28. Маъруза 1 ўзб

Download Report

Transcript 28. Маъруза 1 ўзб

Маъруза № 1

1.

2.

3.

4.

Ф изиология фани Режа:

Физиологик функцияларга таъриф.

Организмнмнг ички мухити ва унинг доимийлиги.

Функционал тизим.

Организм ва ички мухит бирлиги.

1

Физиология (физис – табиат, логос – фан) – бу организм функцияларини, тизимларини, аъзоларини, тўқималарини, хужайраларини ва уларнинг бошқариш механизмларини, ҳамда организм ҳаёт фаолиятини атроф муҳит билан боғлиқ ҳолда ўрганувчи фандир.

2

Физиология бир қатор мустақил ва ўзаро алоқадор бўлимлардан иборат

: умумий, ҳусусий, қиёсий, эволюцион, ихтисослашган, ҳайвон ва одам физиологияси...

Ҳозирги вақтда физиологияни: авиацион космик, ҳарбий, экологик, спорт, меҳнат, ёшга оид, клиник ва бошқа бўлимлари ҳам фарқланади.

3

Одам физиологияси – организмнинг у ёки бу фаолияти қандай мақсадда, нима учун ва қандай ўзгаришини ўрганади. Бунда функцияларнинг механизмлари ва уларнинг ташқи муҳит таъсирида ўзгаришларини доимийликни сақлаш механизмларини ўргатади.

4

Одам физиологияси

тиббиётнинг назарий негизидир. Шифокор фаолият кўрсаткичларининг нормасини амалга ошириш механизмларини билмай туриб,унинг ўзгаришлари ҳақида (патология) фикрлай олмайди, ҳамда ушбу физиологик системаларни нормага келтириш йўлларини ҳам билмайди.

5

Физиологик система (ФС)

– организмнинг маълум бир фаолиятни (қон айланиш,нафас,айирув)амалга оширувчи аъзолар йиғиндисидир.

6

Реакция

– (+ -) таъсилаш натижасида функциянинг ўзгариши.

Таъсирлаш

– тирик тўқималарга турли хил таъсирловчилар(физ. хим. биол. псих. ) билан таъсир этиш.

Таъсирланиш

– турли хил таъсирловчиларга тўқима жавоб реакцияси.Таъсирланиш хамма тирик тўқималарга хос ҳусусият бўлиб, бунда тўқимада структур ва функционал ўзгаришлар хосил бўлади.

Эволюция жароёнида таъсирланувчанлик айрим тўқималарда (нерв,мускул,без) қўзғалувчанлик ҳусусиятига айланган.

7

Қўзғалиш

– қўзғалувчан тўқималарнинг ( нерв,мушак,без) таъсиротга спецефик жавоб реакцияси бўлиб, харакат потенциали(ХП) ҳосил бўлиши билан ажралиб туради.

Қўзғалувчанлик Бўсаға Лабиллик

– (юқори,паст) қўзғалувчан тўқималарнинг тасиротига турли даражада жавоб реакциясидир. Қўзғалувчанлик ўлчови бу таъсирот кучи ва вақти. Қўзғалувчанликда куч ва вақт тескари пропорционал.

– ХП келтириб чиқарувчи минимал куч.

функционал фаоллик, қўзғалувчан тўқималарнинг вақт бирлиги ичида ХП ҳосил қилиши.ХП 1сек ичида қанча кўп бўлса,лабиллик юқори ёки аксинча.

8

Организмнинг ички муҳити тушунчаси француз физиологи Клод Бернард томонидан киритилган. Ички муҳитга организмнинг барча суюқликлари киради: қон, лимфа, бош мия, бўғим, плевра, ички қулоқ, хужайралараро ва хужайра суюқликлари.

9

Ички муҳит суюқликларининг асосини,яъни 60%ни сув ташкил этади: Хужайра ичидаги 40% Хужайра ташқарисидаги: - Томир ичидаги 5% - Хужайралараро 15% 10

Ички муҳит организм хужайралари учун адекват(мос) шароитларни хозирлаб туради. Ички муҳит ноқулай хамма таъсирларни ўзига олади ва “буфер” каби хужайраларни зарарли таъсирлардан асрайди.

11

Организмнинг нормал ҳаёт фаолияти – бу ФТни нисбий гомеостатик фаолияти,маълум бир шароитда организм функцияларини мукаммал боғлиқ ҳолда фаолият юритишидир. 12

Организм (О) – мустақил бирлик бўлиб, таъсиротни бир бутун билиб сезади ва ўз-ўзини бошқаради.

Организм ҳаёт фаолияти туфайли ташқи муҳит билан ўзаро таъсирлашади (мослашади).

13

Организм функциялари маълум бир доимий ташқи муҳит (ҳарорат, рН, намлик босим)шароитида амалга оширилади.

Ташқи муҳит шароитларининг ўзгаришлари организмга турлича таъсир кўрсатади.Бунда ташқи муҳитни ноқулай ўзгаришларини ички муҳитни ўзгаришига олиб келади (буфер).

14

Организм фаолият кўрсаткичларини гуморал ва нерв бошқарув орқали бир маромда ушлаб туришга (гомеостаз)харакат қилади.

Гомеостаз- цитогенетик, функционал, соматик, онтогенетик, филогенетик бўлади.

15

Фаолият механизми – бу аъзолар ва системалар функцияларини мослашиши, бошқарилиши, уларнинг ўзаро таъсирлашиши (махаллий, гуморал, нерв).

Бошқарув-бу гомеостазни доимий автоматик таъминланиши (кўрсаткичлар костанталар) 16

Функциялар бошқаруви гуморал(қон орқали) ва рефлектор(нерв бошқарув) йўли билан амалга оширилади.

Рефлекс

(Р) – МАТ иштирокида организмнинг ички ва ташқи таъсиротларга жавоб реакцияси бўлиб, у рефлектор ёйда амалга ошади(рецептор,афферент н., марказ, эфферент н., ишчи аъзо). Рефлектор ёйда қайтар боғланиш мавжуд бўлиб, у

рефлектор ҳалқа

ни ташкил қилади.

17

18

Организм функцияларини бошқарилиши

Функционал тизим

орқали амалга оширилади.

ФТ –

бу бирор функционал ўзгаришларни нормага қайтаришни амалга оширади (АБ,тем-ра,рН...)Бунда константларнинг ўзгариши

ФТ

ни ишга тушурувчи омил ҳисобланади. 19

20