Ақли заиф болалар психологияси фанининг предмети, мақсади

Download Report

Transcript Ақли заиф болалар психологияси фанининг предмети, мақсади

Мавзу: Ақли заиф болалар
психологияси фанининг
предмети, мақсади,
вазифалари ва услублари
Режа
•
•
•
•
Ақли заиф болалар психологияси
фанининг предмети, мақсади,
вазифалари.
Ақли заиф болалар психологияси
фанининг методлари.
Ақли заиф болалар психологияси
фанининг ривожланиш тарихи.
Ақли заиф болалар психологияси
фанининг бошқа фанлар билан
боғлиқлиги.
Адабиётлар
•
•
•
•
•
•
Ғозиев Э. Ғ. Умумий психология: дарслик. 1, 2- китоб. Т., 2002.
В.С.Мухина «Детская психология» М, 1985.
«Специальная психология» под.ред В. И. Лубовского М,
2005.
Б.С.Романова «Психологическая диагностика развития
школьников в норме и патологии» М, 1989.
Мамедов К. К., Шоумаров Г.Б. «Ақли заиф болалар
психологияси». «Ўқитувчи».Тошкент. 1994 й.
Петрова Г.,Белякова И. «Психология умственно отсталых
школьников».Владос. М.: 2004 й.
Электрон таълим ресурслари
•
•
•
•
•
1. www. tdpu. uz
2. www. pedagog. uz
3. www. Ziyonet. uz
4. www. edu. uz
5. tdpu-INTRANET. Ped
Махсус психология
тармоқлари:
•
•
•
•
•
•
•
Ақли заиф болалар психологияси олигофренопсихология.
Кар ва заиф эшитувчи болалар психологиясисурдопсихология.
Кўр ва заиф кўрувчи болалар психологияси тифлопсихология.
Турли даражада нутқи бузилган болалар
психологияси- логопсихология.
Психик ривожланиши сустлашган болалар
психологияси
Ҳаракат – таянч аъзоларида камчиликларга эга
болалар психологияси
Мураккаб нуқсонли болалар психологияси
Ақли заиф болалар психологияси
фанининг предмети, мақсади, вазифалари
Ақли заиф болалар психологияси
фанининг мақсад ва вазифалари шу тоифа болаларнинг руҳий
хусусиятлари ҳақидаги билимлар
билан дефектологларни,
олигофренопедагогларни
қуроллантиришдан иборат.
Ақли заиф болалар
психологияси фанининг
методлари
•
•
•
К у з а т и ш м э т о д и. Бу методга кўра кузатиш аниқ режа асосида олиб борилиши ва
натижалар қайд варағига ёзиб борилиши керак. Бола кузатилаётганини билмаслиги лозим.
Агар бола бу ҳолатдан хабардор бўлса, бу метод табиийлигини, ҳаққонийлигини йўқотади.
Кузатиш жараёнида текширувчи фақат боланинг ташқи ҳолатларини кўриши мумкин: боланинг
амалий фаолияти, маънога эга характерлари ва ҳ.к. Бироқ психолог ташқи ҳолатларни
кузатиш билан чекланмай, мана шу ташқи ҳолатлар замирида яширинган психик жараёнлар
сифат ва ҳолатларини тўғри аниқлай билиши лозим. Кузатиш методида асосий урғу ташқи
ҳолатларни таърифлашга эмас, улардан тўғри хулосалар чиқаришга қаратилади.
П р о д у к т и в ф а о л и я т н и т а ҳ л и л қ и л и ш м э т о д и. Бола фаолияти маҳсулига
болалар чизган расмлар, аппликация, қуриш-ясаш, турли ўйинчоқлар, ясаган нарсалари, улар
томонидан ёзилган шеър ва эртаклар киради. Бунда болаларнинг ўз ихтиёрларига кўра
мустақил бажарган фаолият маҳсули алоҳида аҳамиятга эга. Масалан: бола расмда акс
эттирган предмет билан боланинг тасаввури ўртасидаги алоқани аниқлаш мумкин.
Л а б о р а т о р в а т а б и и й э к с п э р и м э н т м э т о д и. Лаборатор эксперимент
лаборатория шароитида, махсус қўлланма ва воситалар ёрдамида амалга оширилади. Бунда
текширилувчи ўзининг текширилаётганлигини билади. Нотаниш шароит, айниқса,
аппаратуралардан фойдаланиш болага ўзгача таъсир этиб, унинг хулқ-атворида, ўзини
тутишида ўзгаришларга олиб келиши мумкин. Бола ҳатто топшириқларни бажаришдан бош
тортиши мумкин\. Шунинг учун эксперимент жараёнида қизиқарли ўйинлардан фойдаланиш
тавсия этилади.
Табиий эксперимент кундалик табиий шароитда (дарс, мулоқот, ўйин) олиб борилади. Бунда
болалар уларга тавсия этилаётган ўйинлар, топшириқлар маълум бир мақсадда
берилаётганини билмайдилар.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга нисбатан қўлланиладиган табиий ва лаборатор
эксперимент методларида кескин фарқлар кузатилмайди, чунки ҳар иккаласида ҳам болалар
ўзлари учун қизиқарли бўлган фаолият тури билан машғул бўладилар.
Психологик-педагогик тадқиқот вазифаларини бажарувчи эксперимент психологик-педагогик
эксперимент деб номланади.
•
•
С у ҳ б а т м э т о д и. Бу методдан боланинг атроф муҳит ҳақидаги
билимларини, хулқ-атвори оила ва таълим муассасасига муносабатини аниқлаш
учун фойдаланилади. Болаларга бериладиган саволлар тушунарли ва қизиқарли
бўлиши керак. Суҳбатга алоҳида тайёргарлик кўрилади, яъни мавзу, саволлар
олдиндан ўйланган бўлади. Кўп ҳолларда болаларнинг жавоби саволларнинг
мазмуни билан бир қаторда, болаларнинг текширувчига нисбатан муносабатига
ҳам боғлиқ. Болаларнинг жавоблари ёзиб борилади. Ушбу метод натижалари
билан бошқа текширув методлари орқали олинган маълумотлар таҳлил
қилинади.
Т э с т м э т о д и. Тест инглизча сўз бўлиб, текшириш, синаш маъноларини
англатади. Бу усулнинг афзаллиги шундаки, қисқа вақт ичида, оммавий тарзда
кўп текширувчиларни текширувдан ўтказиш мумкин. Тестлар мазмунига,
тузилиш шаклига кўра: индивидуал, гуруҳли, ҳаракат, интеллектуал, психологик
ва бошқа турларга ажратилади. Тест – бу болаларга қатъий аниқ шароитда тавсия
этиладиган, махсус танланган вазифалар тизими. Боланинг ҳар бир тўғри жавоби
учун баҳо қўйилади. Тест жавоблари бир неча вариантларда берилади. Вазифа
бир хил ёшдаги болалар гуруҳига берилади ва уларни ўртача ўзлаштириш
баллари ҳисоблаб чиқилади.
Мактабгача тарбия ёшидаги болаларга тавсия этиладиган тестлар бирламчи
фаолият (ўйин, қуриш-ясаш) тарзида тавсия этилади. Тестлар ёрдамида
болаларни мактабда таълим олишга тайёргарлик даражасини аниқлаш мумкин.
Шунингдек, тестлардан фойдаланиб, ривожланишида орқада қолишлар
кузатиладиган болаларни аниқлаш мумкин. Лекин тестлар болаларни
ривожланишидаги камчиликларни келтириб чиқарувчи сабабларни аниқлаш
имконини бермайди. Шунинг учун тест методини бошқа методлар билан
биргаликда қўллаш тавсия этилади.
Ақли заиф болалар психологияси
фанининг бошқа фанлар
билан боғлиқлиги.
Олигофренопсихология бошқа фанлар
сингари турли фанлар билан узвий
боғлиқ. Олигофренопедагогика,
психиатрия, физиология, логопедия,
умумий ва болалар психологияси,
умумий педагогика, генетика,
невропатология, олигофрения клиникаси
фанлари шулар жумласига киради.