шу ерда - PayNet

Download Report

Transcript шу ерда - PayNet

Биз билан тўлаш осон
«PAYNET» тўлов тизимида ишлаш
бўйича қисқача йўриқнома
«UZPAYNET» компанияси ҳақида
«UZPAYNET» компанияси 2005 йилда ташкил этилган ва Ўзбекистонда
биринчи бўлиб тўлов тизимини йўлга қўйди.
«PAYNET» номли тўлов тизими 2006 йилда ишга туширилди.
Бу давр мобайнида 100 дан ортиқ турли хилдаги хизмат етказиб берувчилар
тизимга уланган.
Компания эришилган ютиқларда тўхтамай, доимо ривожланишда ва хизматлар
кўламини янада кенгайтиришда самарали ишлар олиб бормоқда.
Бизнинг мақсадимиз – PAYNET шахобчаларида хизмат етказиб берувчилар ва
уларнинг мижозлари учун максимал қулайликлар яратиб бериш ва юқорида
даражада сифатли хизмат кўрсатишдан иборатдир.
Биз замонавий техналогиялардан фойдаланган холда, кўрсатилаётган
хизматлар сифатини янада яхшилаш бўйича кенг кўламда ишлар олиб
бормоқдамиз.
«PAYNET» тўлов тизими орқали қабул
қилиш мумкин бўлган тўловлар :



Мобил алоқа провайдерлари хизмати
Шахар телефон алоқаси хизмати (уй телефони)
Халқаро (IP) телефония провайдерлари хизмати
Интернет провайдерлар хизмати

 Коммунал соха (Табиий Газ, Электр, Махсустранс) хизматлари






Рақамли телевидения хизматлари
Интернет онлайн телевидения хизматлари
Омадлотто 36 дан 5 лотереяси бўйича ставкалар қабул қилиш
Электрон эълон жойлаштириш хизмати
Электрон кундалик хизмати
Дисконт хизматлари
ва бошқа бир қанча хизматлар
Агентлик шартномаси
МЧЖ «UZPAYNET» ҚК ва хўжалик юритувчи субъектлар
(ХФ, ХК, МЧЖ ёки якка тартибдаги тадбиркор) ўртасида
ягона намунали Агентлик шартномаси тузилади.
Тўлов Агентлари Агентлик шартномаси ва унинг
иловалари билан тўлиқ танишиб чиқишлари шарт.
Агентлар Агентлик шартномасида кўрсатиб ўтилган барча
тартиб-қоидаларга амал қилишлари шарт.
Агентлик шартнома 1 – Иловаси
Тўловларни қабул қилиш қоидаси
1. Тўлов жараёнида мижоз
қуйидагиларни айтади:
хизмат турини, ўзининг шахсий/ID
рақамини/хисоб рақамини, тўлов
миқдорини.
2. Агент маълумотни тизимга
киритади ва мижозга дастлабки
чекни тақдим қилади.
3. Мижоз чекдаги маълумот билан
танишиб чиқиши ва чекга имзо
қўйиши шарт.
4. Агент мижоздан имзо қўйилган
дастлабки чекни, тўлов суммасини
олади ва “Оплатить” тугмасини
босади. Ахборот чеки чиқарилиб
НКМ чеки ёки терминал чеки билан
бирга мижозга берилади.
Дастлабки
чек
Ахборот
чеки
Агентлик шартнома 2 – Иловаси
Тақдирлашларни миқдори ва уларни олиш
тартиби
Агентлик шартнома 3 – Иловаси
Қабул қилинган тўловлар далолатномаси (ҳисобот
намунаси)
Ўтган ой учун ҳисоботлар хар ойнинг 10-санасидан сўнг PAYNET тизимда
автоматик электрон (PDF формат) шаклда тайёрланади.
Ҳисоботларни кўриш ҳамда принтер орқали қоғозга (А4 форматда) чоп этиш
мумкин.
Ҳисоботларни ҳар ойнинг 15-санасигача Электрон Рақамли Имзо (ЭРИ-ЭЦП)
ёрдамида жўнатилиши шарт.
Агентлик шартнома 4 – Иловаси (Реклама)
Тўлов қабул қилиш шаҳобчаларини жиҳозлаш
Реклама намуналарини http://paynet.uz/ сайтининг Агентларга бўлимидан
электрон форматда юклаб олишингиз мумкин.
Агентлик шартнома 5 – Иловаси (Жарималар)
Жарима санкциясини хисоблаш далолатномаси
№
Қоидабузарлик
Жарима миқдори
1
Мижозга дастлабки ва ахборот чеклари берилмагани
э.к.и.ҳ. 5 баробари
2
Термопринтер йўқ (носоз)
э.к.и.ҳ. 10 баробари
3
Рўйхатга олинмаган тўлов шаҳобча манзилида ишлаш
э.к.и.ҳ. 10 баробари
4
Тўлов қабул қилишда мижоздан устама ҳақ олинса
э.к.и.ҳ. 5 баробари
5
Мижоз тўлов суммасини камайтириб тўлов ўтказиш
э.к.и.ҳ. 10 баробари
6
Тўлов шаҳобча рекламаси тартиб доирасида эмас
э.к.и.ҳ. 5 баробари
7
Мижоз шикояти бўйича (қўпол муомала)
э.к.и.ҳ. 5 баробари
8
Агент/оператор тўлов қабул қилишни билмаса
э.к.и.ҳ. 4 баробари
9
Тўлов қабул қилишда бегона дастур ишлатиш
э.к.и.ҳ. 10 баробари
э.к.и.ҳ. – энг кам иш ҳақи
Агентлик шартномаси шартларига ва қоидаларга амал қилмаган
холатларда юқорида келтирилган жарималар қўлланилади.
Ишлатиладиган қурилмалар
Компьютер ва
POS термопринтер
Ноутбук ва
POS термопринтер
Мобил телефон ва
Bluetooth термопринтер
POS - терминал
Ўз-ўзига хизмат
кўрсатиш киосклари
Тўлов чекини чоп этувчи термопринтерлар
«PAYNET» тўлов тизимида ишлашда тўлов чекини чоп этишга
POS-58 маркали термопринтерларга хос бўлиши зарур.
Термопринтер компьютерга ўз драйвери (ўзининг тўпламидан) билан
ўрнатилиши лозим! Акс ҳолда чеклар чиқмаслиги мумкин.
Дастурий таъминотларни http://paynet.uz сайтидан юклаб олиш
мумкин
2
1
1
2
3
http://paynet.uz сайтига кириш учун фақат
Internet Explorer браузеридан фойдаланинг.
Тўлов тизимига кириш
agent.paynet.uz интернет манзил
орқали тизимга киришда
bosh логиндан фойдаланилади
FlagShip дастури орқали тизимга
киришда фақат Асосий логиндан
фойдаланилади.
Логинлар
Агентлик шартномаси тузилганда ҳар бир Агентга тўлов тизимига кириб
ишлаш имконияти берувчи 2 (икки) хил кўринишдаги логин берилади.
Ушбу логинлар (пароли билан бирга) шартноманинг
энг сўнгги бетида кўрсатилган.
*****
Асосий (фойдаланувчи) логин, тўлов тизимига киришга ва мижозлардан
тўловларни қабул қилишга хизмат қилади.
Тўлов тизимига фақат Paynet FlagShip дастуридан (десктоп илова)
фойдаланган холда кириш мумкин.
*****
bosh (бошқарувчи) логин - Асосий логинни бошқариш, ҳисобот кўриш,
тўловлар комиссияси ва фоиз миқдорларини ўзгартириш учун хизмат
қилади.
Тизимга кириш фақат Internet Explorer браузерида agent.paynet.uz
интернет манзили орқали амалга оширилади.
bosh логин
«Янгиликлар» бўлими
Янгиликлар бўлимда UZPAYNET компанияси янгиликларидан
хабардор бўласиз
bosh логин
«Ҳисобот» бўлими
Ҳисоботларни қуйидаги
вариантларда кўриш
мумкин:
Батафсил
Йиғинди
Ойлик
Бу бўлимда мижозлардан қабул қилинган
тўлов ҳисоботларини кўриш имкони мавжуд
bosh логин
«Ҳисоботларни топшириш» (Сдача отчётов) бўлими
Бу бўлимда ҳисоботларни ойма-ой, хар ойни алоғида
кўриш ва чоп этиш мумкин.
Ҳисоботларни чоп этиш
Бир календар ойлик даромад миқдорини билиш учун мижоздан олинган
суммадан (“Сумма от клиента”) «PAYNET» суммасини айириш керак.
Сизнинг даромадингиз автоматик тарзда умумий депозитга қўшилади.
bosh логин «Ҳужжатларни имзолаш»
«Подпись документов» бўлими
Ҳисоботларни электрон кўринишда интернет орқали жўнатиш учун,
«Intellect Soft» МЧЖдан томонидан тақдим қилинган Электрон Рақамли
Имзо (ЭРИ-ЭЦП) сизнинг ШК ўрнатилган бўлиши лозим.
bosh логин
«Депозитлар» бўлими
Бу бўлимда жорий депозит ҳолатини ва
тўлов топшириқномалари хақидаги маълумотларни кўриш мумкин.
bosh логин «Управление пользователями»
Фойдаланувчиларни бошқариш бўлими
Бу бўлимда статусни ва асосий логин паролини ўзгартириш мумкин.
bosh логин
«Ҳужжатлар» (Документы)
Тўловни бекор
қилиш (Отмена платежа)
“Хужжатлар”(Документы) бўлимидан “Тўловларни бекор қилиш” аризасини юклаб олинг.
“Омад лотто” дан ташқари барча хизматларга тўланган нотўғри тўловларни бекор қилиш учун,
Сиз қуйидагиларни амалга оширишингиз зарур:
• аризани тўлдириш;
• мухр ва имзо қўйиш;
• ахборот чеки билан бирга сканер қилиб [email protected] манзилига юборишингиз керак.
Қуйидаги холатларда тўловлар бекор қилинади:
• мижоз депозитида етарлича маблағ бўлса;
• тўлов амалга оширилгандан сўнг 5 кун ичида мурожаат қилинган бўлса;
• тўловларни фақат жорий ойнинг ўзида бекор қилиш мумкин.
Омад Лотто ни бекор қилиш
Билетни жорий кунда, тўлов амалга оширилган куниёқ бекор қилиш имкони бор.
Ўйин билетларини бекор қилиш тартиби қуйидагича:
1) тўлов агенти «Реестр» бўлимидаги мавжуд рўйхатдан бекор қилиниши лозим бўлган
билетни белгилаб олади ва бекор қилиш кодини олиш учун «Отправить» тугмасини босади.
2) ўйин билетини рўйхатга олиш жараёнида маълум қилинган ўйин ижрочисининг мобил
телефонига, инсон иштирокисиз, автоматик тарзда ҳимояланган SMS-хабар жўнатилади
(махсус код).
3) ўйин ижрочиси SMS-хабарда жамланган махсус кодни Тўлов агентига маълум қилади ва
агент томонидан шу кодни «Ввести код» қаторига киритиб, «Отменить» тугмасини босиш
амали билан ўйин билети бекор қилинади.
4) Тўлов агенти ўйин билети бекор қилинганлигини тасдиқловчи хужжатни чоп этади ва
ижрочига тўлиқ суммани қайтаради ёки ижрочини ихтиёрига қараб, қайтатдан рўйхатга
олади ва ижрочига янги ўйин билетини чиқриб беради.
bosh логин паролини ўзгартириш
«Настройка» бўлими «Смена пароля» функцияси
•
•
•
•
Парол алмаштириш тартиби:
паролда рақамлар ва лотин ҳарфларидан фойдаланиш зарур;
ҳарфларни катта кичиклиги аҳамиятга эга;
парол узунлиги 5тадан 20тагача белги бўлиши мумкин;
паролни камида ойда бир янгилаб турилиши шарт.
bosh логин «Настройка» бўлими
«Смена языка пользователя» функцияси
bosh логин «Настройка» бўлими
«Установка комиссия клиента» функцияси
Қуйидаги хизматлар тўлови учун Агентлик Комиссия миқдорини ўрнатиш
мумкин:
Мобил алоқа хизматида 1дан 4%гача
Уй телефони хизматида 1дан 3%гача
Тўловлар қабул қилиш тартиби
Тўловларни фақат жисмоний шахслардан (аҳолидан) қабул қилиш
мумкин.
Юридик шахсларнинг (фирма) корпоратив ҳисоб-рақамларига тўлов
ўтмайди.
Тўлов миқдори бир ўтказмада 500 сўмдан 100 000 сўмгача бўлиши
мумкин.
Агар мижозга 100 000 сўмдан юқори тўлов ўтказиш зарур бўлса, у
холда Сиз тўловни тақсимлаб бир нечта транзакциялар билан
ўтказасиз.
Ўтказмаларни қабул қилишда тўловларни
500 тенг миқдорда киритиш зарур.
Мисол учун 500, 1000, 1500, 2000, 2500 ва ш.ў.х.
Бироқ бир кунда 100 000 сўмгача 500 тенг бўлмаган миқдорларни
хам қабул қилишга лимит мавжуд. Мисол учун 2300 ёки 7200 сўм.
PAYNET «FlagShip» десктоп иловаси
FlagShip дастурига киришда
фақат асосий логиндан фойдаланинг
Сиз абонентнинг тўловлари тарихини кўришингиз мумкин, провайдерни босангиз
сизнинг олдингизда тўланган тўловлар рўйхати намоён бўлади.
Тўловни тез амалга ошириш учун телефон рақамини коди билан теринг ва тўлов
миқдорини киритинг.
PAYNET «FlagShip» дастури бўлимлари
PAYNET «FlagShip» дастури менюлари
«SMS хабарнома»
•
•
•
•
Хар бир тўлов жараёнида “тел. для SMS” қаторига
Сиж мижознинг мобил телефон рақамини киритишингиз мумкин
Тўлов ўтказилгандан сўнг, мижоз текин SMS хабарнома кўринишида хисоб
тўлдирилганлиги хақида маълумотнома олади: хизмат тури, хисоб рақами, тўлов
миқдори.
SMS хабарномадан Ucell, Beeline ва Perfectum Mobile абонентлари
фойдаланишлари мумкин.
Мобил алоқа хизмати провайдерларига тўлов
Мобил операторини ва керакли кодни танлаб олинг;
 мобил телефон рақами ва тўлов суммаси киритинг;
 Агентлик комиссия 1дан 4%гача;
 «UZPAYNET» комиссияси тўлов суммасидан (ҚҚС билан) 2% (фақат Beeline ва
Ucell учун).

Шахар Телефон Алоқаси хизмати учун тўлов



Худудни ва хизмат турини танланг (абонент тўлови, ДА ва ША
сўзлашувлар, қўшимча хизматлар);
Уй телефон рақамини ва тўлов миқдорини киритинг;
Агент комиссияси 1дан 3%гача
«Интернет Dial-up»
ПИН-кодлар савдоси
1
•
•
•
•
Провайдер ва ПИН-код қийматини танланг;
Қаторга ПИН-кодлар сонини ёзинг 1
ПИН-кодни ахборот чекига чиқаринг
Агентлик рағбатлантириш провайдерларга қараб 2-7%гача
«Uzonline» хизмати учун тўлов
Уй учун ADSL интернет
• Мижознинг шартнома рақамини ва тўлов миқдорини киритинг
• Агент комиссияси тўлов миқдоридан 5%
• Тўлиқ маълумотни http://uzonline.uz , (+99871) 200-09-09 дан олишингиз
мумкин.
«Beeline Internet» хизмати учун тўлов
Уй интернети (ADSL, оптика)
• Мижоз логинини ва (охирги 7та рақами) тўлов суммаси киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 5%
• Маълумотни http://fixed.beeline.uz/ru/main/index.wbp, (+99871) 140-02-22
дан олишингиз мумкин.
«Sarkor Telecom» хизмати учун тўлов
Уй интернети (ADSL, оптика)
• Мижоз логини ва тўлов суммаси киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 5%
• Тўлиқ маълумотни http://sarkor.uz, (+99871) 122-00-00, 122-11-11дан олишингиз
мумкин.
«Evo» хизмати учун тўлов
Хонадон учун симсиз интернет
• Мижознинг асосий рақамини ва тўлов суммаси киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 2%
• Тўлиқ маълумотни http://evo.uz, (+99871) 148 00 00 дан олишингиз
мумкин.
«TPS» хизмати учун тўлов
Уй интернети (ADSL, оптика)
• Мижоз логинини ва тўлов суммаси киритинг.
• Агентлик рағбатлантириш 5%
• Тўлиқ маълумотни http://tps.uz, (+99871) 150 00 00 дан олишингиз
мумкин.
«Sharq Telekom» хизмати учун тўлов
Уй интернети
• Мижоз логини ва тўлов суммаси киритинг;
• Агентлик комиссия 5%
• Тўлиқ маълумотни http://st.uz, (+99871) 113-00-00 дан олишингиз
мумкин.
«Comnet Online» хизмати учун тўлов
Уй ADSL интернети
• Мижоз логини ва тўлов суммаси киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 5%
• Тўлиқ маълумотни www.comnet.uz, (+99871) 233 27 66 дан олишингиз
мумкин.
«NetCity» хизмати учун тўлов
Уй интернети
• Мижоз шахсий рақами ва тўлов суммасини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 5%
• Тўлиқ маълумотни http://netcity.uz, (+99871) 129-50-50, 233-89-87 дан
олишингиз мумкин.
«Skyline» хизмати учун тўлов
Хонадон учун ADSL интернет
• Мижоз уй телефон рақамини 99871коди билан киритинг;
• Мижознинг логинини ва тўлов миқдорини киритинг;
• Агент комиссия тўлов суммасидан 5%
• Тўлиқ маълумотни www.skyline.uz дан олишингиз мумкин;
• Ташкент шахрида қўллаб қуватлаш хизмати (+99871) 2270100
• Худудларда (+99893)3900715
«FiberNet» хизмати учун тўлов
Уй интернети (оптика)
• Мижоз логини ва тўлов суммаси киритинг;
• Агентлик комиссия 5%
Хизматлар Тошкент шахри, Хамза тумани ахолиси учун кўрсатилади.
• Тўлиқ маълумотни http://www.fibernet.uz, (+99871) 200 47 47 дан
олишингиз мумкин.
«ISTV» хизмати учун тўлов
Уй интернети (оптика)
• Мижоз логини ва тўлов суммаси киритинг;
• Агент комиссияси 5%
• Тўлиқ маълумотни http://istv.uz, (+99871) 263-76-77, 263-87-98 дан
олишингиз мумкин.
Лотереяси бўйича ставка қабул
қилиш
РАҒБАТЛАНТИРИШ 5%
«OMADLOTTO» лотереяси Ўзбекистонда ўтказилувчи «36 дан 5» янги тиражли
лотто ўйинидир! Унинг таъсисчиси ЎзРесп. «Халк банки».
Лотерея тираж ўйини ҳар якшанба эрталаб 09:45 «YOSHLAR» телеканалида жонли
эфирда бўлиб ўтади.
Лотерея ўйинида иштирок этувчилар - 18 ёшга тўлган ва шахсий мобил телефон
рақамга эга бўлган шахслар.
Ставкаларни (комбинация) шанба кечки 18:00 қадар қабул қилиш мумкин.
Битта чипта нархи купонда белгиланган рақамлар сонидан келиб чиқади, яни
рўйхатдан ўтказилган комбинациялар сонига қараб.
Энг кам ставка 1000 сўмдан, 1 та чиптпнинг энг юқори нархи (10 ставка, хар бир
қаторда 10 тадан сон) 5 200 000 сўм.
Мижоз чиптани харид қилишда 1дан 36гача бўлган сонлар ичидан, 1 та ставка учун
ихтиёрий 5тадан 10тагача рақам танлаши мумкин.
Қўшимча маълумотларни www.omadlotto.uz дан олишингиз мумкин.
Комбинация ставкаларни қабул қилиш
Дастлабки
чек
Ахборот
чеки
«Torg.uz» хизмати учун тўлов
Электрон эълонларни жойлаштириш
• Мижознинг ID рақамини ва тўлов суммаси киритинг.
• Агентлик рағбатлантириш 7%
• Тўлиқ маълумотни www.torg.uz дан олишингиз мумкин.
«Zor.uz» хизмати учун тўлов
Электрон эълонларни жойлаштириш
• Мижоз ID рақамини, бонуслар сони ва тўлов суммасини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 7%
• Тўлиқ маълумотни www.zor.uz дан олишингиз мумкин.
«bepul.uz» хизмати учун тўлов
Электрон эълонларни жойлаштириш
• Мижоз ID рақамини ва тўлов суммасини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 7%
• Тўлиқ маълумотни www.bepul.uz дан олишингиз мумкин.
«Baho.uz» хизмати учун тўлов
SMS кундалик Тошкент ш. мактаблари учун
• Мижознинг мобил телефон рақами коди билан ва тўлов суммасини
киритинг
• Агентлик рағбатлантириш 6%
• Тўлиқ маълумотни www.baho.uz дан олишингиз мумкин.
«DarsInfo» хизмати учун тўлов
SMS кундалик Тошкент ш. лицей ва коллежлари
учун
• Мижоз мобил телефон рақамини коди билан ва тўлов суммасини
киритинг
• Агентлик рағбатлантириш 6%
• Тўлиқ маълумотни http://dnevnik.uz дан олишингиз мумкин.
«Uztalim.uz» хизмати учун тўлов
Таълим портали
• Мижознинг ID рақами ва тўлов суммасини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 7%
• Тўлиқ маълумотни www.uztalim.uz дан олишингиз мумкин.
Ижтимоий тармоқ
«MyJob.uz» хизмати учун тўлов
• Мижознинг электрон почта манзилини ва тўлов суммасини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш тўлов миқдоридан 5%
• Тўлиқ маълумотни www.myjob.uz дан олишингиз мумкин.
Intellect Soft хизмат учун тўлов
ЭРИ (ЭЦП) сертификати
•
•
•
•
Агентнинг паспорт серияси ва рақамини киритинг;
Агентлик шартнома рақамини киритинг;
Агентлик рағбатлантириш тўлов миқдоридан 1%
Тўлиқ маълумотни http://i-soft.uz дан олишингиз мумкин.
Антивирус Kaspersky
Лицензион дастурни активлаштириш калити
1
•
•
•
•
Қийматни (номинал) танланг ва қаторга 1 сонини теринг;
ПИН-кодли ахборот чекини чиқаринг;
Агентлик рағбатлантириш 6%
Тўлиқ маълумотни www.kaspersky.ru/docs, (+99871) 120 49 09 дан
олишингиз мумкин.
Audiobook.uz сайтидан аудиокитоб
юклаб олиш учун ПИН-код савдоси
1
•
•
•
•
Қийматни (номинал) танланг ва қаторга 1 сонини ёзинг;
ПИН-кодли ахборот чекини чиқаринг;
Агентлик рағбатлантириш 7%
Тўлиқ маълумотни www.audiobook.uz, (+99871) 262 15 48 дан олишингиз
мумкин.
Muz.uz сайтидан mp3 қўшиқлар
юклаб олиш учун ПИН-кодлар савдоси
1
•
•
•
•
Қийматни (номинал) танланг ва қаторга 1 рақамини ёзинг;
ПИН-кодли ахборот чекини чиқаринг;
Агентлик рағбатлантириш 7%
Тўлиқ маълумотни www.muz.uz, (+99893) 386 40 46 дан олишингиз
мумкин.
«Megaskidka.uz» хизмати учун тўлов
Дисконт хизмати
• Мижознинг ID рақамини ва тўлов суммаси киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 7%
• Тўлиқ маълумотни www.megaskidka.uz, (+99871)150-30-33 дан
олишингиз мумкин.
«Groupon.uz» хизмати учун тўлов
Дисконт хизмати
• Мижознинг ID рақамини ва тўлов суммасини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 7%
• Тўлиқ маълумотни www.groupon.uz, (+99890) 929-50-60 дан олишингиз
мумкин.
«Malina.uz» хизмати учун тўлов
Дисконт хизмати
• Мижознинг ID рақамини ва тўлов суммасини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 7%
• Тўлиқ маълумотни www.malina.uz, (+99871) 235-84-59, (+99891) 134-0909 дан олишингиз мумкин.
«bizplan.uz» хизмати учун тўлов
Бизнес режалаштириш портали
• Мижознинг электрон ҳамён рақамини ва тўлов суммасини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 7%
• Тўлиқ маълумотни www.bizplan.uz, (+99891) 1624209 дан олишингиз
мумкин.
«Site.uz» хизмати учун тўлов
Сайтлар яратиш
• Мижознинг ID рақамини ва тўлов суммасини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 7%
• Тўлиқ маълумотни www.site.uz, (+99871) 2531515, (+99890) 371-10-38
дан олишингиз мумкин.
«Gosuslugi.uz» хизмати учун тўлов
Хиссадорлик хужжатларини тайёрлаш
• Мижознинг ҳисоб рақамини ва тўлов суммасини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 7%
• Тўлиқ маълумотни www.gosuslugi.uz, (+99890) 323-56-52 дан олишингиз
мумкин.
«UzDigital TV» хизмати учун тўлов
Рақамли телевидения
•
•
•
•
•
Мижознинг шахсий рақамини ва тўлов суммасини киритинг;
Мижознинг мобил телефон рақамини киритинг;
Дастлабки ва ахборот чекларини чиқаринг;
Агент комиссия 3%
Тўлиқ маълумот http://uzdtv.uz, (+99871) 129-90-00
«Stars TV» хизмати учун тўлов
Рақамли телевидения
• Мижознинг смарт-карта рақамини ва тўлов суммасини киритинг;
• “Уланиш тўлови” учун агент мукофоти 2%
• “Абонент тўлови” учун агент комиссияси 5%
• Тўлиқ маълумот http://starstv.uz, (+99871) 150-12-24
«Mediabay.uz» хизмати учун тўлов
Он-лайн телевидения
1
•
•
•
•
•
ПИН-код қийматини (номинал) танланг;
Миқдори (количество) қаторига 1 сонини ёзинг;
ПИН-кодли ахборот чекини чиқаринг;
Агентлик рағбатлантириш 7%
Тўлиқ маълумот www.mediabay.uz
«Platinum Mobile» хизмати учун тўлов





«Platinum Mobile» роуминг(туристик) сим-карталарини тақдим қилади;
Тўловни ўтказиш учун мобил телефонини 7талик рақамини ва тўлов
суммасини киритиш зарур;
Мижознинг мобил телефон рақамини киритинг;
Агент комиссияси 2%
Тўлиқ маълумот www.sim.uz, (+99871) 238 98 88
«Халқаро IP-телефония»
ПИН-кодлар савдоси
1




Провайдер ва қийматни (номинал) танланг;
ПИН-кодлар сони қаторига 1 киритинг;
ПИН-кодли ахборот чекини чиқаринг;
Агентлик рағбатлантириш 2-7%гача (провайдерга кўра)
«Platinum Connect Online» хизмати учун тўлов
• 3 хил йўл билан тўловни амалга ошириш мумкин:
ПИН-код орқали, ID рақами, ёки уй телефон рақами.
• Тўлов миқдорини киритинг;
• Агент комиссияси 2%
• Тўлиқ маълумот http://platinum.uz, (+99871)238 59 99
«East Telecom» хизмати учун тўлов
•
•
•
•
3-та East Telecom хизматлари: Телефония, Интернет ва IPTV
Телефония хизмати учун абонент хисоб раками (масалан, UZS1234567 ёки USD1234567) ёки телефон ракамини
киритиш керак. Масалан ( 998 71 150 00 00)
Интернет хизмати учун абонент хисоб раками (масалан, UZS1234567 ёки USD1234567) ёки уз логини ракамини
киритиш керак. Масалан (abcd@tps)
IPTV хизмати учун абонент абонент хисоб раками (масалан, UZS1234567 ёки USD1234567) ёки уз логини
ракамини киритиш керак (abcd@iptv)
•
Тўлов суммасини киритинг
•
•
Агентлик рағбатлантириш 5%
Тўлиқ маълумот www.etc.uz, (+99871) 150-08-08
«Электр энергияси» учун тўлов
•
•
•
•
Худуд ва тумани танланг;
Мижознинг 7та рақамлик шахсий хисоб-рақамини киритинг;
Мижознинг мобил телефон рақамини ва тўлов миқдорини киритинг;
Рағбатлантириш 2%
«Табиий газ» учун тўлов
• Худуд ва туманни танлаб олинг;
• Мижознинг шахсий ҳисоб-рақамини охирги 8та рақамини ва тўлов
суммаси киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 3%
«Махсустранс» хизмати учун тўлов
• Тумани танланг, мижознинг шахсий ҳисоб-рақамини киритинг;
• Тўлов миқдорини киритинг;
• Агентлик рағбатлантириш 3%
Эътиборингиз учун раҳмат!
Телефон: 8 371 202-07-07
E-mail:
[email protected]
Web-site: www.paynet.uz