Transcript PPT
ЎЗБЕКИСТОН КАСАБА
УЮШМАЛАРИ ФЕДЕРАЦИЯСИ
ҲАМДА ХАЛҚАРО МЕҲНАТ
ТАШКИЛОТИНИНГ ЎЗАРО
ҲАМКОРЛИКДАГИ
ФАОЛИЯТИНИНГ АСОСИЙ
ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Халқаро Меҳнат Ташкилоти (ХМТ) –
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти
тизимининг ихтисослаштирилган
муассаcaси бўлиб, у ижтимоий адолат
тамойилларини, халқаро тан олинган
инсон ҳуқуқлари ва энг асосийси меҳнат
соҳасидаги ҳуқуқларни илгари суришни ўз
олдига мақсад қилиб қўйган
САМУЭЛЬ ГОМПЕРС
(1850-1924)
ВУДРО ВИЛЬСОН
(1856-1924)
1919 ЙИЛДА ТАШКИЛ ТОПГАН БУ ТАШКИЛОТ
ФАОЛИЯТИ ҚУЙИДАГИ ТАМОЙИЛЛАРГА
АСОСЛАНАДИ:
МЕҲНАТ ТОВАР ЭМАС
СЎЗ ЭРКИНЛИГИ ВА БИРЛАШИШ ЭРКИНЛИГИ
ДОИМИЙ ТАРАҚҚИЁТНИНГ ЗАРУРИЙ ШАРТИДИР
ҲАР ҚАНДАЙ ЖОЙДАГИ ҚАШШОҚЛИК
УМУМИЙ ФАРОВОНЛИК УЧУН ТАҲДИДЛИДИР
ИРҚИ, ЭЪТИҚОДИ ЁКИ ЖИНСИДАН ҚАТЪИ НАЗАР, БАРЧА
ОДАМЛАР ЭРКИНЛИК ВА ИНСОН ҚАДР-ҚИММАТИНИ
ҲУРМАТЛАШ, ИҚТИСОДИЙ БАРҚАРОРЛИК ВА ТЕНГ
ИМКОНИЯТЛАР ШАРОИТИДА МОДДИЙ ФАРОВОНЛИК ВА
МАЪНАВИЙ РИВОЖЛАНИШ
ҲУҚУҚИГА ЭГАДИРЛАР
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ
ТАШКИЛОТИНИНГ ТУЗИЛМАСИ
ҲУКУМАТЛАР
2
1
ИШ
БЕРУВЧИЛАР
1
КАСАБА
УЮШМАЛАРИ
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ ТАШКИЛОТИ
ТОМОНИДАН ҚАБУЛ ҚИЛИНГАН
КОНВЕНЦИЯЛАР
ТАВСИЯЛАР
189та
202та
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ
ТАШКИЛОТИНИНГ ОРГАНЛАРИ
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ КОНФЕРЕНЦИЯСИ
(ҳар бир аъзо давлатдан 4 нафар делегат)
МАЪМУРИЙ КЕНГАШ
(56 нафар аъзо)
БОШ ДИРЕКТОР
ХАЛҚАРО МЕҲНАТ БЮРОСИ
ХМБ БОШ ДИРЕКТОРИ - ГАЙ РАЙДЕР
Ўзбекистон Республикаси
Халқаро Меҳнат Ташкилотига
1992 йил июль ойида
аъзоликка қабул қилинган
бўлиб, ҳозирга қадар мазкур
ташкилотнинг 13 та
Конвенцияси ратификация
қилинган.
Ўзбекистон Республикаси томонидан ратификация қилинган
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Конвенциялари рўйхати
1. Зўраки ёки мажбурий меҳнат тўғрисидаги
1930
йилги
Конвенция
(29-сонли
Конвенция)*
2. Ҳафта давомидаги иш вақтини қирқ
соатгача
қисқартириш
тўғрисидаги
1935 йилги Конвенция (47-сонли Конвенция)
3.
Йиллик ҳақ тўланадиган таътиллар
тўғрисидаги 1936 йилги Конвенция (52-сонли
Конвенция)
4. Касаба уюшмаларига бирлашиш ва жамоа
музокараларини
олиб
бориш
ҳуқуқи
принципларининг қўлланиши тўғрисидаги
1949
йилги
Конвенция
(98-сонли
Конвенция)*
5. Тенг аҳамиятли меҳнат учун эркаклар ва
хотин-қизларга тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги
1951
йилги
Конвенция
(100-сонли
Конвенция)*
6. Оналикни муҳофаза қилиш тўғрисидаги
(1952 йилда қайта кўриб чиқилган)
Конвенция (103-сонли Конвенция)
7.
Мажбурий
меҳнатни
тугатиш
тўғрисидаги 1957 йилги Конвенция (105сонли Конвенция)*
8. Меҳнат ва иш турлари соҳасида
камситишлар тўғрисидаги 1958 йилги
Конвенция (111-сонли Конвенция)*
9. Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат
тўғрисидаги
1964
йилги
Конвенция
(122-сонли Конвенция)
10. Корхонада меҳнаткашлар вакилларининг
ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва уларга бериладиган
имкониятлар тўғрисидаги 1971 йилги Конвенция
(135-сонли Конвенция)
11. Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш
тўғрисидаги
1973
йилги
Конвениця
(138-сонли Конвенция)*
12.
Жамоа
музокараларига
кўмаклашиш
тўғрисидаги
1981
йилги
Конвенция
(154-сонли Конвенция)
13. Болалар меҳнатининг оғир шаклларини
тақиқлаш ва йўқ қилишга доир шошилинч
чоралар тўғрисидаги 1999 йилги Конвенция (182сонли Конвенция)*
Эслатма. Юлдузча (*) билан асоссолувчи конвенциялар белгилаб қўйилган.
ЖАМОА КЕЛИШУВЛАРИ ВА
ШАРТНОМАЛАРИ (2013й.)
БОШ КЕЛИШУВ
ҲУДУДИЙ КЕЛИШУВЛАР
1
14
ТАРМОҚ КЕЛИШУВЛАРИ
85
ЖАМОА ШАРТНОМАЛАРИ
97577
“Оналикни муҳофаза қилиш
тўғрисида”ги 103-сонли Конвенцияга
биноан оналик таътили муддати
камида 12 ҳафтани (84 кун) ташкил
этиши, ушбу таътилида бўлган аёл
пул нафақаси ва тиббий ёрдам олиши,
эмизиқли фарзанди бор ишлаётган
аёлга болани овқатлантириш учун
танаффуслар берилиши белгилаб
қўйилган.
«Иш билан таъминлаш соҳасидаги сиёсат
тўғрисида»ги 122-сонли Конвенцияга биноан ҳар
бир меҳнаткашга ўзи яроқли бўлган ишни
бажариш учун зарур малакага эга бўлиш,
бандликнинг ўзи танлаган турида ўз малакаси ва
қобилиятларини камситишларсиз ишлата олиш
учун кенг имкониятлар яратилиши лозим. Бунда
Ҳукуматлар ишлашга тайёр ва иш излаётган
барча шахслар учун иш ўринлари яратиб
бериши, бундай иш мумкин қадар маҳсулдор
бўлишини таъминлашга қаратилган сиёсат олиб
бориши керак.
“ЗЎРАКИ ЁКИ МАЖБУРИЙ
МЕҲНАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ
29-СОНЛИ КОНВЕНЦИЯГА
ҳар қандай шаклдаги зўраки ёки
мажбурий меҳнат қўлланишини
бартараф этиш юзасидан
мажбуриятлари киритилган.
Ҳар қандай шахсни турли шаклдаги
мажбурий меҳнатга жалб этилиши
мумкин бўлган энг кўп муддат йилига
60 кундан ошмаслиги лозим.
“МАЖБУРИЙ МЕҲНАТНИ
ТУГАТИШ ТЎҒРИСИДА”ГИ
105-СОНЛИ КОНВЕНЦИЯ
Зўраки ёки мажбурий меҳнатдан:
сиёсий таъсир, тарбия воситаси сифатида;
иш
кучини
иқтисодий
ривожланиш
эҳтиёжлари учун сафарбар этиш усули
сифатида;
меҳнат интизомини сақлаш чораси сифатида;
ирқий, ижтимоий ва миллий мансублик ёки
динга эътиқод белгиларига кўра камситиш
чораси сифатида фойдаланиш таъқиқланади
Республикамиз Конституцияси ва
қонунларида мажбурий меҳнат, яъни
бирон-бир жазони қўллаш билан таҳдид
қилиш орқали (шу жумладан меҳнат
интизомини
сақлаш
воситаси
тариқасида) иш бажаришга мажбурлаш
тақиқланади ва амалиётда бунга риоя
этиб келинмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг 2012 йил 26 март
82-сонли Қарори билан “Ўзбекистон
Республикаси томонидан ратификация
қилинган Зўрлаб ишлатиш ёки мажбурий
меҳнат тўғрисидаги Конвенцияни ҳамда
Болалар меҳнатининг оғир шаклларини
тақиқлаш ва йўқ қилишга доир
шошилинч
чоралар
тўғрисидаги
Конвенцияни 2012-2013 йилларда амалга
ошириш бўйича Қўшимча тадбирлар
режаси”
тасдиқланган
ва
амалга
оширилмоқда.
Деярли
барча
жамоа
шартномаларида
ходимнинг
розилигисиз уни вақтинча бошқа
ишга ўтказиш масаласи тартибга
солинган. Мазкур Конвенциялар
талабларига
биноан
жамоа
шартномаларида
бундай
ўтказишлар муддатининг чегараси
– йил давомида 60 кундан
ошмаслиги белгилаб қўйилган.
“Ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш
тўғрисида”ги 138-сонли Конвенцияга биноан
ишга қабул қилиш учун энг кичик ёш
мажбурий мактаб таълимини тугаллаш учун
зарур бўлган ёшдан кам бўлмаслиги керак ва
ҳар қандай ҳолда ўн беш ёшдан кам
бўлмаслиги зарур.
Ўз хусусияти ёки амалга ошириладиган
шароитига кўра ўсмир соғлиғи, хавфсизлиги
ёки маънавиятига зиён етказиши мумкин
бўлган ҳар қандай иш турига ёки ёлланма иш
турига қабул қилиш учун энг кичик ёш ўн
саккиз ёшдан кам бўлмаслиги керак.
“Болалар меҳнатининг оғир
шаклларини тақиқлаш ва
йўқ қилишга доир
шошилинч чоралар
тўғрисида”ги 182-сонли
Конвенция мақсадлари учун
“болалар меҳнатининг оғир
шакллари” атамаси
қуйидагиларни қамраб
олади:
- қулликнинг барча шакллари ёки қулликка
ўхшаш амалиёт, масалан, болаларни сотиш ва
уларнинг траффиги, қарз асосидаги қарамлик
ва крепостной тобелик, шунингдек, зўраки ёки
мажбурий меҳнат, шу жумладан, болалардан
қуроллик можароларда фойдаланиш учун
уларни зўрлаб ёки мажбурлаб жалб қилиш;
- фоҳишабозлик билан шуғулланиш,
порнография маҳсулотлари тайёрлаш
ёки порнографик томошаларда иштирок
этиш учун боладан фойдаланиш, уни
ёллаш ёки уни таклиф қилиш;
- қонунга хилоф фаолият билан
шуғулланиш учун, хусусан, тегишли
халқаро шартномаларда белгилангани
каби, наркотиклар тайёрлаш ва сотиш
учун боладан фойдаланиш, уни ёллаш
ёки уни таклиф қилиш;
- бажариш хусусиятлари ёки шароитига
кўра болалар соғлиги, хавфсизлиги ва
маънавиятига зиён етказиши мумкин
бўлган ишлар.
2014 ЙИЛНИНГ 25 АПРЕЛИДА ЎЗБЕКИСТОН
РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХАЛҚАРО МЕҲНАТ
ТАШКИЛОТИ ЎРТАСИДА ЎЗАРО АНГЛАШУВ
ҲАҚИДА МЕМОРАНДУМ ВА УНГА ИЛОВА
ҚИЛИНГАН 2014-2016 ЙИЛЛАР УЧУН
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА МУНОСИБ
МЕҲНАТ БЎЙИЧА ДАСТУР ИМЗОЛАНДИ.
ДАСТУР ҚУЙИДАГИ УЧТА УСТУВОР
ЙЎНАЛИШЛАРДАН ИБОРАТ:
а) МЕҲНАТ СОҲАСИДАГИ
АСОССОЛУВЧИ ТАМОЙИЛЛАР ВА
ҲУҚУҚЛАРНИ АМАЛГА ОШИРИШ
МАҚСАДИДА ЎЗБЕКИСТОНДА
ИЖТИМОИЙ ШЕРИКЛИКНИ
МУСТАҲКАМЛАШ;
б) МУНОСИБ БАНДЛИК
ИМКОНИЯТЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ;
в) МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИ ВА
ИЖТИМОИЙ МУҲОФАЗАНИ ЯХШИЛАШ.