Қўзғалувчан тўқималар 4_bioelektrik_hodisalar

Download Report

Transcript Қўзғалувчан тўқималар 4_bioelektrik_hodisalar

Маъруза № 4
Қўзғалувчан тўқималардаги
биоэлектрик ҳодисалар
Режа:
•
•
•
•
Қўзғалувчан тўқималар
характеристикаси.
Мембрана потенциали
Ҳаракат потенциали
Локал жавоб. Қўзғалишдаги
қўзғалувчанлик ҳолати
Барча тирик тўқималарнинг икки нуқталари
орасида потенциаллар(+; -) фарқи
мавжудлиги аниқланган.Бу жихатдан тирик
организмни электр ишлаб чиқарувчи
электрогенератор билан таққослаш
мумкин. Битта хужайранинг биотоки ўртача
60-120мв га тенг.
Барча организм фаолиятлари
биопотенциаллар (юрак, нейронлар,
мушаклардаги…) хисобига амалга
оширилади. Бу холатда макроэргик
боғламлар (АТФ, АДФ ва бошқалар)
энергияси ишлатилади.
Хужайра, тўқима биопотенциаллари:
хужайра мембранаси хоссалари ва
хужайрадаги физик-кимёвий
жараёнларга боғлиқ.
Бу жараёнларни электростатика
қонунлари бўлмиш- диффуз ва
концентрацион потенциаллар орқали
тушуниш мумкин.
Биопотенциаллар қуйидагича бўлади:
• Тинчлик потенциали- мембрана потенциали
• Махаллий жавоб
• Харакат потенциали –қўзғалиш
)
• постсинаптик потенциал
• генератор потенциал
• Чақирилган потенциал
Барча биопотенциаллар асосида тинчлик
потенциали ётади, яъни хужайра
ичкариси ва ташқарисидаги «+» ва «-»
(Na+ K+ Cl)-зарядларнинг турлича
тақсимланганлиги. Бундай
тақсимланишни мембрана хоссаси,
хамда K+ни ичкарига, Na+ни ташқарига
харакатлантирувчи «K+ Na+ насос»
амалга оширади.
Тинчлик потенциали хосил бўлиш
механизми мембрананинг электролитлар
учун танлаб ўтказувчанлик хусусиятига
боғлиқ, яъни тинч холатда K+ташқарига 25
марта кўп ўтади, Na+га қараганда. Тинч
холатдаги хужайрада
K+ионлари(катионлари) концентрация
градиенти бўйича ташқарига осон
диффузияланади, анионлар («-») эса,
мембрана орқали цитоплазмада ушлаб
қолиниб, мембрана ичкарисидаги «-»
зарядни таъминлайди.
Хужайра ташқарисида Na+
концентрацияси юқори ва диффузия
қонунига асосан у ичкарига интилади,
аммо тинч холатда мембрана Na+ни
ушлаб қолади ва бу ионлар мембрана
ташқарисида жойлашиб, мембрана
ташқи юзасидаги («+») зарядни хосил
қилади.
Шундай қилиб, мембрана ташқариси «+»
(K+.Na+), цитоплазма «-» зарядланган
бўлиб(Clˉ, HPO4 ˉ, HCO3 ˉ, АТФ, аспар,
янтар, глютамин. кислота, оқсил,
изоэтионат), уни микроэлектродларни
мембранага ва цитоплазмага киргизиб
гальванометр орқали аниқлаш мумкин.
Тажрибада хужайра ичкариси ва
ташқарисида K+ ионлари
концентрациясини тенглаштирсак,
тинчлик потенциали йўқолади, бу
тинчлик потенциали хосил бўлишидаги
K+ни ролини(калий токини) кўрсатади.
Тўқимага таъсирот берсак, Na+ учун
ўтказувчанлик (ичкарига) ортади,
натижада мембрананинг қутбланиши
камаяди. Бўсаға ости кучи билан
таъсирлаганимизда тинчлик потенциали
(10-20мв га) камаяди, бу махаллий
жавоб бўлиб, латент даврга эга эмас,
кучга боғлиқ, тарқалмайди, қўшилади,
сўнади.
Бўсаға (ёки ундан юқори) куч билан
таъсирлаганимизда тинчлик потенцияли
(камайиб) қутбсизланишнинг критик
даражасига етади ва натижада тинчлик
потенциали «0»га тенглашади
(қутбланишнинг йўқолиши), энди эса
қайта қутбланиш (20-40мв) юзага
келади, яъни мембрана юзаси «-»,
аксоплазма эса «+» зарядланади ва
харакат потенциали хосил бўлади.
ХП-бу етарлича куч (давомийлиги, куч
градиенти) билан таъсир этганимизда
ТПнинг қисқа вақтли (1мс) ўзгаришидир.
ХП-ўртача 120мв га тенг бўлиб, у
ТП(80мв)ни батамом йўқолиши 0 гача ва
қайта қутбланишнинг(-40мв) юзага
келишидир.
ХП-амплитудаси таъсирот кучига боғлиқ
бўлмай, қўзғалувчан тўқиманинг турига
боғлиқ.
ХП хосил бўлиши мембрана орқали
NA+ни ичкарига ўтишининг ортиши
билан бошланади.Сўнгра Na+ионлари
натрий активацион дарвозалари орқали
хужайра ичкарисига ўтади ва
аксоплазма «+» зарядланади.
Мембранада Na+инактивацион
дарвозалар бўлиб, улар доимо аста
секинлик билан Na+ни хужайра ичига
ўтказади, лекин улар натрий активацион
дарвозалар ишлаётган вақтда ёпиқ
бўлади.
ХП хосил бўлганда мембрананинг 1мм²
юзаси орқали хужайрага 20000
Na+ионлари киради ва шунча
K+ионлари чиқади (бу хужайра ионлар
захирасининг миллиондан бир улуши)
ХПни тарқалиши электротоник қўзғалган
жойдан (2 томонга) қўзғалмаган
томонларга тарқалиб, қўзғалиш
ўчоқларини-ХПни (120мв га тенг бўлган)
хосил қилади, бу мембрананинг
қўзғалмаган нуқталари бўсаға кучидан
5-6 маротаба каттадир. Бу
ўтказувчанликни ишончлилигини
таъминловчи омилдир.
Қўзғалувчан тўқималарда ХП хосил бўлган
даврда тўқималарда қўзғалувчанлик қисман
ёки батамом йўқолади-бу рефрактерлик (Р)
ва унинг 4та фазаси мавжуд:
• Абсолют рефрактерлик
• Нисбий рефрактерлик
• экзальтация (супернормал)
• субнормал
Рефрактерлик- қўзғалувчан тўқимадаги нормал
ва патологик холатдаги бир қанча
жараёнларни (парабиоз, экстрасистола,
оптимум…) изохлайди.
Без хужайралари электр потенциали
баъзи бир ўзига хосликларга эга:
ХП юқори эмас, мембрананинг апикал
ва базал қисмида турлича.
Активланиш холати хужайра ичининг
гиперполяризация (↑q Na+ K+) боғлиқ