38. Маъруза 2 ўзб

Download Report

Transcript 38. Маъруза 2 ўзб

Маъруза № 2
Қўзғалувчан тўқималарда
биоэлектрик ходисалар
Режа
1. Қўзғалувчан тўқималар.
2. Мембрана потенциали.
3. Харакат потенциали.
4. Махаллий жавоб.
5. Қўзғалишда қўзғалувчанликни ўзгариши.
1
Барча тирик тўқималарнинг икки нуқталари
(мембрана ва протоплазма)орасида
потенциаллар(+; -) фарқи мавжудлиги
аниқланган.Бу жихатдан тирик организмни
электр ишлаб чиқарувчи электрогенератор
билан таққослаш мумкин. Битта
хужайранинг биотоки ўртача 60-120мв га
тенг.
2
Организмнинг барча фаолиятлари
биопотенциаллар (нейронлар, мушаклар,
безлар) ҳисобига амалга оширилади.Бу
жароёнда макроэргик бирикмалар
(АТФ,АДФ ва бошқалар) энергияси
ишлатилиб,улар хужайра ичи ва
ташқарисидаги электролитлар фарқини
ҳосил қилади.
3
Биопотенциаллар хужайра мембранаси
хоссалари ва хужайрадаги физиккимёвий жараёнларга боғлиқ.
Бу жараёнларни электростатиканинг
умумий қонунлари диффуз ион ва
концентрацион потенциаллар асосида
тушуниш мумкин.
4
5
Биопотенциаллар қуйидагича турлари бўлади:
• Тинчлик потенциали- мембрана потенциали
• Махаллий жавоб
• Харакат потенциали –қўзғалиш
• Постсинаптик потенциаллар(ҚПСП,ТПСП,МП)
• Рецептор потенциал
• Генератор потенциал
• Чақирилган потенциал
6
Барча биопотенциаллар асосида тинчлик
потенциали ётади, яъни хужайра
ичкариси ва ташқарисидаги «+» ва «-»
(Na+ K+ Cl)-зарядларнинг турлича
тақсимланганлиги. Бундай
тақсимланишни мембрана хоссаси,
хамда K+ни ичкарига, Na+ни ташқарига
харакатлантирувчи «K+ Na+ насос»
амалга оширади.
7
8
9
Тинчлик потенциалини ҳосил бўлиш
механизми мембрананинг
электролитларни танлаб ўтказувчанлик
хусусиятига боғлиқ, яъни тинч холатда
K+, Na+га қараганда концентрация
градиентига биноан ташқарига 25 марта
кўп ўтади, анионлар («-») эса, йирик
бўлиб, хужайра ичида ушлаб қолиниб,
протоплазмани «-» зарядлайди.
10
Хужайра ташқарисида (мембранада) Na+
концентрацияси юқори ва диффузия
қонунига биноан у ичкарига интилади,
аммо тинч холатда мембрана Na+ни
утказмайди ва бу ионлар мембрана
ташқи юзасини («+») зарядини ҳосил
қилади.
11
Шундай қилиб, мембрана ташқариси «+»
(K+.Na+), цитоплазма «-» зарядланган
бўлиб(Clˉ, HPO4 ˉ, HCO3 ˉ, АТФ, аспар,
янтар, глютамин. кислота, оқсил,
изоэтионат), микроэлектродларни
мембранага ва цитоплазмага киргизиб
гальванометрда ТП кўриш,ўлчаш(80мв)
мумкин.
12
13
Тажрибада хужайра ичкариси ва
ташқарисида K+ ионлари
концентрациясини тенглаштирсак,
тинчлик потенциали йўқолади, бу
тинчлик потенциали хосил бўлишидаги
K+ни ролини(калий токини) кўрсатади.
14
Тўқима (мембрана) таъсирланса, Na+нинг
протоплазмага ўтиши (q)ортади,
натижада мембрананинг қутбланиши
камаяди. Бўсаға ости кучи билан таъсир
берилганда ТП (10-20мв га) камаяди, бу
махаллий жавоб бўлиб, латент даврга
эга эмас, кучга тўғри пропорционал
боғлиқ, тарқалмайди, қўшилади,
сўнувчан бўлади.
15
16
Мембрана бўсаға (ёки юқори) куч билан
таъсирланганда ТП
камайиб,қутбсизланишнинг критик
даражасига (ҚКД)етади ва у «0»га
тенглашиб, қутбланиш йўқолади ва
қайта қутбланиш (деполяризация 2040мв) юзага келади, яъни мембрана
юзаси «-», аксоплазма эса «+»
зарядланади ва харакат потенциали
хосил бўлади.
17
18
ХП-бу етарли куч давомийликда, куч градиенти
билан таъсирланганда ТПнинг қисқа вақтли
(1мс) ўзгариши бўлиб, у ўртача 120мв га тенг
бўлади. Бунда ТП(80мв)ни батамом йўқолиб,
0 гача ва қайта қутбланишнинг(-40мв) юзага
келишидир.
ХП-амплитудаси таъсирот кучига боғлиқ
бўлмай, қўзғалувчан тўқиманинг турига
боғлиқ.
19
20
ХП микроэлектродлар билан аниқланганда у
қуйидаги фазалардан иборат бўлади:
• Деполяризация (эгри чизиқни кўтарилиши)
• Реполяризация (эгри чизиқни пастга қайтиши)
Деполяризацияфазаси қуйидаги қисмлардан
иборат:
• Махаллий жавоб (МЖ)
• Қутбсизланиш (деполяризация) (“0”гача)
• Тескари қутбланиш (реверсия)
Реполяризации фазаси эса:
• Тескари қутбланишни (реверсияни)йўқолиши
• Мембрана қутбланиши(ТПгача)
• “-” ва “+” из потенциаллари
21
ХП хосил бўлиши мембранани Nа+ни нисбатан
ўтказувчанлигини ортиши билан бошланади.
Na+ионлари натрий активацион
“дарвоза”лари орқали протоплазмага ўтади
ва аксоплазма «+» зарядланади.
Мембранада Na+инактивацион “дарвоза”лар
ҳам бўлиб, улар доимо аста секинлик билан
Na+ни хужайра ичига ўтказиб туради, лекин
улар натрий активацион “дарвоза”лари
ишлаётган вақтда ёпиқ бўлади.
22
23
ХП хосил бўлганда мембрананинг 1мм² юзаси
орқали хужайрага 20000 Na+ионлари киради
ва шунча K+ионлари чиқади (бу хужайра
ионлар захирасининг миллиондан бир улуши)
Мембранадаги Nа+ ва К+ионларининг
захираси 5000000та ХП ҳосил қилишга
етади.Натрий-калий “насос”ининг фаолияти
хужайра ичи ва ташқарисида ионлар
градиентини доимо ҳосил қилиб тураверади.
24
ХП ҳосил бўлгач албатта икки томонга
тарқалади(ўтказилади).ХП тарқалиши
электротоник бщлиб, ҳосил бўлган жойдан
(2 томонга) қўзғалмаган жойларга тарқалиб, у
ерда янги 120мв га тенг бўлган ХПни хосил
қилади.Бу мембрананинг қўзғалмаган
нуқталари бўсаға кучидан 5-6 маротаба катта
кучдир. Бу ўтказувчанликни (5-6 маротаба)
ишончлилигини таъминловчи омилдир.
25
Қўзғалувчан тўқималарда ХП хосил бўлган
даврда тўқималарда қўзғалувчанлик қисман
ёки батамом йўқолади-бу рефрактерлик (Р)
ва унинг 4та фазаси мавжуд:
• Абсолют рефрактерлик
• Нисбий рефрактерлик
• Экзальтация (супернормал)
• Субнормал
Рефрактерлик асосида қўзғалувчан
тўқималарда кузатиладиган нормал ва
патологик холатдаги бир қанча жараёнларни
(парабиоз, экстрасистола, оптимум…)
тушунтириш мумкин.
26
27
Без хужайралари ТП ва ХПлари баъзи
бир ўзига хосликларга эга:
ТП юқори эмас, мембрананинг апикал
ва базал қисмида турлича.
Безнинг фаолланиш холати хужайра
мембранасининг
гиперполяризацияланиши билан
боради (↑q Na+ K+).
28
29