1-bob. «Ma`naviyat asoslari» fani prеdmеti, rivojlanish
Download
Report
Transcript 1-bob. «Ma`naviyat asoslari» fani prеdmеti, rivojlanish
Маърузачи:
катта ўқитувчи М.Остонова
8 – Мавзу : МАҲАЛЛИЙ СОЛИҚЛАР ВА ЙИҒИМЛАР.
.
ИЖТИМОИЙ ЖАМҒАРМАЛАРГА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР
РЕЖА:
1. Маҳаллий солиқлар ва уларнинг маҳаллий бюджет
даромадларини шакллантиришдаги ўрни.
2. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғи.
3. Жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин,
дизель ёнилғиси ва газ ишлатганлик учун солиқ.
4. Ягона ижтимоий тўлов ва фуқароларнинг бюджетдан
ташқари пенсия жамғармасига суғурта бадаллари.
5. Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий
ажратмалар.
6. Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар.
Ўқув машғулотининг
мақсади:
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар
ҳамда ижтимоий
жамғармаларга мажбурий
тўловларни тўловчилар, солиқ
солиш объекти, солиқни
ҳисоблаш тартиби, солиқ
ставкаси, солиқни тўлаш
муддатлари ва уни бухгалтерия
ҳисобида солиғини акс эттириш,
солиқ тўловчиларнинг
масъулияти ва давлат солиқ
хизмати органларининг назорати
тўғрисидаги билимни
чуқурлаштиришдан иборат.
Солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар тизимибу бир- бири билан ўзаро
боғлиқ солиқлар ва бошқа
мажбурий тўловлар
турларининг йиғиндисидир.
Солиқлар- муайян миқдорларда
ундириладиган, мунтазам,
қайтариб берилмайдиган ва
беғараз хусусиятга эга бўлган,
бюджетга йўналтириладиган
мажбурий пул тўловлари
тушунилади.
Бошқа мажбурий тўловлар- давлат
мақсадли жамғармаларига мажбурий пул
тўловлари, божхона тўловлари, шунингдек
ваколатли органлар ҳамда мансабдор
шахслар томонидан юридик аҳамиятга молик
ҳаракатларни тўловчиларга нисбатан амалга
ошириш учун, шу жумладан муайян
ҳуқуқларни ёки лицензиялар ва бошқа рухсат
берувчи ҳужжатларни бериш учун тўланиши
лозим бўлган йиғимлар, давлат божи
тушунилади.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимлар –
мамлакат қонунларига асосан, давлат
ҳокимияти маҳаллий органлари ўз
қарорлари билан белгиланган ва
минтақанинг ижтимоий-иқтисодий
ривожланиши учун уларнинг
ваколатлари доирасида
фойдаланиладиган солиқлар.
Маҳаллий солиқлар ва йиғимларнинг
турлари:
1. Ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани ривожлантириш солиғи.
2. Жисмоний шахслардан транспорт
воситаларига бензин, дизель ёнилғиси ва
газ ишлатганлик учун солиқ.
3. Айрим турдаги товарлар билан чакана
савдо қилиш ҳуқуқи учун йиғим.
4. Автотранспортни сақлаш бўйича пулли
хизматларни кўрсатганлик учун йиғим.
Ободонлаштириш ва ижтимоий
инфратузилмани
ривожлантириш солиғи
тўловчилари бўлиб тадбиркорлик фаолиятини амалга
оширувчи юридик шахслар –
Ўзбекистон Республикаси
резидентлари ҳисобланади.
Солиққа
тортишнинг
алоҳида тартиби
белгиланган юридик
шахслар,
нотижорат
ташкилотлар
асосий фаолият
тури бўйича бу
солиқни
тўламайдилар.
Юридик шахслардан
олинадиган фойда
солиғи чегирилгандан
кейин юридик шахс
ихтиёрида қоладиган
фойда солиқ солиш
объекти ва солиқ
солинадиган базадир.
Ободонлаштириш ва
ижтимоий
инфратузилмани
ривожлантириш
солиғининг энг юқори
ставкаси солиқ
солиш объектининг
8% миқдорида
белгиланган.
Имтиёзлар:
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш
солиғини тўлашдан ногиронларнинг жамоат бирлашмалари
“Нуроний” жамғармаси
“Ўзбекистон чернобилчилари” ассоциацияси мулкида бўлган
ишловчилари умумий сонининг камида 50%ини ногиронлар
1941-1945 йиллардаги уруш ва меҳнат фронти фахрийлари ташкил этган
юридик шахслар озод қилинади.
Солиқ тўловчилар ҳисобот даври мобайнида
ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани
ривожлантириш солиғи бўйича жорий тўловлар
тўлайдилар.
Жорий тўловлар тахмин қилинаётган соф фойда
суммасидан ҳисобот даврининг 1- ойи 10-кунига
қадар давлат солиқ хизмати органларига тақдим
этиладиган маълумотномада кўрсатилган ва
белгиланган ставкасидан келиб чиққан ҳолда
ҳисоблаб чиқарилади.
Жорий тўловлар йил чораги суммасининг 1/3
қисми миқдорида ҳар ойнинг 15-кунига қадар
тўланади.
Календарь йил солиқ давридир.
Йил чораги ҳисобот давридир.
2. Жисмоний шахслардан транспорт
воситаларига бензин, дизель ёнилғиси
ва газ ишлатганлик учун солиқ.
Солиқ Кодексига кўра жисмоний
шахслардан транспорт воситаларига
бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмолига
олинадиган солиқ тўловчилари бўлиб жисмоний шахсларга транспорт
воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва
газни чакана сотадиган, мулкчилик шаклидан
қатъий назар хўжалик юритувчи субъектлар
ҳисобланади.
Жисмоний шахсларга транспорт
воситалари учун бензин,
дизель ёнилғиси ва
газни чакана сотиш
солиқ солиш объектидир.
Жисмоний шахсларга сотилган ўзи
ишлаб чиқарган
ҳамда четдан харид қилинган
бензин, дизель ёнилғиси ва
газнинг натурал ҳажми
солиқ солиш базасидир.
Жисмоний шахслардан транспорт
воситалари учун бензин, дизель
ёнилғиси ва газ истеъмолига
олинадиган солиқ ставкалари ҳар йили
Ўзбекистон Республикаси
Президенти Қарори билан
белгиланади, унинг миқдорлари
мамлакат ҳудудида ягона
ҳисобланади.
Солиқ суммаси чакана нархга қўшимча
равишда белгиланади.
Солиқ суммаси жисмоний шахсларга
сотиладиган бензин,дизель ёнилғиси ва
газ учун маблағ тўланиши билан бир
вақтда ундирилади.
Солиқ суммаси қуйидаги формула
бўйича ҳисобланади.
N= V*St
2013 учун транспорт воситалари
бензин, дизель ёнилғиси ва газ
ишлатганлик учун олинадиган солиқ
бензин ва дизель ёнилғисининг 1
литри учун 240 сўм, суюлтирилган
газнинг 1 л. учун 165 сўм, сиқилган
газ бўйича 1м³ 200 сўм қилиб
белгиланди.
Солиқ тўловчилар сотилган бензин,
дизель ёнилғиси, газ ҳисоби
ҳамда ҳисобланган солиқ суммалари
ҳисобини алоҳида юритадилар.
Солиқ банк муассасалари орқали
ҳар ўн кунда,
бензин, дизель ёнилғиси, газ
жисмоний шахсларга сотилган ой
10 кунлиги тугаганидан сўнг
3 кундан кечиктирмай
тўланади.
Айрим турдаги товарлар билан чакана
савдо қилиш ва автотранспортни
сақлаш бўйича пулли хизматларни
кўрсатганлик учун йиғимнинг
тўловчилари бўлиб –
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида
ушбу товарлар билан қонунчиликда
белгиланган тартибда чакана савдони
амалга оширадиган ва айрим турдаги
хизматларни кўрсатадиган юридик ва
жисмоний шахслар ҳисобланади.
Ушбу йиғим айрим турдаги
товарлар билан чакана савдони амалга
ошириш ва айрим турдаги хизматларни
кўрсатиш ҳуқуқини олиш учун тўланади.
Айрим турдаги товарлар билан чакана
савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни
кўрсатиш ҳуқуқи рухсат гувоҳномаси
билан тасдиқланади.
Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо
қилиш ва айрим турдаги хизматларни
кўрсатиш ҳуқуқи учун рухсат гувоҳномаси
юридик шахс ёки якка тартибдаги
тадбиркорлик фаолияти билан
шуғулланувчи жисмоний шахсларга ўз
аризаларида кўрсатилган муддатларга,
жумладан, юридик шахсларга кўпи билан –
3 йил, жисмоний шахсларга – 2 йил
муддатга берилади.
Йиғимлар ўрнатилган минимал иш ҳақи
миқдорига нисбатан белгиланади.
Айрим турдаги товарлар билан чакана савдо
қилиш ҳуқуқи учун йиғим:
Алкоголли
маҳсулотлар
• 1 ойлик савдо учун энг кам
иш ҳақининг 5 баравари
Қимматбаҳо металлар
ва қимматбаҳо
тошлардан ясалган
буюмлар
• 1 ойлик савдо учун энг кам
иш ҳақининг 3,5 баравари
Автотранспортни
сақлаш бўйича
пуллик хизматларни
кўрсатганлик учун
йиғим
• 1 ой учун энг кам иш
ҳақининг 8 баравари
Ушбу йиғимлар ҳар ойда ҳисобот
ойининг 25 –кунига қадар бюджетга
тўланади.
Маҳаллий йиғим ўз вақтида
тўланиши, қонун ҳужжатларига риоя
қилиниши учун жавобгарлик йиғимни
тўловчилар зиммасига юкланади.
Бошқа мажбурий тўловларга қуйидагилар киради:
1. Ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар:
- ягона ижтимоий тўлов;
- фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия
жамғармасига суғурта бадаллари;
- бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига
мажбурий ажратмалар;
2. Республика йўл жамғармасига мажбурий
тўловлар:
Республика йўл жамғармасига ма жбурий
ажратмалар;
Республика йўл жамғармасига йиғимлар;
3. Давлат божи;
4. Божхона тўловлари ва бошқалар;
• Ягона ижтимоий тўловни
тўловчилари бўлиб – юридик шахслар
– Ўзбекистон Республикаси
резидентлари, Ўзбекистон
Республикасида фаолиятни доимий
муассаса, чет эллик юридик
шахсларнинг ваколатхоналари ва
филиаллари орқали амалга оширувчи
Ўзбекистон Республикаси
норезидентлари ҳамда жисмоний
шахслар ҳисобланади.
• Ягона ижтимоий тўлов Ўзбекистонда
2004 йилдан буён амал қилиб келмоқда.
• Фуқароларнинг бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари
тўловчилари бўлиб – жисмоний шахслар
ҳисобланади.
• Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта
бадалларини ҳисоблаш учун объект бўлиб –
иш ҳақи тарзидаги даромадлар
ҳисобланади.
• Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта
бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун база
имтиёз сифатида белгиланган тўловлар
чегириб ташланган иш ҳақи тарзида
тўланадиган даромадлар суммаси сифатида
белгиланади.
Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари
қуйидаги тўловларга ҳисобланмайди:
Солиқ Кодексининг 174-моддасидаги компенсация тўловлари
Ходимга ҳисобланадиган ва унинг розилиги билан тегишли бюджет ва
хайрия жамғармаларига ўтказиладиган иш ҳақи тарзидаги даромадлар
Ходимнинг муҳим санаси, узоқ йиллик хизмати, жамоат фаолиятида
эришган ютуқлари муносабати билан унга бериладиган ағбатлантириш
тарзидаги тўловлар
Ходимга табиий офат, бошқа фавқулодда ҳолатлар муносабати билан
тўланадиган тўловлар
Ёш мутахассисга олий ўқув юртини тамомлаганларидан сўнг таътил
вақти учун юридик шахслар томонидан тўланадиган нафақалар
Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари ҳар
ойда
солиқ
солинадиган
базадан
ҳамда
белгиланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда
ҳисоблаб чиқарилади.
Ягона ижтимоий тўлов ставкаси 2013 йил учун 25%
қилиб белгиланди.
Бунда ЯИТ суммаси қуйидаги миқдорларга тақсимланади:
Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига – 24,8%,
Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармасига – 0,1%
Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши– 0,1%
2013 йил учун фуқароларнинг бюджетдан ташқари
Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ставкаси
6% миқдорида белгиланди.
Ягона ижтимоий тўлов юридик шахсларнинг
маблағлари ҳисобидан тўланади, суғурта
бадаллари эса ходимларнинг иш ҳақидан
ушлаб қолинади ва солиқ агентлари
томонидан жамғармага ўтказилади.
Ягона ижтимоий тўлов ва суғурта бадаллари
юридик шахслар томонидан қуйидаги
муддатларда амалга оширилади:
Ягона ижтимоий тўлов - ҳар ойда, кейинги
ойнинг 10-кунидан кечиктирмай;
Суғурта бадаллари – иш ҳақига пул
маблағлари олиш учун банкка ҳужжатларни
тақдим этиш билан бир вақтда.
Календарь йил солиқ давридир.
Якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда юридик
шахс ташкил этган ва ташкил этмаган
ҳолда тузилган деҳқон хўжаликларининг
аъзолари суғурта бадаллари миқдорини
ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган
миқдорда, қорамолларни етиштириш билан
шуғулланувчи деҳқон хўжаликларининг
аъзолари эса ойига энг кам иш ҳақининг
50 % идан ам бўлмаган миқдорда
белгилайдилар.
Суғурта бадалларини тўлаш ҳар ойда кейинги
ойнинг 10-кунидан кечиктирмай амалга
оширилади.
• Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий
ажратмаларни тўловчилар бўлиб – юридик шахслар
ҳисобланади.
• Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий
ажратмаларнинг солиқ солиш объекти ва базаси – соф
тушум ҳисобланади.
• Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига мажбурий
ажратмалар товарларни реализация қилиш ҳажмидан
мажбурий ажратмалар ставкаси 2012 йил даражасида 1,6% миқдорида сақланиб қолинди.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига
мажбурий ажратмалар ҳар ойда солиқ
солинадиган базадан ва белгиланадиган ставкадан
келиб чиққан ҳолда ҳисоблаб чиқарилади.
Календарь йил солиқ давридир.
Ҳисобот даври: микрофирма ва кичик корхоналар
учун – йил чораги;
Микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига
кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – 1 ой.
Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига
мажбурий
ажратмаларнинг ҳисоб-китоби белгиланган шаклда солиқ
бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати
органларига ортиб борувчи якун билан:
- микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан –
йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги ойнинг
25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик
молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда;
- микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига
кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан–ҳар ойда,
ҳисобот
давридан
кейинги
ойнинг
25-кунидан
кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик молиявий
ҳисобот топшириладиган муддатда тақдим этилади.
-микрофирмалар ва кичик корхоналар томонидан –
йилнинг ҳар чорагида, ҳисобот давридан кейинги
ойнинг 25-кунидан кечиктирмай, йил якунлари
бўйича
эса
йиллик
молиявий
ҳисобот
топшириладиган муддатда;
- микрофирмалар ва кичик корхоналар жумласига
кирмайдиган солиқ тўловчилар томонидан–ҳар
ойда, ҳисобот давридан кейинги ойнинг 25-кунидан
кечиктирмай, йил якунлари бўйича эса йиллик
молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда
тақдим этилади.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар
тўловларчилар – юридик шахслар – Ўзбекистон Республикаси
резидентларидир.
Нотижорат ташкилотлар ва ягона солиқ тўлови тўловчи юридик
шахслар – бу ажратмани тўловчилар ҳисобланмайдилар.
Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмаларнинг солиқ
солиш объекти ва базаси – соф тушум ҳисобланади.
Юридик шахслар турли хил объектларга эга бўлган ҳолларда
улар объектларнинг алоҳида – алоҳида ҳисобини юритиши ва
тегишли объектлар учун белгиланган ставкалардан келиб
чиққан ҳолда Республика йўл жамғармасига мажбурий
ажратмаларни тўлаши лозим.
Республика йўл жамғармасига товарларни реализация қилиш
ҳажмидан мажбурий ажратмалар ставкаси – 1,4 % миқдорида
қилиб белгиланди.
Республика йўл жамғармасига мажбурий
ажратмалар солиқ солинадиган базадан ва
тасдиқланган ставкадан келиб чиққан ҳолда
ҳар ойда ҳисоблаб чиқарилади.
Ҳисобот даври: микрофирма ва кичик
корхоналар учун – йил чораги;
микрофирма ва кичик корхоналар жумласига
кирмайдиган солиқ тўловчилар учун – 1- ой.
Республика йўл жамғармасига мажбурий
ажратмаларни тўлаш ҳисобот давридан кейинги
ойнинг 25- кунидан кечиктирмай амалга
оширилади.
Республика йўл жамғармаси
йиғимларига қуйидагилар киради:
- Автотранспорт воситаларини
олганлик ва Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига вақтинчалик
олиб кирганлик учун йиғим;
- Чет давлатлар автотранспорт
воситаларининг Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига кирганлиги
ва унинг ҳудуди орқали транзит
тарзида ўтганлиги учун йиғим.
Солиқ кодексининг 321-моддасига
биноан автотранспорт воситаларини
олувчи ёки Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига вақтинчалик олиб киришни
амалга оширувчи Ўзбекистон
Республикаси резидентлари ва
норезидентлари автотранспорт
воситаларини олганлик ёки
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
вақтинчалик олиб кирганлик учун
йиғим тўловчилар бўлиб
ҳисобланади.
Йиғимлар учун солиқ солиш объекти:
- Автотранспорт воситаларини олиш ва
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
вақтинчалик олиб кириш;
- Чет давлатлар автотранспорт
воситаларининг Ўзбекистон
Республикаси ҳудудига кириши ва
унинг ҳудуди орқали транзит тарзида
ўтиш.
Солиқ солинадиган база қуйидагилардир:
- Олинган ва Ўзбекистон Республикаси
ҳудудига вақтинчалик олиб кириладиган автотранспорт воситаларининг
қиймати;
- Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
кирганида ёки унинг ҳудуди орқали
транзит тарзида ўтганида чет давлатларнинг автотранспорт воситалари;
• Автотранспорт воситаларини олиш ва
Ўзбекистон Республикаси ҳудудига
вақтинчалик олиб кириш учун йиғим
ставкалари ҳар йили Ўзбекистон
Республикаси Президенти қарорига
мувофиқ белгиланади. 2013 йил учун
республика йўл жамғармасига товарларни
реализация қилиш ҳажмидан мажбурий
ажратмалар ставкаси – 1,4% миқдорида
белгиланди.
Йиғимни тўлашдан қуйидагилар озод қилинадилар
И/Ч корхона томонидан қўл билан бошқаришга
мослаштирилган енгил автомобилни ва мотоаравачани
олувчи барча гуруҳлардаги ногиронлар
Ихтисолаштирилган савдо тармоғидан ЎР И/Ч янги
автомобиль олувчи фуқаролар ва бошқалар
Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўлларини сақлаш,
таъмирлаш, реконструкция қилиш ва қуришни амалга
оширувчи... –автотранспорт воситалари бўйича
Фаолиятининг асосий тури йўловчилар ташиш бўлган,
йўловчилар ташишни амалга оширувчи транспорт
воситалари бўйича
Юридик шахслар-40 тоннадан ортиқ юк кўтарадиган
олинган кон автосамосваллари бўйича ва бошқалар.
Автотранспорт воситаларини
олганлик ёки ЎР ҳудудига
вақтинчалик олиб кирганлик учун
йиғим улар ЎР ИИВ органларида
давлат рўйхатидан ўтказилаётганда,
қайта рўйхатидан ўтказилаётганда
ундирилади.
Чет давлатлар автотранспорт
воситалари ЎР ҳудудига
кирганлиги ва унинг ҳудуди орқали
транзит тарзида ўтганлиги учун
йиғим чет давлатнинг
автотранспорт воситаси ЎР
ҳудудига кираётганда ундирилади.
Мактаб таълимини
ривожлантириш мажбурий
тўлови мактаб таълимини
ривожлантириш Давлат
умуммиллий дастурига
киритилди ва улар Давлат
солиқлари ва йиғимларига
тенглаштирилди.
Тадбиркорлик фаолиятини амалга
оширувчи мулкчилик шаклидан
қатъи назар юридик шахслар-
Мактаб таълимини
ривожлантиришга мажбурий
ажратмалар тўловчилари
ҳисобланади.
Мактаб таълимини
ривожлантиришга мажбурий
ажратмалар ставкаси ЎР
Президенти қарори билан 0,5%
қилиб белгиланди.
Мактаб таълимига мажбурий
ажратмалар тўловчилари
амалдаги қонун ҳужжатларига
мувофиқ мазкур тўловнинг
тўғри ҳисоблаб чиқарилиши ва
ўз вақтида тўланиши учун
жавоб берадилар.