Yuklab olish

Download Report

Transcript Yuklab olish

МАЪНАВИЯТ ВА МАЪРИФАТ
СИЁСИЙ БАРҚАРОРЛИКНИ
ТАЪМИНЛАШНИНГ ОМИЛИ
СИФАТИДА.
“Маънавият асослари ва диншунослик”
кафедраси ўқитувчиси
Б.У.Маматюсупов
“Маънавият”,
“маърифат”
ва
“маънавий
тушунчаларининг мазмун ва моҳияти.
қадриятлар”
Оммавий маданият, субмаданиятлар ва миллий анъаналар
Маънавият ва маърифатнинг мамлакат сиёсий барқарорлигини
таъминлаш ўрни
Мамлакатимиз ижтимоий сиёсий тизимини демократлаштириш
ва лебераллаштиришда маънавий ва маърифий соҳанинг
долзарб муаммолари ва уларни ечиш йўллари.
«Маънавият» арабча сўз бўлиб «маъно» феълидан
олинган: руҳ, ақл, онг, идрок, руҳий ҳолат, ички
кайфият, дадиллик, жасорат, хусусият, моҳият,
ғамхўрлик, қайғуриш диди каби бир неча маъноларни
англатади. Маънавият –одамнинг руҳий ва ақлий олами
йиғиндисидир. Маънавият-жамиятнинг, миллатнинг ёки
айрим бир кишининг ички ҳаёти, руҳий кечинмалари,
ақлий қобилияти, идрокини мужассамлаштирувчи
тушунча. Маънавият - инсон ва жамият маданиятининг
негизи, инсон ва жамият ҳаёти маълум йўналишининг
бош омили. У муайян иқтисодий-ижтимоий ҳаёт
тизимининг шаклланиши, ўзгариши ёки инқирозга юз
тутишига кучли таъсир кўрсатади.
Бугунги кунда маънавият масаласи ижтимоий
ҳаётимизнинг асосий масалаларидан бирига айланиб
қолди. Истиқлол туфайли маънавий ҳаётимизда туб
ўзгаришлар
содир
бўлмоқда.
Истиқлолнинг
дастлабки кунлариданоқ мамлакатимизда бу соҳага
улкан ва узлуксиз эътибор қаратиб келинмоқда.
Ҳалқимизнинг миллий онги, миллий ғурури ўсиб,
маънавий асосини янада мустаҳкамлашга пойдевор
яратаяпти.
Ўзбекистон Президенти Ислом Каримовнинг ҳар
бир нутқи ва маърузалари, мақола ва чиқишларида
юксак маънавият келажак пойдевори эканлиги қайтақайта таъкидланмоқда.
Маънавият кенг тушунча бўлиб, маърифат ва маданият
тушунчаларини ҳам ўз ичига қамраб олади.
Буюк Алишер Навоий «маъно аҳли» деганда ҳақиқат йўлига кирган
комил инсонни назарда тутганлар. Маърифат –илм, ирфон, маориф
ҳам деганидир. Демак, маънавият инсонинг руҳий оламидир.
Республикамиз Президенти Ислом Каримов «Маънавиятинсониятнинг, халқнинг, жамиятнинг, давлатнинг куч-қувватидир»,
деган эди. Бинобарин, жамиятнинг, инсонларнинг маънавий
маданияти қанча юксак бўлса ватанимиз Ўзбекистон шунча тез
мустаҳкамланиб боради, бошқа ижтимоий муаммоларни ҳал қилиш
осонланади.
Миллий қадриятлар алоҳида олинган халқ,
миллат ва элатларнинг ўз тарихий тараққиёти
давомида яратадиган барча моддий ва маънавий
бойликлар,
урф-одатлари,
маросимлари,
байрамлари
ва
миллатларнинг
ўзлигини
белгилайдиган бошқа ўзига хос томонлари
йиғиндисидан иборатдир. Бу ўзига хослик
моддий, маънавий, ижтимоий, оилавий ҳаёт,
турмуш тарзида намоён бўлади.
Бундан ташқари, халқ амалий санъати, халқ
ўйинлари,
расм-русумлари,
урф-одатлари,
маросимлари миллий қадриятларга киради.
Маънавий қадриятларнинг таркибий
асослари қўйидагилардан иборат:
1. Ахлоқий қадриятлар: ахлоқий билимлар
малака ва кўникмалар, ахлоқ қоидалари
ёрдамида
ўқувчининг
хулқ-атвори,
хаттиҳаракатларини бошқариш тизимидир. Ахлоқий
маданият ўқувчининг кўп қиррали фаолияти
давомида шаклланиб ва такомиллашиб боради.
Ахлоқий маданият кўринишлари, қирралари,
шакллари хилма-хил:
 Инсонпарварлик, ҳалоллик, ташаббускорлик,
меҳнатсеварлик;
 Эрксеварлик,
фаоллик,
ижодкорлик
ҳақиқатгўйлик, масъулиятлилик;
 Саҳийлик, камтарлик поклик ва шу кабилар
Бадиий қадриятлар:
-халқ оғзаки ижоди (асотир, афсона,
ривоят, эртак достон, мақол, матал, қўшиқ,
латифа, лоф, халқ драмаси, аския);
-халқ тасвирий ва амалий санъати (халқ
яратган бадиий эстетик санъат намуналари,
халқ театри, халқ мусиқий санъати);
-ижтимоий тарихий тараққиёт жараёнида
пайдо
бўлган,
ривожланган,
қадрият
даражасига кутарилган анъаналар, урфодатлар, расм-русумлар амалий фаолиятидаги
илғор тажрибалар йиғиндисидан иборат.
Булардан бошқа қўйидаги қадриятлар
ҳақида гапириш мумкин
Табиий қадриятлар (ер-сув, ҳаво, ер ости ва усти бойликлари).
Ижтимоий қадриятлар (оила, миллат, синф ва ҳоказо).
Моддий қадриятлар
Маънавий қадриятлар
Умуминсоний қадриятлар
Оилавий қадриятлар
Шахсий қадриятлар
ХХ аср ўрталаридан фан ва техника тараққиёти
кучли ахборотлар йиғимини пайдо қилди. Оммовий
ахборот воситалари (ОАВ) - матбуо, кино, радио,
телевидение,
компютер
алоқаси
замонавий
сотсмаданият жараёнида салмоқли ўринни эгаллай
бошлади.
Ҳақиқатдан ҳам замонавий маданиятнинг ҳолисона
таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, маънавий маданият
кўпроқ оммавийлик
касб этиб бормоқда. Оммавий
маданиятнинг қиёфаси қуйидагича:
1. У миллати, ёши, жойи, ижтимоий ҳусусиятларга
боғлиқ бўлмаган оммваий истеъмолчиларга эга бўлади;
2.
Бу
маданиятдаги
намуналарни
яратган
жараённинг ўзи оммавий хусусият касб этиб,
индустриянинг маҳсус кўринишини ўзида намоён
қилади, яъни унда юз минглаб кишилар банд бўлиб,
уларнинг “матбуот қироли”, “Буюк шоу томошачилари”,
“кино, ТВ, эстрада юлдузлари” бўлади.
Оммавий маданият кишиларни ҳаётни бефар
кузатувчи томошабинга айлантиради. Ўзлари ҳам мавжуд
ҳаётни гуё сароб каби тасаввур қиладилар.
Оммавий маданият умумий истеъмолчилик эҳтиёжи
билан боғлиқ. Бунинг асосида истеъмол талаб товар
сифатида харидоргир бўлиш маъанвий эҳтиёжи ётади.
Оқибатда ҳозирги замон маданиятидаги маънавий
қадриятлар тор доирадаги эҳтиёжларни қондириш
воситасига айланади. Маданиятнинг чуқур маъномоҳияти, хотира чексизлиги «одатли», «умумий»
қимматлар билан, ҳақиқий ижод аввалдан маълум,
мавжуд намуна асосидаги «асарлар» яратиш ва ишлаб
чиқиш (киносериаллар, саез ТВ ва адабий асарлар) билан
алмашинади.
Шахс
ўзининг
ижодий
қобилияти
миллиятидан айрилиб, тайёр «маданий маҳсулотлар»
истеъмолчисига айланиб қолади. Ҳусусан ёшлар учун
оммавий
маданиятнинг
хатарли
оқибатларини
Президентимиз бир неча бор қайд этган эдилар.
Мустақил
давлатимизнинг
миллий
маданиятини
тиклаш,
ривожлантириш
ва
умуминсоний
қадриятлар
асосида
бойитишйўлидаги ютуқлари туфайли 1997 йили
ўзбекистон ЮНЕСКО Ижроий Кенгашининг аъзоси
этиб қўлланди, Президентимиз И.А.Каримов «Ибн
Сино» медали билан тақдирланди. Юртимизда
жисман ва маънан соғлом авлодни тарбиялаш,
таълим тизимини такомиллаштириш ёшларда
тарихий
онг
ва
мустақил
тафаккурни
шаллантиришга катта эътибор қаратмоқда. 2000
йил ўзбекистонда «Соғлом авлод йили» деб
белгиланди. Буни моҳияти шундаки, кечаётган
ислоҳотларнинг моҳияти инсонга қаратилган ва у
инсон учун амалга оширилмоқда. Бинобарин
соғлом авлод-миллат, юрт келажаги демак.
Юртимизда биринчи ордени ҳам «Соғлом авлод
учун» деб номлангани бежиз эмас. Бу буюк
келажак йўлидаги умидли қадам тимсолидир.
Маданиятнинг сиёсат билан бғлиқлигини ва уларнинг
ўзаро таъсирини мамлакатимизнинг маданий ҳаётида
бўлаётган жуда кўплаб ўзгаришлар мисолида аниқ
кўришимиз мумкин. Ўзбекистонда маданий ривожланишнинг
узоқ тарихи шундай гувоҳлик берадики, турли тарихий
даврларда маданий соҳада турлича сиёсат юргизиб
келинган. Бундан сиёсат таъсирида, айрим даврларда
маданий юксалтиришга эришилган бўлса, айрим даврларда
эса жамиятнинг маданий ҳаётида турғунлик рўй берган. Агар
Исмоил Сомоний, Амир Темур, Улуғбек , Бобур Мирзо,
Алишер Навоий, Ҳусайн Байқаролар ҳукмронлик қилган
йилларда, улар олиб борган сиёсат натижасида Ўрта Осиё
халқларининг маданий ҳаёти равнақ топиб борган бўлса
араблар, мўғуллар, шайбонийлар ҳукмронлиги йилларида
эса маданий ҳаётда турғунлик бузилиш ҳоллари рўй берган.
Ўзбекистоннинг миллий мустқиллика эришиши
натижасида
унинг
маънавий
ҳаётида
туб
ўзгартиришлар амалга оширила бошланди. Бу
ўзгаришлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган
ва амалга оширилаётган маданий сиёсатнинг
натижасидир. Бу сиёсатнинг ҳуқуқий асослари
Ўзбекистон
Республикасининг
Янги
Конститутциясида ўзнинг чуқур ифодасини топган.
Конститутциянинг 4, 41, 42 - моддаларида,
Ўзбекистон Республикасида барча миллат ва
элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анаъаналари
ҳурмат қилиниши, уларнинг ривожланиши учун
барча
шарт-шароитларнинг
яратилиши,
мамлакатимизда ҳар бир фуқаронинг билим олиши,
маданиятнинг
барча
ютуқларидан
баҳраманд
бўлиши,
жамиятнинг
маънавий
ривожланиши
тўғрисидаги ғамхўрлик қилиш зарурлиги қонун йўли
билан мустаҳкамланган.
Ҳозирги кунда мамлакатимизда маданий соҳадаги сиёсат
турли хил йўналишларда олиб борилмоқда. Бу йўналишлар
қуйидагилардан иборат:
Халқ таълимини ривожлантириш
Олий ва ўрта таълим тизимини такомиллаштириш
Миллий қадриятларни қайта тиклаш
Ижоднинг барча турларини такомиллаштириб бориш
Адабиёт, санъат ва фанни янада ривожлантириш
Ҳуқуқ ва маънавият ўзаро узвий боғлиқ бўлиб
улар бир-бирини тўлдиради. Ўзбекистон ҳуқуқий
демократик, адолатли давлатни барпо этиш,
инсонпарвар
фуқаролик
жамиятини
вужудга
келтириш билан узвий ривожланиб бормоқда. Буни
маънавиятни ривожлантирмасдан амалга ошириб
бўлмаслиги ҳаммага аён. Мамлакат Президенти
Ислом Каримов маънавий-ахлоқий ва маданий
юксалишни, халқимизнинг азалий турмуш тарзига
айланган маърифат ва адолатли мамлакатда
демократик
жараёнларни
чуқурлаштиришнинг
кафолатли деб билади.
Адолатнинг биринчи талаби аҳоли турли
табақаларининг
ўзаро
уйғун
бўлишини
таъминлашдир. Иккинчи талабга кўра, эл-улуснинг
ҳақ-ҳуқуқи тенг таъминланган ҳолда, кишиларни
хизматга
тайинлашда
шахснинг
салоҳияти
имкониятларидан келиб чиқиши лозим.
Ўзбекистоннинг бошқарув шакли ва сиёсий
режимига қуйидагича баҳо бериш мумкин:
Ўзбекистон Конституцияси жаҳоннинг
бир қатор илғор ва демократик
давлатлари конситутцион тизимига мос
келади ҳамда унда туб аҳоли маънавийруҳий эҳтиёжлари, анъаналари турмуш
тарзи уйғунлаштирилган.
Фуқаролик жамиятини шакллантириш,
ҳуқуқий демократик давлат барпо
этишнинг янгича, ўзбекона тамойиллари
ишлаб чиқилган.
Демак, ҳуқуқий маданият – фуқароларнинг
етуклиги ва онглилигини кўрсатувчи меъёр.
Ҳуқуқий
маданият
тушунчаси,
ҳуқуқнинг
ривожланиш даражаси, аҳолининг ҳуқуқ ҳақидаги
тушунчаси, қонунларнинг аҳволи, ҳуқуқни амалга
ошириш ишларини ташкил этиш даражаси сингари
қисмлардан ташкил топади. Ҳуқуқий маданиятга
ҳуқуқ фанинг ривожланиш даражаси, ҳуқуқни
ташвиқот қилишнинг қандай йўлга қўйилганлиги,
маданиятнинг умумий даражаси таъсир қилади.
Ҳуқуқий
маданиятни
шакллантиришда
маънавий қадриятларимизнинг роли каттадир.
Ҳуқуқий
маданиятнинг
моҳиятини
қонунни
тушуниш, билиш, ҳаётга татбиқ этиш, ижросини
таъминлаш ва шахсларнинг ижтимоий ҳаётимизда
фаол
қатнашиши
ва
бундай
фаолиятни
бошқалардан ҳам талаб қилишдаги жараёнларда
кўришимиз мумкин.
Сиёсий маданият ривожланишининг
6 та асосий манбаи мавжуд:
инсонпарварлик
демократия
ошкоралик
кўп партиявийлик
тарихий ворислик (шахс, тўда, гуруҳ, табақа миллат,
элат, жамият , инсоний мезонлар асосида)
ижтимоий –сиёсат тузумга мослик
Мамлакатимиз ижтимоий сиёсий тизимини демократлаштириш
ва лебераллаштиришда маънавий ва маърифий соҳанинг
долзарб муаммолари ва уларни ечиш йўллари.
Демократия-грекча сўз бўлиб (демо-халқ,
кратос- ҳокимят), яъни «Халқ ҳокимияти» деган
маънони билдиради. Демократия-халқни, давлат
органларини тузиш, улар ишида иштирок этиш,
давлат органлари ишини ташкил этиш, мамлакатда
инсон ҳуқуқларини таъмирлаш орқали намоён
бўлади. У давлат билан инсон муносабатлаини
белғилайди. Демократия- фуқароларнинг озодлиги
ва тенглиги тамойиллларини эълон қилишга
асосланган сиёсий тузум шаклидир. Демократия
озчилик кўпчиликка бўйсунуши, давлат ҳокимяти
асосий
органларнинг сайлаб қўйилиши, сиёсий
ҳуқуқ ва эркинликларнинг мавжудлигини кўзда
тутади. Демократия бевосита демократия ва
вакиллик демократияси шаклида бўлади
Демократиянинг
маънавий
қиёфаси:
Демократия буюк қадрият ҳамдир. Лекин у
умумхалқ манфатини ҳисобга олиб унга
танясагина
қадрияга
айланиши
мумкин.
Демократияни
олий
қадрият
даражасига
тушуниш ёки топташ аввало ҳар бир инсоннинг
ички маданиятидан, маънавий қиёфасидан, сўнг
эса бутун миллатнинг маданий савиясидан,
онглилик даражсидан, сиёсий ва ижтимоий
фаоллигидан далолат беради. Хоҳлаган пайтда
хоҳлаган гапни гапиравериш, эркинликни эмас,
аксинча
у
шахсиятимизни
маънавий
имкониятларимизни,
миллий
қадриқимматимизни паймол этиши мумкин.
Шахс
ва
жамият
эркинлигинининг
муштараклиги, руҳий ва маънавий –ахлоқий
уйғунлиги олий мақсад, турмуш тарзи ва энг
муҳим тараққиёт йўли бўлмоғи керак. Ҳозирги
ислоҳотлар даври
туб бурилишлар жараёни
биздан теран мулоҳаза, ҳушёр қарашлар талаб
этади.
Маънавий камолотга етмагунча то хаттиҳаракатларимиз, муносабатларимиз ақлу-идрок
ва умумманфат дорирасига кўтарилмаганча
демократиянинг мазмуни ҳам кўлами ҳам талаб
даражасида бўлмайди. Бунинг учун фуқаролар
онги ва дунёқарашини тубдан ўзгартириш
лозим. Президент Ислом Каримов : «………
демократия ўз-ўзидан вужудга келмайди.
Демократия тинимсиз
ақлий ва жисмоний
меҳнат қилиб ……… эришиш мумикн», деган эди.
Демократик давлат- бундай давлатда давлат
органларини ташкил қилишда уларнинг фаолиятида
мамлакат фуқаролари турли-туман йўллар орқали ва
кенг
иштирок
этади.
Фуқароларнинг
давлат
органларини ташкил қилишда иштироки қонун йўли
билан кафолатланади ва уларнинг иштирокига кенг
имкониятлар яратилади. Демократик давлатда инсон
манфаати, қадр-қиммати, ҳаёти ва экринликларини
таъминлаш чораларини доимий равишда кўриб
боради.
Мустақил
Ўзбекистоннинг
биринчи
Конситутцияси янги жамиятнинг ишночли ҳуқуқий
кафолатларини шакллантиради ва мустаҳкамлайди.
Асосий Конун ва томонлама ва чуқур ўйланган
умумхалқ мухокамасидан кейин демократик йўл
билан қабул қилинди.