами
Бошқа ҳисоботлар бўйича
50
1,7 марта
Рухсат бериш тартиб-таомиллари бўйича
80
Лицензиялаш бўйича
15
3 марта
1,3 марта
1,25 марта
29
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ 2012 ЙИЛ 18 ИЮЛДАГИ ПФ-4455СОНЛИ «ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯНАДА ТУБДАН ЯХШИЛАШ ВА
ТАДБИРКОРЛИККА ЯНАДА КЕНГ ЭРКИНЛИК БЕРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ
ФАРМОНИ
2012 йил 1 августдан бошлаб тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун шарт-шароитларни янада
яхшилашга қаратилган 22 аниқ меъёр ва чора-тадбирлар жорий қилинди
Бекор қилинди:
хўжалик юритувчи субъектлар учун давлат
рўйхатидан ўтгунга қадар устав
жамғармасининг бир қисмини тўлаш,
бунда устав жамғармасини бир йил
давомида шакллантириш мажбурияти
сақланиб қолинди.
Тартиботлар мақбуллаштирилди (муддатлар, қиймати):
сув таъминоти ва канализация тармоқларига уланиш учун рухсат
бериш муддати 2 кунга қисқартирилди
тадбиркорлик субъектларини телефон тармоғига улаш умумий
муддати 10 кунга камайтирилди
кредит ташкилотлари томонидан фуқаролик ишлари судларига
кредитлар, заёмлар ва бошқа қарздорликларни ундириш бўйича
банкларда ҳисоб варағини очиш учун имзо
даъво аризаси киритишда давлат божи ставкаси даъво
намуналарини нотариусдан тасдиқлатиш,
суммасининг 20%идан 2%иги туширилди.
шунингдек микрофирмалар учун имзо
намуналари карточкаларида иккинчи имзо юкларни божхона расмийлаштируви муддати ва маҳсулотни келиб
(бухгалтер имзоси)нинг бўлиши шартлиги чиқиш сертификатини бериш муддати 3 кунга туширилди
тўғрисидаги талаб.
импорт маҳсулотлари ишлаб чиқарилган
давлатни тасдиқлаш тартиботи.
юқори малакага эга бўлган хорижий фуқароларга меҳнат
фаолиятини амалга ошириш учун рухсатнома бериш муддати 15
кунга қисқартирилди
хўжалик ишлари судларига банкротлик тўғрисида иш қўзғатиш
бўйича ариза беришда давлат божи ставкаси энг кам иш ҳақи
миқдорининг 20 бараваридан 3 бараваригача туширилди.
30
МАМЛАКАТИМИЗДА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯХШИЛАШ ВА ТАДБИРКОРЛИККА
ЯНАДА ЭРКИНЛИК БЕРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Чора-тадбирлар номи
Янги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш
тартиботлари сонини қисқартириш
Янги корхоналарни рўйхатдан ўтказиш учун
сарфланадиган муддатни қисқартириш
Чоратадбирларни
амалга ошириш
натижалари
6 тадан 3 тагача
Мазкур
кўрсаткичлар
бўйича
дунёда
биринчи
ўнталикка
кирган
давлатлар
кўрсаткичлар
и
1-6 тартибот
14 кундан
4 кунгача
1-13 кун
Янги корхоналарни ташкил этиш учун талаб
этиладиган дастлабки ҳаражатлар миқдорини
камайтириш
аҳоли жон бошига
тўғри келадиган
даромаднинг
27,2%идан 0%ига
тушириш
аҳоли жон
бошига тўғри
келадиган
даромаднинг
0-25%и
Қурилиш учун рухсатнома олиш тартиботлари
сонини қисқартириш
25 тадан
12 тагача
5-17 тартибот
9 тадан 5 тагача
4-5 тартибот
Электр таъминоти тизимига уланиш тартиботлари
сонинин қисқартириш
31
МАМЛАКАТИМИЗДА ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯХШИЛАШ ВА
ТАДБИРКОРЛИККА ЯНАДА ЭРКИНЛИК БЕРИШ БЎЙИЧА АМАЛГА
ОШИРИЛАЁТГАН ЧОРА-ТАДБИРЛАР
Чора-тадбирлар номи
Мулкни рўйхатга олиш тартиботлари сонини
қисқартириш
Мулкни рўйхатга олиш учун сарфланадиган
муддатни қисқартириш
Чоратадбирларни
амалга ошириш
натижалари
12 тадан
1 тагача
Мазкур
кўрсаткичлар
бўйича дунёда
биринчи
ўнталикка
кирган
давлатлар
кўрсаткичлари
1-7 тартибот
78 кундан
7 кунгача
2-38 кун
Солиқ тўловлари сонини қисқартириш
41 тадан
7 тагача
3-29 тўловлар
Экспортни амалга ошириш учун тақдим
этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш
6 тадан
4 тагача
3-7 ҳужжат
Импортни амалга ошириш учун тақдим
этиладиган ҳужжатлар сонини қисқартириш
11 тадан
5 тагача
3-5 ҳужжат
даъво
қийматининг
22,2%идан
9%игача
даъво
қийматининг
8,2%-26,9%и
Шартномалар ижросини таъминлаш бўйича суд
ҳаражатларини камайтириш
32