V БОБ. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР БИЛИМ

Download Report

Transcript V БОБ. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР БИЛИМ

IV БОБ. ТАЪЛИМ
НАЗАРИЯСИ
(ДИДАКТИКА)
МАВЗУ: ДИДАКТИКА
ФАНИНИНГ ПРЕДМЕТИ ВА
ВАЗИФАЛАРИ
РЕЖА:
1. Дидактика - таълим назарияси тўғрисидаги фан.
2. Дидактиканинг асосий категориялари: таълим
принциплари, таълим мазмуни, методлари,
ўқитишнинг ташкилий шакллари, ўқиш, ўқитиш.
3. Таълим назариясининг асосчилари Форобий, Ибн-Сино,
Аз-Замахшарий, Беруний, Зарниджий, Ян Амос
Коменский, Дистерверг, К. Д Ушинский.
4. Олий, ўрта-махсус ва касб-ҳунар таълимида ўқитиш ва
шахс тарбиясининг ўзаро боғлиқлиги.
Дидактика грекча сўз бўлиб,
«Дидайко» - ўқитиш, «Дидаско» ўргатувчи деган сўзлардан келиб чиққан
бўлиб, таълим назарияси деган
маънони англатади.
Таълим қоидалари.
1. Таълимнинг илмий бўлиш қоидаси.
2. Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиш қоидаси.
3. Таълимнинг тарбияловчилик характери.
4. Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқлик қоидаси.
5. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақиллик қоидаси.
6. Таълимда кўрсатмалилик қоидаси.
7. Таълим жараёнида ҳар қайси ўқувчига хос хусусиятларни
ҳисобга олиш қоидаси.
8. Таълимда илмий билим ва кўникма, малакаларни пухта,
мустаҳкам ўзлаштириш қоидаси..
9. Таълим ва тарбиянинг бирлиги қоидаси.
Ўқув режаси деб, ўқитиладиган фанлар,
ўқитиш учун ажратилган соатлар ва ўқув
йилининг тузилишини белгилаб берувчи
давлат ҳужжатига айтилади.
Таълим тизимида анъанавий таълим
методлари:
•
•
•
•
•
•
•
•
•
Ўқитишнинг оғзаки усуллари.
Ўқитишнинг кўргазмали усуллари.
Ўқитишнинг амалий усуллари.
Ўқитишнинг муаммоли – изланишли ва
репродуктив усуллари.
Ўқитишнинг индуктив ва дедуктив усуллари.
Мустақил иш усуллари.
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятларини
рағбатлантириш ва асослаш усули.
Ўқитишда назорат ва ўз – ўзини назорат қилиш
усули
Китоб билан ишлаш усули.
Ўқитишнинг анъанавий – ташкилий
шакллари:
• Синф – дарс шаклида олиб бориладиган
дарслар.
• Амалий ва тажриба шаклида олиб
бориладиган машғулотлар киради.
Таълим назариясининг асосчилари
Форобий
Ибн-Сино
Аз-Замахшарий
Беруний
Зарниджий
Ян Амос Коменский
Дистерверг
К. Д Ушинский.
Таълим назариясининг асосчиларидан
бўлган Абу Наср Фаробий антик юнон
файласуфларидан Евклит, Афлотун ва
Арасту асарларини таржима қилиб, шарҳлаб
шарқда кенг тарқатилишига катта ҳисса
қўшгани ва жуда кўп фалсафий масалаларни
ўша олимлар даражасида талқин этгани
учун «Муаллими соний – иккинчи муаллим»,
деб ном олган
Ибн Сино болаларни битта–битта,
алоҳида ўқитишдан кўра, жамоа тартибида
ўқитишни афзал деб билади ва унинг
устунлиги ҳақида гапириб шундай ёзади:
«Ўқувчилар ўқиш ва тарбия давомида илмга
чанқоқлик сезадилар, ўз билимлари билан
ғурурланадилар, бир – бирларининг
билимларига ҳавас қиладилар. Ғурур ва
ўзига эътибор тарбияланувчиларни бир –
бирларидан орқада қолмасликка ундайди.
Замахшарий тил билими, тарих,
география, адабиётшунослик, этнография,
ахлоқ – одобга доир 50 дан ортиқ асар
ёзган. У истеъдодли шоир ҳам бўлган, ғазал,
қасида, нома, қитъаларни тўплаб, алоҳида
девон тузган. Шеърларида Замахшарий
кўпроқ дунёнинг моддийлиги ҳақида
фалсафий мушоҳадалар юритади,
китобхонга ахлоқий масалалар хусусида
панд – насиҳатлар беради.
Беруний «Сайдананинг муқаддимасида
«Вомиқ ва Ўзро», Урмўздёр ва Меҳриёр».
«Бомиённинг икки санами», «Додмоҳ ва
Кирмондўхт», «Нилуфар» сингари қисса ва
достонларни форсийдан араб тилига назм
ва насрда таржима қилганлигини махсус
қайд этган.
К.Д.Ушинский таълимнинг дидактик
жиҳатларини қуйидагича белгилайди:
• Таълимнинг болалар кучига мослиги ва
изчиллиги.
• Таълимнинг кўрсатмалилиги, онглилиги ва
пухта ўзлаштирилиши.
Таълим жараёнининг муваффақияти
талаба қарашларининг мазмуни билан
белгиланади. Талаба қарашларини билим ташкил
этади.Бироқ билим эътиқодга айланиши учун
таълим ва тарбия уйғунликда амалга оширилиши
керак.
Эътиборингиз учун рахмат.
МАВЗУ: ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИНГ
МОХИЯТИ, ҚОНУНИЯТИ,
ПРИНЦИПЛАРИ.
РЕЖА:
1. Таълим жараёнининг моҳияти ва
қонуниятлари.
2. Таълим жараёнининг маълумот берувчи,
тарбиявий ва ривожлантирувчи
функцияларининг бирлиги.
3. Ўқитиш жараёнида талабалар ўқув
фаолиятининг психологик асослари.
4. Таълимни ҳаракатлантирувчи кучлар ва
таълим жараёнида қарама-қаршиликлар.
Ҳар бир ўтиладиган дарс қайси мутахассислик,
йўналиш бўлишидан қатъий назар 3 функцияни
амалга оширади.
1.Таълимий – ўрганилаётган мавзу бўйича билимларни
ўзлаштириш, кўникма ва малакаларни шакллантириш.
2.Ривожлантирувчи – талабалар онгли ақлий фаолиятига
эришиш, педагогик жараёнга талаба ўқитувчи ҳамкорлигида ҳиссий
алоқадорликни таъминлаш, талаба билиш фаолиятини
мотивлаштириш, яъни талабага билимини намойиш қилиш , амалий
фаолиятга қодир бўлиш ва бунинг учун билим олиш имкониятини
таъминлаш, мустақил ва ижодий ишни ташкил қилиш .
3.Тарбиявий – муайян мақсадларга эришишга қаратилган
ҳамкорликдаги фаолият жараёнида эгалланилган хулқ – атвор
нормасидир.
Таълим қоидаларини.
1. Таълимнинг илмийлиги
2. Таълимнинг тизимли ва изчил бўлиш қоидаси.
3.Таълим ва тарбиянинг бирлиги қоидаси.
4. Таълимда назариянинг амалиёт билан боғлиқлик
қоидаси.
5. Таълимда онглилик, фаоллик ва мустақиллик қоидаси.
6. Таълимда кўрсатмалилик қоидаси.
7. Таълим жараёнида ҳар қайси ўқувчига хос
хусусиятларни ҳисобга олиш қоидаси.
8. «Осондан қийинга қараб» қоидаси.
9. Таълимда илмий билим ва кўникма, малакаларни пухта,
мустаҳкам ўзлаштириш қоидаси.
1. Идрок. Мавҳум тушунчаларга
нисбатан яққол материаллар осон идрок
килинади. Кўрсатмалилик 3 га бўлинади:
1. Табиий предметли - тажриба участкалари, ўқув
лабораториялари, жонли бурчакларда
ўтказиладиган машғулотлар.
2. Тасвирий кўрсатмалилик – расмлар, муляжлар,
кинокартиналар, чизмалар, жадваллар,
схемалар, графиклар, диаграммалар…
3. Жонли нутқ – яққол тасвирлар ва образларни
уйғотадиган жонли иборалар. («Ташвиш киши
қоматини эрта букади», «Тўғри сўз наштардан
ўткир»).
2. Кузатувчанликни
шакллантириш. Унинг ёрдамида
тафаккур жараёнларига асос солинади.
3. Тушуниш. Тушуниш натижасида фикр
юритилади., тафаккур жараёнлари амалга
оширилади, яъни матнлар анализ, синтез
қилинади, таққосланади, умумлаштирилади,
системалаштирилади, ҳукм хулоса чиқарилиб,
муаммоли вазиятлар пайдо қилинади.
4. Хотира. Эсда олиб қолиш, сақлаш,
эсга тушириш учун хотиранинг бир неча
хил воситаларидан фойдаланилади.
5. Установка. Ўқувчига тўғри установка
бериш таълимга бўлган қизиқишни тўғри
шакллантиради.
6. Диққат. Таълимнинг самарадорлигига
ихтиёрий диққатдан кейинги диққатнинг
ўрни муҳим аҳамият касб этади.
7. Қизиқиш. Ўзлаштирилаётган
материалга талабани қизиқтира олиш
унда мустақил таълим олиш истагини
уйғотади.
8. Ирода. Барча жараёнларни тўғри
бошқаришга албатта иродавий зўр
бериш маълум ўринни эгаллайди.
Ўзлаштирилган билимларни
амалиётнинг қўллаш жараёнида
талаба ўзидаги бор билимлардан
фойдаланади, уларни бошқа адабиётлар,
(илмий адабиёт, газеталар, журналлар,
мақолалар) ахборот воситалари
(телавидение, интернет), маълумотлари
билан таққослаш натижасида баъзан пайдо
бўлган қарама – қарши фикрлар янги
билимларни эгаллашга туртки бўлади.
Эътиборингиз учун рахмат.
МАВЗУ: ТУРЛИ ТИПДАГИ КАСБ - ҲУНАР
КОЛЛЕЖЛАРИДА ТАЪЛИМНИНГ
МАЗМУНИ.
РЕЖА:
1.
2.
3.
4.
Таълим мазмуни ҳақида маълумот ва унинг
баркамол авлодни тарбиялаш тизимидаги ўрни.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари
асосида Ўзбекистон ўрта-махсус касб-ҳунар
коллежларида таълим мазмунининг илмий
асослари.
Таълим мазмунини белгиловчи ҳужжатлар ва
уларни такомиллаштириш йўллари.
Ўрта-махсус, касб-хунар таълимининг давлат
таълим стандарти.
Таълим мазмуни – талабаларнинг
ўқиш жараёнида эгаллаб олиши лозим
бўлган, ҳамда маълум тизимга солинган
билим, малака ва кўникмаларнинг аниқ
белгиланган доирасидир.
«Кадрлар тайёрлаш миллий дастури»
қуйидаги жиҳатларга эътиборни қаратади:
а) Мустақил демократик давлат қурилиши
эҳтиёжларини ҳисобга олиш;
б) Ҳар бир билим юрти (мутахассислигига қараб)
таълим жараёнини давлатнинг
ривожланишига, унинг шу билим юртига қўйган
мақсад ва вазифаларини амалга ошириш;
в) таълим жараёнини талабаларнинг индивидуал
– психологик хусусиятларини ҳисобга олган
ҳолда ташкил қилиб, мустақил фикрлайдиган
баркамол авлодни тарбиялашга қаратиш.
Таълим мазмунини белгиловчи
ҳужжатлар.
• Таълим мазмуни ўқув режаси,
• Таълим дастури
• Дарсликлар.
Ўқув режаси: давлат ҳужжати бўлиб, унда
мутахассис тайёрлашнинг асосий мазмуни,
умумий йўналиши, ўқув предметларининг
маълум тизим, изчиллик ва жадалликда
ўрганилиши ва унинг муддати, талабалар
билим, кўникма, малакаларини назорат
қилишнинг асосий шакллари ва муддатлари
кўрсатилади.
Ўқув дастури – норматив ҳужжат
бўлиб, унда аниқ ўқув предметига нисбатан
талаблар кўрсатилган.
Дарслик - ўқув жараёнининг зарур
қисмидир. Кўп вақтлардан бери у
ўқитишнинг энг муҳим воситаси
ҳисобланади.
Ўзбекистон Республикаси «Таълим
тўғрисида»ги Қонунининг 7-моддасида
давлат таълим стандартлари қуйидагича
таърифланади:
1. «Давлат таълим стандартлари умумий
ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий
таълим мазмунига ҳамда сифатига
қўйиладиган талабларни белгилайди.
2. Давлат таълим стандартларини бажариш
Ўзбекистон Республикасининг барча таълим
муассасалари учун мажбурийдир».
Эътиборингиз учун рахмат.
МАВЗУ: ТУРЛИ ТИПДАГИ КАСБ-ҲУНАР
КОЛЛЕЖЛАРИДА ТАЪЛИМ
МЕТОДЛАРИ.
РЕЖА:
1. Ўқитиш методлари ҳақида маълумот.
2. Билим, кўникма ва малакаларни тест рейтинг
тизимида баҳолаш
Таълим тизимида қуйидаги анъанавий
таълим методлари маълум:
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
Ўқитишнинг оғзаки усуллари.
Ўқитишнинг кўргазмали усуллари.
Ўқитишнинг амалий усуллари.
Ўқитишнинг муаммоли – изланиш ва репродуктив
усуллари.
Ўқитишнинг индуктив ва дедуктив усуллари.
Мустақил иш усуллари.
Ўқувчиларнинг ўқув фаолиятларини рағбатлантириш
ва танбеҳ бериш усули.
Ўқитишда назорат ва ўз – ўзини назорат қилиш
усули
1. Ўқитишнинг оғзаки усуллари.
•
•
•
•
Ҳикоя.
Тушунтириш.
Маъруза.
Суҳбат.
2. Ўқитишнинг кўргазмали усуллари.
Таълимда кўргазмалилик усули намойиш
этиш, иллюстрация ва экскурсия тариқасида
олиб борилади.
3. Ўқитишнинг амалий усуллари.
Ўқитишнинг амалий усулларига ёзма
машқлар, лаборатория машқ ишлари,
амалий машғулотлар киради.
4. Ўқитишнинг муаммоли –
изланиш ва репродуктив
усуллари.
Ўқувчиларнинг фикрлаш фаолиятида
муаммоли вазиятлар яратиш улардан ҳар
нарсани билишга ҳавас, фаҳмфаросатлилик, мустақиллик, ўқишга
қизиқиш ва ижод қилишга интилиш каби
шахсий фазилатларни тарбиялашга ёрдам
беради.
5. Ўқитишнинг индуктив ва
дедуктив усуллари.
Индуктив ёки дедуктив усулларини қўллаш
ўрганилаётган мавзу мазмунини очишнинг
маълум мантиқини-хусусийдан умумийга,
ёки умумийдан-хусусийга ўтишни танлашни
англатади.
6. Мустақил иш усуллари.
Асосий мавзулар ўтилиб, талабалар учун
қизиқарли ва ўзлаштириши нисбатан осон
бўлган асосий мавзуни тўлдирадиган мавзулар
мустақил иш сифатида топширилади.
7. Ўқувчиларнинг ўқув
фаолиятларини рағбатлантириш ва
танбеҳ бериш усули.
Ўқув фаолиятини рағбатлантириш –
кишининг фаол фаолиятига бўлган ташқи
майлидир. Бироқ рағбатлантириш кишининг
фаолиятига бўлган ички майлига таъсир
қилгандагина, реал мақсад сари ундайдиган
кучга айланади.
8. Ўқитишда назорат ва ўз – ўзини
назорат қилиш усули
Назорат жараёнида ўқитишдаги ўзаро мулоқот,
ўқитишнинг боришини жадал бошқариш ва
камчиликларни ўз вақтида тузатиш, янги дарсга
аниқ вазифалар қўйиш имконини берувчи алоқа
амалга оширилади; таълим жараёнининг
самараси аниқланади; таълимий, тарбиявий,
ривожлантирувчи функциялар амалга
оширилади.
Билим, кўникма ва малакаларни тест рейтинг
тизимида баҳолаш қулай назорат туридир. Бунда
талаба ўтилаётган фан ҳажмига қараб баҳоланади.
Масалан : педагогика фани 60 соат ҳажмида
берилган бўлса, «аъло» баҳо олмоқчи бўлган
талаба 60 соатлик фаннинг 86 бал – 100 бал ини
ўзлаштириши, «яхши» баҳо олмоқчи бўлган талаба
71 бал - 85 бал ини, «қониқарли» баҳо олмоқчи
бўлган талаба 55 бал - 71 бал ини ўзлаштириши
лозим. Назорат бир неча босқичда олиб борилади.
ЖБ, ОБ, ЯБ.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ.
МАВЗУ: ТУРЛИ ТИПДАГИ КАСБ-ҲУНАР
КОЛЛЕЖЛАРИДА ТАЪЛИМНИ ТАШКИЛ
ЭТИШНИНГ ТАШКИЛИЙ ШАКЛЛАРИ
РЕЖА:
1. Касб-хунар коллежларида таълимни ташкил
этишнинг анъанавий ва ноанъанавий
шакллари.
2. Урта-махсус таълим юртларида ўқитишнинг
турлари.
3. Дарс турларининг ўзаро боғлиқлилиги.
Ишлаб чиқариш дарслари 3 та даврга
бўлиб ўтилади
1.Бошланғич.
2.Операцион ёки жорий.
3. Назорат.
Дарсга қўйиладиган педагогик талаблар.
Ҳар бир дарс аниқ мақсадни кўзлаган ҳолда
ташкил қилиниши (илмий, ривожлантирувчи,
тарбияловчи мақсадлар), ғоявий мафкуравий
изланишга эга бўлиши, ўтилаётган фан,
мутахассисликнинг амалиёт ва ҳаёт билан
боғлиқ ҳолда талабалар фаоллигини ташкил
қилишга йўналтирилган бўлиши керак.
Ҳозирги замон ўрта-махсус таълим
юртларида ўқитишнинг турлари.
1. Экскурсия усули.
2. Конференция.
3. Факультатив.
Экскурсия усули.
Экскурсия таълим ва тарбия
ишларининг шундай туридирки, бу усул
билан ўрганилаётган нарса ва
ҳодисаларни табиий шароитда махсус
муассасаларга (музей, кўргазма ва
ҳоказоларга) ташкилий равишда
борилади.
Конференция.
Таълим жараёнининг бу ташкилий шакли
ўқитувчи ва талабалардан максимал даражадаги
ҳамкорликни талаб этади.Ўқитишнинг бундай
шаклидан доим фойдаланилмайди, бироқ
иқтидорли талабаларни танлаш, уларда илмий
изланишга қизиқишни орттириш, ўзига бўлган
ишончни орттириш, касбий тафаккур, шахсий
фикр, эътиқодларни шакллантириш, жамоада ўз
фикри, позициясини тўғри ҳимоя қилишга
ўргатиш мақсадида бу тадбирни амалга
ошириши фойдадан холи эмас.
Факультатив.
Касб-ҳунар коллежларида дарсдан
ташқари ташкил қилинадиган
машғулотларга факултативлар
киритилган. Факултативлар ўқитувчи
томонидан талабалар танлаган
мавзулар бўйича ўтказилади.
Таълим тизимида энг кўп
қўлланиладиган дарс турлари:
1.Янги билимларни баён қилиш дарси.
2.Ўтилган материалларни мустаҳкамлаш дарси.
3.Ўқувчиларнинг билим, малака ва кўникмаларини
текшириш ва баҳолаш дарси.
4.Такрорий – умумлаштирувчи ва кириш дарслари.
5.Аралаш дарс (юқоридаги дарс турларининг бир
нечтасини бирга қўлланиши).
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ.
МАВЗУ: ТАЪЛИМ ЖАРАЁНИНИНГ
УМУМЛАШГАН ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ
Ўқитишнинг технологиялари.
1. кўргазмали-тушунтирувчи
2. муаммоли
3. дастурлашган дифференциал
4. фаол- ривожлантирувчи
5. умумлашган.
1. Ўқитишнинг қўргазмали технологияси.
Инсон кўриб, эшитиб, таниб, ҳидлаб
предметларни англайди, ажрата олади.
Инсоннинг шу хусусияти ҳисобга олинган ҳолда
таълим жараёнида кўргазмали технология
қўлланилади. Бу технология ўқувчи
ўрганаётган нарса ва ҳодисаларни ҳиссий идрок
қилишига, уларни кузатиб мушоҳада қилишга
ундайди.
2. Муаммоли таълим методлари
орасида бештаси асосий методлар
сифатида фарқланади.
1.Тадқиқот методи
2. Қисман изланиш ёки эвристика методи.
3.Тушунтириш, намойиш этиш методи.
4.Муаммоли баён қилиш.
5.Репродуктив метод.
3. Дастурлашган дифференциал.
Дастур асосида таълим беришдан мақсад
таълим жараёнининг асосий
қонуниятларига таяниб таълим бериш ва
бу ишни бошқариш учун энг қулай шарт –
шароит яратишдир.
4.Фаол ва ривожлантирувчи таълим
технологиялари.
Бу методга баҳс ва мунозаралар
киритилади.Баҳс ва мунозаралар кичик
гуруҳларда уюштирилиб, эркин мавзули,
йўналтирилган ва аниқ сценарийлар турларига
бўлинади.
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН РАХМАТ.
V БОБ. ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР БИЛИМ
ЮРТИНИ БОШҚАРИШ ВА УНГА РАҲБАРЛИК
ҚИЛИШ.
МАВЗУ: ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР БИЛИМ
ЮРТИНИ БОШҚАРИШ ВА УНГА РАҲБАРЛИК
ҚИЛИШНИНГ НАЗАРИЙ-ПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ.
РЕЖА:
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
Ўрта махсус, касб – ҳунар билим юртларини бошқаришнинг
назарий асослари.
Ўрта махсус, касб – ҳунар билим юртларини бошқариш
принциплари ва қонуниятлари. Бошқариш мақсад,
вазифалари ва методлари.
Таълим муассасаси ўқув –тарбия жараёнига раҳбарлик.
Бошқариш ва раҳбарликнинг ўзаро боғлиқлиги.
Касб – ҳунар коллежида шахслараро муносабатларни
ташкилқилишда раҳбар шахси ва услубининг ўрни.
Ўқув юртида кадрларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ҳамда
улар ўртасида иш тақсимоти ва малакасини ошириш.
Ўрта махсус, касб – ҳунар таълим муассасаларида ички
назорат бошқаришнинг таъсирчан воситаси ва уни амалга
оширишда дарс кузатиш ва таҳлил қилишнинг ўрни.
Ўрта махсус, касб – ҳунар таълим муассасаси ишини
режалаштириш – бошқарувнинг таъсирчан воситаси.
Таълим тизимини бошқариш жамиятни
бошқаришнинг ажралмас қисмидир. Ҳар қандай
жамиятни бошқариш маълум ғоя ва мафкура
асосида амалга оширилади. Мафкура
бошқаришнинг ғоявий йўналишини, унинг мақсад
ва вазифаларини, шакл ва методлари, принцип ва
қонуниятларининг характерини белгилайди.
«Мафкура ҳар қандай жамият ҳаётида зарур,
мафкура бўлмаса одам, жамият, давлат
йўлини йўқотиши муқаррар».
И.Каримов
Иқтисодий тараққиётнинг устувор
йўналишларини белгилаш билан бирга
уни таъминловчи шарт-шароитларни
белгилаш лозим. Буни И. Каримов
узлуксиз устувор йўналишлар, деб
белгилади.
Бу устувор йўналишлар:
- таълим ва маданиятни ривожлантириш ҳамда
ислоҳ қилиш;
- ақлий ва маънавий салоҳиятни мустаҳкамлаш
эканлиги алоҳида таъкидланди.
Урта махсус, касб-хунар билим
юртларини бошқариш ва уларга
раҳбарлик қилишнинг
назарий
.
асосларини
1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси,
2. Олий Мажлис ва Вазирлар Маҳкамаси қабул
қиладиган қарор ва қонунлар,
3. Таълим тўғрисидаги Қонун,
4. Кадрлар тайёрлаш миллий дастури
этади.
ташкил
Бошқаришнинг назарий методологик асосларини
белгилаш унинг асосида ётувчи муҳим талабларни
ҳам аниқлашни тақозо қилади. Ҳар қандай жараён,
фан, назария маълум тамойилга асосланади.
Педагогик тизимни бошқариш ҳам бундан мустасно
бўла олмайди. Бирон-бир назария таълимот, фан,
дунёқараш, ғоя, сиёсий ташкилот, жамиятнинг
асосини қоидалар, принциплар ифодалайди.
“Принцип”
сўзи лотинча бўлиб,
principium-бошланғич, негиз деган маънони
беради.
Педагогик тизимни бошқариш
маълум принципларга асосланади. Бу
принциплар қуйидагилар:
•
•
•
•
•
демократик;
илмийлик;
яккабошлик ва жамоатчилик;
ижрони текшириш;
режалаштириш;
• самарадорлик ва тежамкорлик.
Демократик принцип- ташаббус ва
изланишларни жамият қонун-қоидалари,
қабул қилинган тартиб-интизомга қатьий риоя
қилиш, интизомлилик ва уюшқоқликни узвий
бирлиги асосида бошқаришни ташкил этиш
демакдир. Демократик принцип ҳаддан зиёд
марказлаштириш, шаблон асосида иш
қуришни инкор қилади. Ҳар бир ишда
шароитни ҳисобга олиш, ишни ташкил этишни
хилма-хил усулларидан энг қулайини танлаш
бошқаришда муваффақият гарови бўла
олади.
Илмийлик принципи- Мамлакатимизда
амалга оширилаётган «Кадрлар тайёрлаш
миллий дастури»да таълим моделининг таркибий
қисми сифатида фан қаралади. Миллий моделда
фан билан ишлаб чиқаришга кенг ўрин берилган.
Бунинг боиси шуки, амалга оширилаётган таълим
ислоҳотида илм-фан белгиловчи бўлиб, бу жараён
илмий асосда амалга оширилади.
Ижрони текшириш принципибошкаришда жуда муҳимдир. Унинг асосий
вазифаси топширилган, бажарилиши лозим
бўлган иш учун ҳар бир шахснинг
масъулиятини сезиш руҳида тарбиялашдир.
Бошқаришда режалилик
принципи- мазкур тамойил бошқариш
ишида маълум қатъий тартиб бўлишини
такозо қилади. Бошқаришда тасодифий
бир-бирига боғланмаган тасодифий
тадбирлар бўлмасдан, балки аниқ шароитни,
вазиятни инобатга олиш лозим. Ишнинг ҳар
бир бўғини умумий мақсадга, қатьий
уйгунлашмоги муҳим.
Самарадорлик ва тежамкорлик
принципи- хар қандай соҳани жумладан
педагогик тизимни бошқариш вақт, куч,
моддий ва маънавий воситаларни тежашга
асосланади. Шунинг учун жамоа олдига
қўйилган мақсадга ҳам куч, вақт, маблағ,
воситаларни тежаб эришиш муҳимдир.
Бошқаришнинг мақсадга қаратилганлиги.
Инсоннинг ҳар қандай фаолиятининг
йўналишини, характерини унинг мақсади
белгилайди. Мақсад худди қонундек,
ҳаракатнинг усулини белгилайди. Бошқариш
ҳам инсон фаолиятининг ўзига хос соҳасидир.
Бу қонуниятнинг моҳияти шундаки,
бошқаришда мақсадни тўғри, аниқ белгилаш
унинг натижасининг самарадор ва юқори
бўлишига олиб келади.
Бошқаришнинг узлуксизлиги.
Таълим тизими узлуксиз бажарадиган
вазифаси жиҳатидан бир-бирига боғлиқ
умумий мақсад-комил инсонни
шакллантиришни амалга оширади. Бунда ҳар
бир бўғин ўз вазифасига эга.
Бошқаришнинг даврий (циклик)лиги.
Педагогик жараёнларни бошқариш
технологик жиҳатдан такрорланувчи
характерга эга. Шунинг учун уларни
бошқариш ҳам маълум циклик бошқариш
жараёнлари тарзида намоён бўлади.
Даврийлик ва тараққиётнииг умумий
конунияти сифатида бошқариш соҳасида
ўзига хос тарзда амал килади. Давр ёки цикл
тизимда такрорланиб, ҳар бир босқичда
тизимнинг янги ҳолатига намоён бўлади.
Бошқаришда белгиланган ғоялар амалга
ошиши учун ҳар бир ўқув юрти раҳбари,
ходимлари уларни чуқур билиб олишлари
зарур. Бошқариш раҳбарликка караганда
кенг ва кенгроқ соҳани камраб олади.
Раҳбарлик бошқариш мақсад ва
вазифаларни аниқ бир таълим муассасаси
шароитида амалга оширишнинг чоратадбирларини белгилашдир.
Педагогик жамоа раҳбари қуйидаги
ижтимоий-психологик сифатларга эга
бўлиши лозим:
- кишиларни яхши тушуниши, уларни руҳий талабларини, кучли ва
кучсиз томонларини, ҳиссиётларини, уларни имконият ва
қизиқтиришларига мос вазифаларини тақсимлаши каби сифатларга;
- ахлоқий, коммуникатив, эътиборли, ҳақиқатгўйлик, кишилардаги
яхшилик, содда ва ҳамма билан тенг, мулоқотга кира олиш
сифатлари;
- ташаббускор, янгилик тарафдори, янги мақсадлар қўйиш ва унга
эришиш йўлларини билиши, ўз ғояси учун курашувчи, бошқалар қўллабқувватлашига қодир қарорлар қабул қилиши, кишиларни ишонтира
олиши, уларни ўзига эргаштира олиш;
- демократ жамоада ўз-ўзини бошқаришни, биргаликда ишлаш
ошкоралик, бошқалар фикрини ҳурмат қилиш, танқидни тўғри қабул
қилиш, ташаббус ва мустақилликни қўллаш, мулоқотда оддийлик.
•
•
•
•
Ўқитувчилар ва раҳбар ходимларни
танлашда қуйидаги талабларга риоя
қилиш лозим:
ходимнинг ҳалоллиги;
ахлоқий, сиёсий етуклиги, касбий
тайёргарлиги;
ишни билиши;
маъмурий қобилияти, Буларни маълум
даражада ходимларни танлаш принциплари
деса ҳам бўлади.
Таълим муассасаси ички назорати
жиддий масала. Уни маълум тизим ва
изчилликда амалга ошириш зарур.
Бунинг энг муҳим шаклларидан бири
аниқ мақсад, мавзу ва режа асосида
таълим муассасасининг ҳамма
томонларини ички назорат билан
қамраб олишдир.
Ички назорат қамраб олиш
соҳасига караб иккига
бўлинади:
• Тематик назорат.
• Комплекс (фронтал).
Режалаштириш- таълим муассасаси
аниқ ишлашини таъминловчи восита
сифатида таълим-тарбия жараёни
иштирокчилар фаолиятига маълум
тартиб-ритм беради. Шу билан бирга
маъмурият ва ижтимоий ташкилотлар
фаолиятини мувофиқлаштиради,
уларнинг вазифаларини, ишининг
мазмунини, шакл ва методдарини
белгилаб беради.
Режалаштириш принципи.
Илмийлик.
Демократик.
Инсонпарварлик.
Изчиллик ва тизимлилик.
Таълим муассасаси ривожланишининг
истиқболи.
6. Педагог ходимларни илмий-методик,
умумий ва касбий савияларини
такомиллаштириш.
1.
2.
3.
4.
5.
Эътиборингиз учун рахмат.
МАВЗУ: КАСБ-ҲУНАР
КОЛЛЕЖЛАРИНИ БОШҚАРИШНИНГ
ПРИНЦИПЛАРИ, ШАКЛ ВА
МЕТОДЛАРИ.
Бошқариш усуллари –
жамоага таъсир кўрсатиш йўллари
бўлиб, у қўйилган мақсадлар
жараёнида жамоа фаолиятини
уйғунлаштиришни назарда тутади.
Бошқариш усулининг турлари:
•
•
•
•
•
ташкилий - маъмурий,
социал-психологик,
ҳуқуқий,
бевосита кўрсатма бериш,
рағбатлантиришдан фойдаланиш, кадрларни
маънавий жиҳатдан ривожлантириш,
• кузатиш,
• суҳбат,
• ҳужжатларни таҳлил қилиш.
Ташкилий – маъмурий усул- бошқариш усуллари
тизимида алоҳида ўрин тутади. Бу усулларга:
1. Бошқариш аппаратининг муайян структурасини
тузиш; ҳар бир бошқарув бўғинининг
функцияларини белгилаш;
2. Кадрларни тўғри ташлаш;
3. Буйруқлар, фармойишлар ва қўлланмалар
чиқариш, уларнинг бажарилишини назорат қилиш;
4. Топшириқлар ва директив кўрсатмаларни
бажармаётган бўлинма ва шахсларга нисбатан
мажбурий чораларни қўллаш киради.
Социал–руҳий усулнинг асосий
мақсади жамоаларга соғлом ижтимоий–
руҳий муҳитни яратишдир. Бу усул
ижтимоий–маънавий вазиятда таъсир
этиш йўли билан кишиларнинг феъл–
атвори, руҳиятини ҳисобга олиб
уларнинг ижтимоий (социал)
талабларини қондириш орқали
бошқаришни билдиради.
Бошқаришнинг ҳуқуқий
воситалари деганда ижтимоий
муносабатларга юридик, қонуний
таъсир ўтказиш жараёнида
қўлланилидиган ҳуқуқий нормалар
мажмуи тушунилади.
Кузатиш усули – жамоа фаолиятини
шахсан кузатиш, одамлар билан
учрашиш ва мулоқотда бўлиб, объектив
ва батафсил ахборот йиғиш, шунингдек
ҳар бир жамоа ролини баҳолаш
имконини беради.
Ҳужжатларни таҳлил қилиш усули –
бунда зарур маълумотлар статистик
тўпламлардан, бошланғич ҳисобга олиш
ҳужжатларидан олинади.
Кўрсатма–бу ижрочиларга ёки аниқ иш
юзасидан берилидиган бошқариш
қарорларининг ташкилий ҳуқуқий
шаклидир. Кўрсатмаларда шахсга
буйруқни амалга ошириш учун қандай
иш олиб бориш, қандай натижаларга
эришиш зарурлиги тушунтирилади ва
маслаҳат берилади.
Суҳбат усули- бунда муаммони ўрганиш
учун ходим билан бевосита суҳбат
ўтказилади. Раҳбар ёки тадқиқотчи суҳбат
давомида масалаларни аниқлашлари,
чуқурлаштиришлари ва шу йўл билан
ишончли ва мукаммал маълумотлар
олишлари мумкин.
Бошқариш принциплари – бу
бошқарув амалиётининг объектив
қонунларидан онгли фойдаланиш қобилияти
бўлса, усуллар қонунларни ҳар хил
ёндашувлар, йўсинлар ёрдамида амалга
ошириладиган турли – туман бошқарув
ишларининг мажмуидир.
Эътиборингиз учун рахмат.
МАВЗУ: КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖЛАРИ
ИЧКИ НАЗОРАТИНИНГ ТАШКИЛИЙПЕДАГОГИК АСОСЛАРИ
РЕЖА:
• Ўқув юрти ички бошқарув тизиминиг манбалари.
• Ички бошқарув тизимида дарс, маънавий-маърифий ва
тарбиявий тадбирларни кузатиш ҳамда педагогик
таҳлил қилишнинг ўрни.
• Ўкув юрти педагоглари кенгаши таълим-тарбия
ишларига жамоа раҳбарлигининг юқори органи
сифатида.
Ўқув юрти ичидаги бошқарув
хақида маълумот.
Билим юрти ичидаги бошқарувнинг
бугунги кундаги мақсади «Кадрлар
тайёрлаш миллий дастури»да
кўрсатилган баркамол авлодни
тарбиялашга қаратилган бўлмоғи
лозим.
Ўқув юрти ички бошқарув
тизиминиг манбалари.
Ўқув юрти ички бошқаруви албатта
авваламбор таълим ва тарбия
жараёнининг самарадорлигини
оширишга қаратилган бўлиб, бундан
асосий эътибор методик ишларга
қаратилиши керак.
Ички бошқарув тизимида раҳбарлик фаолияти ва
маданияти. Раҳбар фаолиятининг асосий йуналишлари:
1. Бўйсинувчилар фаолиятининг ташкилоти.
2. Режалаштириш.
3. Қарор қабул қилиш
4. Ахборотни юқоридан қабул қилиш.
5. Буйруқни амалга ошириш.
6. Бўйсинувчиларга талабчанликни намоён қилиш.
7. Бўйсинувчиларнинг фикрлаш қобилиятини рағбатлантириш.
8. Бўйсинувчиларнинг ишлаб чиқариш фаоллигини ошириш.
9. Бўйсинувчиларга таъсир кўрсатиш
10.Бўйсинувчиларни тарбиялаш.
11. Бўйсинувчилар билан муносабат.
12. Бўйсинувчилар билан муомала қилиш.
13. Жазолаш воситаларини қўллаш.
14. Мукофотлаш тадбирини қўллаш.
15. Ўз – ўзини назорат қилиш.
16. Ўз устида ишлаш.
17. Ўз фаолиятига муносабат.
18. Шахсни баҳолаш.
Ички бошқарув тизимида дарс, маънавиймаърифий ва тарбиявий тадбирларни кузатиш
ҳамда педагогик таҳлил қилишнинг ўрни.
Коллеж директори ишлаб чиқариш таълими ва
назарий таълим дарсларини доимо текшириб
туриши лозим. Дарсларни кириб кузатишни
режалаштираётганда педагоглар жамоаси барча
аъзоларнинг иш сифатини текшириш зарурлигини,
анча малакали ишлаб чиқариш таълими мастери
ва ўқитувчилари иш тажрибаларини ўрганишни,
етарлича педагогик тажрибага эга бўлмаган ёш
мутахассис ва ходимларга ёрдам кўрсатишни
назарда тутиш керак.
Ўкув юрти педагоглари кенгаши таълимтарбия ишларига жамоа раҳбарлигининг
юқори органи сифатида.
Коллеж ишининг умумий приципиал
масалалари педагоглар кенгаши(совет)да
муҳокама қилинади. Педагогик кенгаш
таълим-тарбия жараёнининг асосий
масалаларини қараб чиқищда коллежнинг
доимий ишловчи органидир.Унинг таркибига
колежнинг барча ўқитувчилари, таълим
усталари, кутубхоначи, талабалар уйи
тарбиячилари, ота-оналар кенгашининг раиси
киради.
Эътиборингиз учун рахмат.
МАВЗУ: КАСБ-ҲУНАР
КОЛЛЕЖИ РАҲБАРИНИНГ ИШ
УСЛУБИ ВА ОБРЎСИ.
Касб-хунар таълими тизимида раҳбарлик
санъати.
• -у фақат бошлиқ эмас, балки ёш ишчиларнинг
мураббийси ҳамдир;
• -кутилмаган ҳолларда ўзини ишончли, ишчан
ва эпчил хизматчи сифатида намоён этади;
• -хайрихоҳлик билан ҳамсуҳбатини тинглай
олиши, ўзининг сабрсизлигини, айниқса,
бепарволигини ва ёқтирмаслигини
сездирмаслиги керак;
• -ишчилар билан хайрихоҳлик муносабатини
ўрната билиш, аммо маълум ижтимоий
масофа сақлаш, бетакаллуфлик ва ошна
оғайнигарчиликка йўл қўймаслик лозим;
• -ҳар доим ўз қўл остидагиларининг ҳаёт
кийинчиликларини ечишга ёрдам бериши;
Раҳбарнинг фазилатлари:
-юксак билим, сиёсий онг эгаси бўлиш;
-адолатли ва камтарин бўлиш;
-сезгир ва эътиборлилик;
-педагогик жамоа, ота-оналар, жамоатчилик
фикрини илғай олиш, кенг дунёқарашли
изланувчан, илғорликка ижобий баҳо
берувчи шахс бўлиш малакаларини эгаллаш.
Раҳбарнинг расмий ва норасмий
мулоқотлари.
• Раҳбарнинг расмий мулоқоти энг кўп учрайдиган мулоқот
тури бўлиб,унда раҳбар жамоа ва унинг айрим ходимлари
билан мулоқотда бўлади. Раҳбарнинг қўпол гапириши,
бақириши, сўкиниши қатъиян ман қилинади, чунки унинг
шахсий обрўси кўп жиҳатдан у ўз фикрини қай тарзда
билдиришига, қандай сўзлашига боғлиқ.
• Норасмий мулоқот раҳбар атрофидаги шов-шувлар,
раҳбарнинг хизматга доир бўлмаган шахсий алоқалари,
норасмий каналлар билан мулоқоти киради. Бундай
мулоқот чегара жоирасида бўлиши керак.
Раҳбарликнинг психологик
хусусиятлари.
Жамоа раҳбари ижтимоий-психологик
муҳитга ўзининг шахсий фазилатлари ва иш
усули орқали катта таъсир кўрсатади. Жамоа
аъзоси раҳбар томонидан маълум шартшароитлар яратилгандагина, унинг ишидан
қониқади.
Эътиборингиз учун рахмат.
МАВЗУ: КАСБ-ҲУНАР КОЛЛЕЖИНИ
КАДРЛАР БИЛАН ТАЪМИНЛАШ,
УЛАРНИ ЖОЙ-ЖОЙИГА ҚЎЙИШ ВА
МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ.
Педагог ходимларни танлаш ва уларни
жой-жойига қўйиш.
Коллеж директорининг энг муҳим
вазифаларидан бири ягона педагоглар
жамоасини вужудга келтириш тўғрисида
ғамхўрлик қилишдан иборат бўлиши керак.
Ўқитувчилар ва тарбиячилар педагогик
махорати ҳамда малакасини ошириш.
Педагогик маҳорат-профессионал
малакалар ривожланишининг юқори
даражаси ва касбий таълимнинг мутлақ
мақсадидир. Маҳорат-бу мураккаб ишни
тез ва аниқ бажаришнинг енгиллиги, бу
меҳнатнинг юқори сифати ва барқарор
кечиши учун кафолат берувчи ишдаги
ишончлиликдир.
Педагог ходимлар ўз устида ишлашни
ташкил килиш, малака ва махоратни
оширишнинг муҳим шарти сифатида.
Педагог ходимларнинг юқори малакали бўлишида
биринчи ўринда фанни билиши, маънан камол
топган бўлиши, миллий мафкура ғояларини тўғри
тарғибот қила олиши, қатъий, талабчан,
хушмумомала бўлиши туради. Педагогик
фаолиятни тўғри ташкил қилишда, талабалар
ўртасида обрў-эътибор қозонишда педагог
ходимлар ўз билим ва маҳоратини оширишда
мунтазам равишда ўз устларида ишлашни тўғри
ташкил қилишлари муҳим аҳамият касб этади.
Педагог ходимлар малакасини туман
(шаҳар) методик комиссиялар, малака
ошириш институтларида
такомиллаштириш.
Педагог ходимлар малакасини оширишнинг турли
шакллари кенг тарқалган
бўлиб,республикамизнинг барча ҳудудларида
туман (шаҳар) методик комиссиялари, малака
ошириш институтлари бу борада фаолият
кўрсатишмоқда.
Устоз-мураббийлик мактаби. Ўқитувчи–
тарбиячиларнинг маънавий-маърифий
ўкувларини ташкил қилиш.
Устоз-мураббийлик мактаблари илғор педагогик
тажрибани ва ишлаб чиқариш тажрибасини жорий
қилиш ҳамда билим юртлари ходимларининг педагогик
маҳоратини оширишнинг энг муҳим ва ўзини батамом
оқлаган шаклидир.
Эътиборингиз учун рахмат.
МАВЗУ: ЎКУВ ЮРТИ ИШИНИ
РЕЖАЛАШТИРИШ, МЕТОДИК ИШЛАР,
ДАРС КУЗАТИШ ВА УНИ ТАҲЛИЛ
КИЛИШ
Ўкув юртида методик ишларни
(методик кенгаш, фан-методик
бирлашмалари) гурух раҳбарлари,
ўкув юрти раҳбарлари фаолиятида
амалга ошириш.
Педагог ходимларнинг методик
кенгашлари билим юртларида энг кўп
тарқалган методик иш шаклларидан
биридир.
Билим юртларида методик ишлар олиб
боришнинг хилма – хил шакллари мавжуд.
Уларни икки турга ажратиш мумкин:
- барча педагог ходимлар ёки ишлаб чиқариш
таълими мастерлари ва ўқитувчиларнинг
айрим груҳлари учун ўтказиладиган жамоа
шакллари
- айрим ишлаб чиқариш таълими мастерлари
ва ўқитувчилар томонидан ўтказиладиган
индивидуал шакллар.
Методик кенгашларда таълим–
тарбиявий ишлар савиясини
ошириш учун аҳамиятга эга бўлган
педагогик ва методик характердаги
айрим муаммолар, шунингдек
шошилинч равишда муҳокама қилиб,
қарор қабул қилишни талаб
этадиган кундалик методик
масалалар муҳокама қилинади.
• Ахборот кенгашларида- билим
юртининг раҳбарлари педагоглар жамоасини
олинган директив кўрсатмалар, янги низом ва
инструкциялар билан таништирадилар,
буларни бажариш юзасидан амалга
ошириладиган тадбирларни кенгаш
қатнашчилари муҳокамасига қўядилар,касбий
таълим юқори ташкилотларининг йўл–
йўриқлари ва уларнинг ўқув юрти олдига
қўйган вазифалари ҳақида ахборот
берадилар, ўқувчилар қабул қилиш режалари,
ўқув юкламаларини тақсимлаш ва ҳоказолар
билан таништирадилар.
• Инструктив кенгашларпедагоглар жамоасига унинг олдида турган
вазифаларни бажариш учун тўғри йўл –
йўриқ беришга даъват этилган. Билим
юрти раҳбарлари инструктив характердаги
кенгашларда бу вазифаларни бажариш
йўллари ва методлари ҳақида кўрсатмалар
берадилар.
• Ҳисобот кенгашларида- уста
ўқувчилар айрим топшириқларнинг
бажарилиши ҳақида. гуруҳлардаги ўқув
ишлари ва ўзлаштиришнинг аҳволи
тўғрисида, ўқув кабинетларининг
жиҳозланиши, ишлаб чиқариш фаолияти
режаларининг бажарилиши ва ҳоказолар
ҳақида ахборот берадилар.
ва
Методик ҳайъатлар касб – ҳунар
коллежларидаги ҳайъатлар билим юрти
педагоглар кенгашининг қарорига биноан
ўқув юртида ўрганиладиган бир ёки бир неча
(ўхшаш) мутахассисликдан ва фандан дарс
берувчи уч ва ундан кўпроқ ўқитувчи ҳамда
ишлаб чиқариш таълими устаси бўлган
тақдирдагина мутахассислик ва ўқув
фанлари бўйича ташкил этилади.
Коллеж ишини
режалаштиришнинг бугунги
кун талабларини амалга
оширишда ўрни.
Коллеж ишларнинг шакллари хилма –
хил эканлиги сабабли, улар мазмуни ва
ўтказилиш муддатига кўра аниқ
режалаштирилиши керак.
Эътиборингиз учун рахмат.
МАВЗУ: ЎҚУВ ЮРТИДА ИЛҒОР
ПЕДАГОГИК ТАЖРИБАЛАРНИ
ШАКЛЛАНТИРИШ, УМУМЛАШТИРИШ
ВА ЁЙИШ.
Замонавий фан техника ютукларини
таълим-тарбия жараёнига тадбиқ этиш.
Таълим ва тарбия жараёнининг илғор методларини
ўрганиш, умулаштириш ҳамда оммавий тарзда тадбиқ
этиш юзасидан қилинадиган барча ишларнинг
самарадорлиги бу ишларни амалга оширишнинг аниқ
тизимига, уларнинг ҳар босқичини амалга оширишда энг
мақсадга мувофиқ методларни қўллашга, тўпланган
тажрибани ўрганишни илмий-тадқиқот ишларининг
элементлари билан, эксперимент қилиш билан, ўқув
жараёнини такомиллаштиришнинг янги йўллари ва
воситаларини излаш билан оқилона қўшиб олиб
борилишига боғлиқдир.
Касб-ҳунар коллежи ўқитувчитарбиячиларнинг педагогик-психологик
тадқиқот ишларига жалб қилиш.
Ҳозирги вақтда барча педагогик ходимларни ижодий
ишга жалб этиш учун кучли зарурат сезилмоқда. Бироқ
деярли ҳар ким, агар унга тегишли равишда раҳбарлик
қилинса, илмий ходимлар ва методистларнинг
тавсияларидан келиб чиқадиган тарбия ва
дидиактиканинг умумий назарияси, касбий педагогика
назарияси соҳасидаги тадқиқотлар асосида, шунингдек,
касб-ҳунар коллежларида ёшларга таълим ва тарбия
беришга оид илғор амалиётни илмий таҳлил қилиш
асосида ишлаб чиқилган у ёки бу хулосаларни амалда
синаб кўриши мумкин.
Ўқитувчи-тарбиячиларнинг
илмий-амалий конферециялари.
Илмий-амалий конференциялар
ўқитувчи тарбиячиларнинг ўқув-тарбия
ишларини ташкил этиш билан боғлиқ
бўлган энг муҳим илмий ва амалий
масалаларни ижодий равишда ишлаб
чиқишга жалб қилиш шаклларидан
биридир.
Илмий-амалий конференцияларда
муҳокама қилинадиган масалалар
мазмунини қуйидаги бўлимларга ажратиш
мумкин:
•
•
•
•
1.Ўқув-методик ишлар.
2.Маънавий-маърифий ишлар.
3.Ўқув-материал базасини мустаҳкамлаш
4.Билим юртларининг ҳомийлар ва васийлар билан
алоқаси.
Илғор педагоглар тажрибасини
шакллантириш, умумлаштириш ва
ёйишнинг ўкув юрти таълим-тарбия
тизимида тутган ўрни ва аҳамияти.
Ҳозирги замон талаблари даражасида туриш
учун ҳар бир педагог ходим ва ишлаб чиқариш
устаси ўз билим доирасини доимий равишда
кенгайтириши лозим.Ишлаб чиқариш таълими
устаси учун ўз мутахассислиги бўйича илғор
меҳнат методларини амалий тарзда эгаллаб
олиш, ҳар бир педагог учун эса илғор педагогик
тажрибани,педагогика ва психология ютуқларини
мунтазам равишда ўз иш амалиётига татбиқ
этиб бориш айниқса муҳимдир.
Эътиборингиз учун рахмат.