Ипотека банк АКИБ
Download
Report
Transcript Ипотека банк АКИБ
«ИПОТЕКА БАНК» АКИБ
Айланма маблағларни тўлдириш учун
кредитлар
Кредит миқдори — мижоз сўровига кўра;
Кредит муддати — 18 ойгача, (кредитлар линияси очган ва
очмаган ҳолда ажратилиши мумкин);
Кредит таъминоти — Таъминот сифатида мол-мулк ёки
қимматли қоғозлар гарови, учинчи шахслар кафилликлари
ва бошқа қонунчиликда таъқиқланмаган таъминот турлари
қабул қилиниши мумкин;
Тақдим қилинадиган хужжатлар — кредит олиш учун
ариза, бизнес-режа, молиявий хисоботлар (агар юридик шахс
бўлмаса талаб қилинмайди), гаров таъминоти ва зарур
бўлган бошқа хужжатлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26
январдаги ПҚ-1047-сонли Қарорига асосан бериладиган
кредитлар
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналарга озиқ-овқат
маҳсулотлари ишлаб чиқаришда зарур бўлган технология ускуналари, хом
ашё ва материаллар сотиб олиш хамда томчилатиб суғориш тизимларини
харид қилиш ва фермер хўжаликлари, агрофирмалар ва бошқа
тадбиркорлик субъектларига иссиқхоналар барпо қилиш ҳамда томчилатиб
суғориш тизимини татбиқ этиш учун кредитлар ажратилади;
Кредит миқдори — мижоз сўровига кўра;
Кредит таъминоти — Таъминот сифатида мол-мулк ёки қимматли
қоғозлар гарови, учинчи шахслар кафилликлари ва бошқа қонунчиликда
таъқиқланмаган таъминот турлари қабул қилиниши мумкин.
Тақдим қилинадиган хужжатлар — кредит олиш учун ариза, бизнесрежа, молиявий хисоботлар (агар юридик шахс бўлмаса талаб
қилинмайди), гаров таъминоти ва зарур бўлган бошқа хужжатлар.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил
28 январдаги ПҚ-1050-сонли Қарорига асосан
бериладиган кредитлар
Ноозиқ-овқат ишлаб чиқарувчи корхоналарга технологик ускуналар
харид қилиш, ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқариш учун
зарур бўлган хом ашё ва материаллар сотиб олиш учун, ҳамда улгуржи
савдо корхоналарига махаллий ишлаб чиқарувчилардан ноозиқ-овқат
истеъмол товарларини харид қилиш учун кредитлар ажратилади;
Кредит миқдори — мижоз сўровига кўра;
Кредит таъминоти — Таъминот сифатида мол-мулк ёки қимматли
қоғозлар гарови, учинчи шахслар кафилликлари ва бошқа
қонунчиликда таъқиқланмаган таъминот турлари қабул қилиниши
мумкин.
Тақдим қилинадиган хужжатлар — кредит олиш учун ариза, бизнесрежа, молиявий хисоботлар (агар юридик шахс бўлмаса талаб
қилинмайди), гаров таъминоти ва зарур бўлган бошқа хужжатлар.
Банкнинг имтиёзли кредитлаш жамғармаси
ҳисобидан кичик бизнес субъектларини кредитлаш
Кредитлаш субъектлари: маҳсулот етиштириш (ишлаб чиқариш) билан шуғулланувчи
деҳқон ва фермер хўжаликлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари;
Кредит миқдори: мижоз сўровига кўра;
Кредит муддати:
• хом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда бошқа ишлаб чиқариш
захиралари харид қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга кредитлар
кичик тадбиркорлик субъектларига, 1 йил муддатгача берилади;
• қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил этиш учун айланма маблағларни
тўлдиришга кредитлар фермер хўжаликларига, шунингдек юридик шахс бўлган деҳқон
хўжаликларига, камида 2 йил муддатга берилади;
• инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш учун кредитлар кичик
тадбиркорлик барча субъектларига, шу жумладан юридик шахс бўлган фермер ва деҳқон
хўжаликларига тўлов муддатини кечиктириш ҳуқуқисиз 5 йилгача муддатга берилиши
мумкин.
Фоиз ставкаси: Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг қайта молиялаш
ставкасининг 50 фоизигача;
Кредит таъминоти: Таъминот сифатида мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови,
учинчи шахслар кафилликлари ва бошқа қонунчиликда таъқиқланмаган таъминот
турлари қабул қилиниши мумкин.
Тақдим қилинадиган хужжатлар — кредит олиш учун ариза, бизнес-режа, молиявий
хисоботлар (агар юридик шахс бўлмаса талаб қилинмайди), гаров таъминоти ва зарур
бўлган бошқа хужжатлар.
Япон-Ўзбек кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш (J-USBP) дастури
асосида кичик бизнес субъектларини кредитлаш
J-USBP дастури бўйича кредитлар Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланиб, тадбиркорлик
фаолиятини республика худудида, юридик шахс мақомини олган холда ва юридик шахсни ташкил
этмасдан фаолият олиб борувчи тадбиркорларга ажратилади.
Ушбу кредитнинг бошқа кредит турларидан авзаллик томонлари қуйдагилар: кам хужжат талаб
қилинган ҳолда, кредитлар қисқа муддат мобайнида, нақд пулда ёки нақдсиз кўринишда, миллий
валютада ёки хорижий валютада ажратилади.
Кредитлар қуйидаги мақсадлар учун ажратилади:
• Ишлаб чиқаришга;
• Савдо фаолиятини ривожлантиришга;
• Ҳизмат кўрсатишга;
• Айланма маблағларни тўлдиришга;
• Бошқа қонунчиликда белгиланган тадбиркорлик фаолиятларга.
Кредит таъминоти турлари:
• Кўчмас мулк;
• Автотранспорт воситалари;
• Тилла буюмлари.
1. «Микрокредит» продукти:
Кредит суммаси: 20 000,00 АҚШ долларигача ёки сўмдаги эквивалентигача (янги мижозлар учун 10
000,00 АҚШ долларигача ёки сўмдаги эквивалентигача)
Кредит муддати: 3 ойдан 24 ойгача (янги мижозлар учун 8 ойга).
Кредитни қайтариш тартиби: ҳар ойда аннуитет бўйича.
Кредит фоиз: миллий валютадаги кредитлар учун йиллик 27-34 фоизгача, нақдсиз хорижий
валютадаги кредитлар учун йиллик 18-21 фоиз.
Бир марталик кредит комиссияси: кредит суммасидан 2 фоизгача.
Хорижий валютадаги кредитлар импорт шартномага асосан тўлаб берилади.
2. «Кичик кредит» продукти:
Кредит суммаси: 200 000,0 АҚШ долларигача ёки сўмдаги эквивалентигача.
Кредит муддати: 36 ойгача.
Кредитни қайтариш тартиби: ҳар ойда аннуитет бўйича.
Кредит фоиз: миллий валютадаги кредитлар учун йиллик 22-26 фоизгача, нақдсиз хорижий
валютадаги кредитлар учун йиллик 14-18 фоизгача.
Бир марталик кредит комиссияси: кредит суммасидан 0,3-0,5 фоизгача.
Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит
линиялари щисобидан ажратилган кредитлар
Иш билан таъминлашга кўмаклашувчи давлат жағармаси кредит линиялари ҳисобидан
оилавий тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар бериш;
Оилавий тадбиркорлик жисмоний шахсларнинг юридик шахс ташкил этмаган ҳолда амалга
ошириладиган биргаликдаги фаолияти бўлиб, эр-хотин томонидан уларга биргаликдаги умумий
мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган умумий мол-мулк негизида амалга оширилади. Оилавий
тадбиркорлик эр-хотиннинг ва уларга кўмаклашадиган оила аъзоларининг шахсий меҳнатига
асосланади.
Кредит миқдори: энг кам ойлик иш ҳақининг 150 бараваригача;
Кредит муддати: оилавий тадбиркорлик субъектларига кредитлар қайтариш муддатини узайтириш
ҳуқуқисиз 2 йилгача бўлган муддатга берилади;
Фоиз ставкаси: Ўзбекистон Республикаси Марказий Банкининг амалдаги қайта молиялаш
ставкасининг 1/4 қисми миқдорида;
Кредит таъминоти: Таъминот сифатида мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, учинчи шахслар
кафилликлари ва бошқа қонунчиликда таъқиқланмаган таъминот турлари қабул қилиниши мумкин.
Тақдим қилинадиган хужжатлар - кредит олиш учун ариза, бизнес-режа, гаров таъминоти бўйича
хужжатлар.
Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кичик бизнес субъектларига ишлаб
чиқаришни кенгайтириш ва фаолиятини ривожлантириш мақсадлари учун микрокредитлар бериш:
Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан кредитлар кичик бизнес
субъектларига уларнинг намунавий ёки якка тартибда ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларига
ҳамда товарлар ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаси билан боғлиқ бўлган харажатларини
молиялашга берилади.
Бунда ажратилаётган кредит маблағлари хизмат кўрсатиш соҳасида янги ташкил этилаётган
корхоналарни фақат технологик жихозлаш мақсадларига йўналтирилади.
Кредит миқдори: якка тартибдаги тадбиркорлар ва юридик шахс мақомига эга бўлмаган
тадбиркорлик субъектларига энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача ҳамда юридик шахс
мақомини олиб фаолият кўрсатаётган тадбиркорлик субъектларига энг кам ойлик иш ҳақининг 1000
бараваригача;
Фоиз ставкаси:
• деҳқон ва фермер хўжаликларини ривожлантириш ва кенгайтириш, шу жумладан,
қишлоқ хўжалиги техникасини сотиб олиш, фермерлик иншоотларини қуриш,
чорвачилик, паррандачиликни ривожлантириш учун микрокредитлар Марказий
банкнинг амалдаги қайта молиялаш ставкасининг 1|3 қисми миқдорида;
• бевосита ишлаб чиқариш соҳаси, яъни маҳсулотлар ишлаб чиқариш, хом ашё ва
материалларни тубдан қайта ишлаш, хунармандчиликни ривожлантириш,
касаначилик мехнатини ташкил этиш, бинокорлик материаллари ишлаб чиқариш ва
қурилиш мақсадлари учун микрокредитлар Марказий банкнинг амалдаги қайта
молиялаш ставкасининг 40 фоизи миқдорида;
• хизматлар кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш учун, жумладан, аҳолига
маиший, тиббий, сайёҳлик-экскурсия ва мехмонхона хизмати кўрсатиш,
автомобиллар ва бошқа техника таъмири бўйича хизмат кўрсатиш, транспорт
хизмати кўрсатишни ривожлантириш учун Марказий банкнинг амалдаги қайта
молиялаш ставкасининг 45 фоизи миқдоригача.
Кредит муддати:
• Деҳқон ва фермер хўжаликларига қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ташкил
этишга бериладиган микрокредитлар, қоида тариқасида, 2 йилдан кам бўлмаган
муддатга берилади.
• Бюджетдан ташқари жамғармалар кредит линиялари ҳисобидан бериладиган бошқа
барча микрокредитлар 3 йилгача бўлган муддатга берилади.
Кредит таъминоти: Таъминот сифатида мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови,
учинчи шахслар кафилликлари ва бошқа қонунчиликда таъқиқланмаган таъминот
турлари қабул қилиниши мумкин.
Тақдим қилинадиган хужжатлар - кредит олиш учун ариза, бизнес-режа, молиявий
хисоботлар (агар юридик шахс бўлмаса талаб қилинмайди), гаров таъминоти ва зарур
бўлган бошқа хужжатлар.
Микромолиявий хизматлар
Микромолиялаш — банкнинг қонун хужжатларида белгиланган миқдордан
ошмайдиган суммада микрокредит ва микролизинг бериш, шунингдек
микромолиявий хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ бошқа
хизматлар кўрсатиш борасидаги фаолиятидир. Ипотека-банк тизимида
банкнинг ўз маблағлари ҳисобидан микромолиявий хизматлар микрокредитлар
бериш ва микролизинг хизматлари кўрсатиш орқали амалга оширилади.
Микрокредит — тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ўрнатилган
энг кам иш хақининг минг баравари миқдоридан ошмайдиган суммада,
тўловлилик, таъминланганлик, муддатлилик, мақсадлилик, қайтаришлик
шартлари
асосида
бериладиган
пул
маблағидир.
Микролизинг (молиявий ижара) – лизинг олувчининг топшириғига биноан,
учинчи тарафдан ўрнатилган энг кам иш хақининг икки минг бараваридан
ошмайдиган суммада мол-мулк олиш, хамда унга эгалик қилиш ва фойдаланиш
учун лизинг олувчига шартномада белгиланган шартлар асосида хақ тўлаш
эвазига
бериш
назарда
тутиладиган
хизматдир.
Ёш оила — биринчи расмий никохда бўлган хар бири 30 ёшдан ошмаган
ёшлар
киради.
Инвестицион лойиҳаларни хорижий валютада
молиялаштириш
«Ипотека-банк» АТИБ томонидан мижозларнинг самарали инвестицион
лойиҳалари хорижий молия институтларининг кредит линиялари ҳисобидан
молиялаштириш йўлга қўйилган. Бунда лойиҳани молиялаштиришнинг асосий
шартларидан бири лойиҳани ўз-ўзини хорижий валютада оқлашлик ҳисобланади.
1. Германия банкларининг кредит линиялари ҳисобидан ажратиладиган
кредитлар шартлари:
• Кредит линияси ишлатилиш йўналишлари – Европа давлатларидан асбобускуналар сотиб олинишини молиялаштириш;
• Кредит олувчига талаблар – Фақат юридик шахслар;
• Кредитлаш муддати – кредит суммасидан келиб чиққан ҳолда 6 йилгача бўлган
муддат (имтиёзли даврсиз);
• Кредит суммаси бўйича чекловлар – 500 минг А+Ш долларидан кам бўлмаган
сумма;
• Ундириладиган фоиз ставкаси миқдори – Euribor/Libor + Хорижий банк маржаси
+ «Ипотека-банк» АТИБ маржаси;
• Кредит берилишида ундириладиган комиссия миқдори – ташкиллаштириш
комиссияси– йиллик 0,5%, мажбурият учун комиссия – йиллик 0,5%;
• Лойиҳада иштирок этиш учун ўз маблағларнинг миқдори – Асбоб-ускуналар
сотиб олиш контракти суммасининг камида 15%и миқдорида ҳамда ГЕРМЕС
ЭКАнинг суғурта қопламаси;
• Талаб қилинадиган таъминот – Кредит суммасининг 125 %и миқдорида кўчар ёки
кўчмас мулк шаклидаги гаров, банклар ва суғурта компаниялари кафолати.
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 10 мартдаги 61-сон
қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси
маблағлари ҳисобидан ажратиладиган кредитлар шартлари:
Жамғарманинг кредит линиялари маблағлари замонавий хорижий технологиялар ва асбобускуналар сотиб олиш учун, экспортга мўлжалланган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб
чиқаришларни ташкил этиш учун ишлатилади.
• қарз олувчиларга кредитлар хорижий валютада 7 йилгача муддатга берилади;
• инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда қарз олувчининг улуши ўз маблағлари
ҳисобига инвестиция лойиҳаси қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиши керак;
• инвестиция лойиҳасини молиялаштиришда тижорат банкининг ўз иштироки улуши
(кредитни қайта молиялаштириш ҳисобисиз) унинг қийматининг камида 25 фоизини
ташкил этиши керак;
• инвестиция лойиҳаси тармоқ ёки минтақанинг тасдиқлангани модернизация
қилиш|ривожлантириш дастурига киритилган бўлиши керак;
• фоиз ставкаси – 6 ойлик Libor + 1% жамғарма маржаси + «Ипотека-банк» АТИБ
маржаси;
• лойиҳанинг қопланувчанлиги - кўпи билан 7 йил;
• кредитлаш муддати мобайнида лойиҳанинг рентабеллиги ички нормаси камида йиллик 8
фоиз;
• лойиҳа бўйича қарзга хизмат кўрсатиш коэффициенти - ишлаб чиқариш фаолиятининг
иккинчи йилидан бошлаб камида 1,5.
• талаб қилинадиган таъминот – Кредит суммасининг 125 %и миқдорида кўчар ёки кўчмас
мулк шаклидаги гаров, банклар ва суғурта компаниялари кафолати.
Лойиҳаларни кўриб чиқиш учун қуйидаги ҳужжатлари тақдим этилиши зарур:
• лойиҳанинг Техник иқтисодий асосланмаси (бизнес-режа);
• асбоб-ускунани сотиб олиш шартномалари;
• молиявий ҳисоботлар;
• гаров таъминоти ҳужжатлари;
• таъсис ҳужжатлари;
• комплекс экспертиза ўтказиш учун зарур бўлган бошқа ҳужжатлар.
Лизинг хизматлари
Лизинг (молиявий ижара) — ижара муносабатларининг алоҳида тури бўлиб,
унда бир тараф (лизинг берувчи) иккинчи тарафнинг (лизинг олувчининг)
топшириғига биноан учинчи тарафдан (сотувчидан) лизинг шартномасида
шартлашилган мол-мулкни (лизинг объектини) мулк қилиб сотиб олади ва уни
шу шартномада белгиланган шартларда ҳақ эвазига эгалик қилиш ва фойдаланиш
учун лизинг олувчига ўн икки ойдан ортиқ муддатга беради.
Лизингнинг афзалликлари:
• Лизинг объекти лизинг олувчининг балансида акс эттирилади, шу муносабат
билан ушбу объектга нисбатан мол-мулк солиғидан озод этилади;
• Ўзбекистон Республикаси ҳудудига лизинг учун олиб кирилаётган технологик
ускуналар ++С ва божхона тўловларидан озод қилинган;
• Лизинг олувчи қонун ҳужжатларига мувофиқ лизинг объектини жадал
амортизация қилишни қўллаш ҳуқуқига эга.
Лойиҳаларга асосий талаблар:
• Лизинг олувчилар ўз фаолиятларидан даромад олувчи юридик шахс мақомига
эга Ўзбекистон Республикаси резидентлари бўлишлиги;
• Лизинг олувчининг лойиҳа бўйича кутилаётган пул оқимлари ва аниқ вақтда эга
бўлган пул оқимлари лизингни амал қилиш даврида лизинг тўловларини тўлай
олиш қобилияти бўлишлиги;
• Молиялаштирилаётган лойииҳанинг таъминоти сифатида лизинг олувчи
томонидан лойиҳани ишлашига боғлиқ қўшимча компонентларни аниқ
механизмларини мавжудлиги (хом-ашё таъминоти, ўз айланма маблағлари, ишчи
ходимлар квалификацияси ва бошқалар)
Асосий шартлар:
• Лизинг объекти: тижорат фаолияти учун мўлжалланган асосий воситалар,
жумладан: 1) ишлаб чиқарувчи асбоб-ускуналар, технологик линиялар, 2)
махсус автотранспорт воситалари ва техникалари, 3) кўчмас мулк, 4) қишлоқ
хўжалиги техникаси, 5) енгил автотранспорт воситалари ва қонунчиликда
таъқиқланмаган бошқа асосий воситалар;
• Лизинг олувчи: юридик шахс мақомига эга Ўзбекистон Республикаси
резидентлари (жисмоний шахслар, ЯТТ ва бюджет ташкилотларидан ташқари);
• Лизинг муддати: 12 ойдан юқори ва 36 ойдан кам бўлган муддатга;
• Лизинг суммаси: 10,0 млн. сўм эквивалентидан кам бўлмаган миқдорда
(микролизинг энг кам ойлик иш ҳақининг 2.000,0 баравари миқдорида);
• Лизинг валютаси: сўм;
• Комиссион тўлов: 0,5% дан 1,0% гача;
• Лизинг тўловлари даврийлиги: ойлик тўловлар;
• Аванс тўлов: 10% дан 30% гача;
• Қўшимча таъминот: таъминот аванс тўловларидан ва лизинг объекти
хусусиятларидан келиб чиқиб ўрнатилади. Таъминот сифатида кўчмас ва кўчар
мулклар, молиявий барқарор учинчи шахс кафиллиги, пул маблағлари, банк
кафолати ва суғурта копанияларининг лизинг тўловларини қайтмаслик
хатарини суғурта полиси.
Лизинг расмийлаштирилишининг алоҳида шартлари ҳар бир ҳолат юзасидан
музокаралар давомида алоҳида кўриб чиқилади.
«Автолизинг» лизинг
хизматининг шартлари:
• Лизинг олувчи: молиявий барқарор юридик
шахслар;
• Лизинг объекти: Ўзбекистонда ишлаб
чиқарилган автотранспорт воситалари;
• Лизинг муддати: 13—36 ойгача;
• Дастлабки тўлов: лизинг суммасидан минимал
25% миқдорида;
• Лизинг таъминоти: таъминот талаб
қилинмайди;
Факторинг амалиётлари
Факторинг — хўжалик юритувчи субъектлар — етказиб берувчиларни
молиялашга доир банк хизматларининг бир тури бўлиб, бунда улар
банк - молиявий агентга етказиб берилган товарлар, бажарилган ишлар
ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловчилар томонидан акцептланган,
лекин тўлов талабномалари бўйича ҳақи тўланмаган тўловни, регресс
ҳуқуқисиз, олиш ҳуқуқини берадилар.
Факторинг муддати – 90 кунгача;
• Банклар факторинг операцияларини уларнинг талаб қилиб
олингунгача асосий депозит ҳисобварақлари жойлашган ердаги
мижозлар билан шартномалар асосида амалга оширадилар.
• Факторинг хизматларини кўрсатиш асосида тўловчи томонидан молия
агентига пул талабини бажариш муддатлари 90 кундан ошмаслиги
керак. Банклар тўловчилардан қарзни ундириш бўйича ушбу муддатда
тўланмаган мажбуриятларга доир чораларни қонунларда белгиланган
тартибда кўришлари керак.
• Банк томонидан ўтказилган сумма билан шартнома бўйича тўлов
талабномаси суммаси ўртасидаги фарқ банк дисконтини ташкил этади.
• Тўловчида муддати ўтган кредиторлик қарзининг йўқлиги факторинг
хизматларини кўрсатишнинг мажбурий шарти ҳисобланади.
Кичик бизнес ва тадбиркорлик
субъектларини микрокредитлаш
Микрокредит миқдори: энг кам ойлик иш хақининг 1000
бараваригача;
Муддати:
• хом ашё ва материаллар, ярим тайёр махсулотлар хамда
ишлаб чиқариш захиралари харид қилиш учун зарур бўлган
айланма маблағларни тўлдиришга шунингдек савдо
фаолиятини амалга ошириш учун айланма маблағларни
тўлдиришга 12 ойгача;
• асосий воситалар харид қилиш ва қарз олувчи ўз
фаолиятида келгусида фойдаланиш мақсадида қилаётган
қурилишни молиялаштириш учун 3 йилгача.
Кредит таъминоти: Таъминот сифатида мол-мулк ёки
қимматли қоғозлар гарови, учинчи шахслар кафилликлари ва
бошқа қонунчиликда таъқиқланмаган таъминот турлари
қабул қилиниши мумкин.
Микрокредитлар қуйидаги мақсадларга ажратилиши мумкин:
• кичик (мини) ускуналарни харид қилиш;
• хом-ашё ва материалларга бирламчи ишлов бериш;
• айланма маблағларни тўлдириш;
• савдо фаолиятини ташкил этиш;
• мехнат қуроллари, хом-ашё, ярим тайёр махсулотлар, ёрдамчи ашёларни
харид қилиш;
• халқ бадиий хунармандчилиги ва амалий санъати буюмларини ишлаб
чиқариш;
• хунармандчиликни ривожлантириш, касаначилик мехнатини ташкил қилиш;
• сервис хизмати ва маиший хизмат кўрсатишни ривожлантириш;
• соғлиқни сақлаш хизматини ривожлантириш;
• сайёхлик (туризм) сохасини ривожлантириш;
• кичик кўламдаги ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш;
• тадбиркор фаолияти давомида фойдаланиш учун енгил ва юк
автомашиналарини харид қилиш;
• ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш ва савдони ташкил этиш мақсадида
бевосита фойдаланиш учун кўчмас мулк сотиб олиш ва таъмирлаш;
• шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилиги билан
таъқиқланмаган халқ истеъмоли молларини ишлаб чиқариш ва хизмат
кўрсатиш сохаси билан боғлиқ тадбиркорлик фаолиятининг бошқа турлари
учун.
Тақдим қилинадиган хужжатлар — кредит олиш учун ариза, бизнес-режа,
молиявий хисоботлар (агар юридик шахс бўлмаса талаб қилинмайди), гаров
таъминоти ва зарур бўлган бошқа ҳужжатлар
Кичик бизнес субъектларига дастлабки сармояни
шакллантиришга микрокредитлар
Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланиб, ўз фаолиятини юридик шахс мақомини
олган ҳолда ташкил этиб, давлат рўйхатидан ўтказилган кундан 6 ойдан ошмаган хусусий
корхоналар, микрофирмалар (шу жумладан фермер ҳўжаликлари, деҳқон хўжаликлари)
дастлабки сармояни шакллантириш учун микрокредитлаш субъекти бўлиши мумкин.
Кредит миқдори: энг кам ойлик иш ҳақининг 300 барабаригача;
Кредит муддати:
• ҳом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда ишлаб чиқариш заҳиралари ҳарид
қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга шунингдек савдо фаолиятини
амалга ошириш учун айланма маблағларни тўлдиришга 12 ой (1 йил) гача; (айланма
маблағларини тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига берилган
микрокредитларни қайтаришнинг энг узоқ муддати, қайтариш муддатини узайтиришни
ҳисобга олган ҳолда 12 ойдан ошиши мумкин эмас);
• асосий воситалар ҳарид қилиш ва қарз олувчи ўз фаолиятида келгусида фойдаланиш
мақсадида қилаётган қурилишни молиялаштириш учун 3 йилгача.
Кредит таъминоти: Таъминот сифатида мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, учинчи
шахслар кафилликлари ва бошқа қонунчиликда таъқиқланмаган таъминот турлари қабул
қилиниши мумкин.
Дастлабки сармояни шакллантиришга микрокредит олиш учун банкка қуйидаги
ҳужжатлар тақдим этилади:
• кредит мақсади, муддати, таъминоти аниқ кўрсатилган ариза;
• пул оқимининг таҳлили кўрсатилган бизнес-режа;
• Давлат солиқ инспекцияси томонидан қабул қилинган бошланғич ёки тезкор бухгалтерия
баланси, молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботи, дебиторлик ва кредиторлик қарзлари
тўғрисида маълумотнома, шунингдек, 90 кундан ортиқ муддатдаги қарздорликлар бўйича
солиштириш далолатномалари;
• кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлаш учун бошқа зарурий ҳужжатлар;
• гаров таъминоти ҳужжатлари;
ва бошқа хужжатлар.
Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига дастлабки
сармояни шакллантиришга микрокредитлар
Ўзбекистон Республикаси резиденти ҳисобланиб, Ўзбекистон Республикаси таълим
муассасаларини тамомлаганига 1 йилдан ошмаган, республика ҳудудида хусусий
тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтганига 6 ойдан ошмаган, касб-ҳунар
коллежлари битирувчилари дастлабки сармояни шакллантиришни микрокредитлаш субъекти
бўлиши мумкин.
Кредит миқдори: энг кам ойлик иш ҳақининг 150 барабаригача;
Кредит муддати:
• ҳом ашё ва материаллар, ярим тайёр маҳсулотлар ҳамда ишлаб чиқариш заҳиралари ҳарид
қилиш учун зарур бўлган айланма маблағларни тўлдиришга шунингдек савдо фаолиятини
амалга ошириш учун айланма маблағларни тўлдиришга 12 ой (1 йил) гача; (айланма
маблағларини тўлдириш учун кичик тадбиркорлик субъектларига берилган
микрокредитларни қайтаришнинг энг узоқ муддати, қайтариш муддатини узайтиришни
ҳисобга олган ҳолда 12 ойдан ошиши мумкин эмас);
• асосий воситалар ҳарид қилиш ва қарз олувчи ўз фаолиятида келгусида фойдаланиш
мақсадида қилаётган қурилишни молиялаштириш учун 3 йилгача.
Кредит таъминоти: Таъминот сифатида мол-мулк ёки қимматли қоғозлар гарови, учинчи
шахслар кафилликлари ва бошқа қонунчиликда таъқиқланмаган таъминот турлари қабул
қилиниши мумкин.
Касб-ҳунар коллежлари битирувчилари дастлабки сармояни шакллантиришга
микрокредит олиш учун қуйидаги ҳужжатлар тақдим этилади:
• кредит мақсади, муддати, таъминоти аниқ кўрсатилган ариза;
• фаолият турини тасдиқловчи ҳужжатлар;
• тегишли таълим муассасасининг ижобий тавсифномаси;
• кредит олувчининг яшаш жойидан ижобий тавсифномаси;
• пул оқимининг таҳлили кўрсатилган бизнес-режа;
• кредитга лаёқатлилик даражасини аниқлаш учун бошқа зарурий ҳужжатлар;
• гаров таъминоти ҳужжатлари;
• ва бошқа ҳужжатлар.
Истеъмол кредитлари
Истеъмол кредити (молиявий) — жисмоний шахсга (истеъмолчига)
унинг истеъмол эҳтиёжларини қондириш мақсадида Ўзбекистон
Республикасида ишлаб чиқарилган товарлар (ишлар, хизматлар) сотиб
олиш учун бериладиган кредит.
Қарз олувчи — меҳнат қобилиятига лаёқатли, 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган
(кредит муддатини ҳисобга олган ҳолда) доимий иш жойи хамда ўз
фаолияти натижасидан олинадиган даромад ва бошқа расмий даромад
манбаларига эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқароси.
Ёш оила — фуқаролик ҳолатини рўйхатга олиш органларида никоҳлари
рўйхатга олинган, ҳар иккаласи биринчи марта расмий никоҳда бўлган
ҳамда ҳар бири 30 ёшдан ошмаган (30 ёшга тўлмаган), доимий иш жойига
ҳамда ўз фаолияти натижасидан олинадиган даромадга ёки бошқа расмий
даромад манбаларига эга бўлган оила.
Истеъмол кредити кредит мақсади, муддати ва миқдоридан қатъий назар 3
ойдан 3 йилгача бўлган муддатга берилади. Истеъмол кредитининг энг
кўп миқдори кредитнинг мақсадига қараб қуйидагича бўлади:
КРЕДИТНИНГ МАҚСАДЛАРИ
КРЕДИТНИНГ МАКСИМАЛ
СУММАСИ
Енгил автомобил сотиб олиш учун
Энг кам ойлик иш щақининг 1000
баробаригача*
Қурилиш материаллари ёки уй-жойни
таъмирлаш хизмати учун
Энг кам ойлик иш щақининг 200
баробаригача*
Мебел ва уй жиҳозлари учун
Энг кам ойлик иш щақининг 200
баробаригача*
Турли тантана ва маросимлар учун
Энг кам ойлик иш щақининг 200
баробаригача*
Ўқиш учун
Энг кам ойлик иш щақининг 150
баробаригача*
Аудио, видео, маиший техника учун
Энг кам ойлик иш щақининг 200
баробаригача*
Даволаниш учун
Энг кам ойлик иш щақининг 200
баробаригача*
*Ўзбекистон
Республикаси
қонунчилиги
билан
белгиланган
энг
кам
иш
ҳақи.
Истеъмол кредити бўйича йиллик фоиз миқдори истеъмол кредитининг муддати ва гаров сифатида олинадиган
бошланғич бадал миқдоридан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва улар қуйидагича бўлади:
Ёш оилаларга тақдим этиладиган истеъмол
кредитининг муддатлари бўйича йиллик фоиз
ставкалари
СОТИБ ОЛИНАЁТГАН
ТОВАР ЁКИ ХИЗМАТ
УМУМИЙ
ҚИЙМАТИНИНГ ЭНГ
КАМ БОШЛАНҒИЧ
БАДАЛИ
3 ОЙДАН 36 ОЙГАЧА
БЎЛГАН МУДДАТ УЧУН
КРЕДИТНИНГ ЙИЛЛИК
ФОИЗ СТАВКАСИ
20%
12%
Бошқа тоифадаги жисмоний шахсларга умумий шартлар асосида бериладиган
истеъмол кредити бўйича
ИСТЕЪМОЛ
ТОВАРЛАРИ ЁКИ
КЎРСАТИЛАЁТГАН
ХИЗМАТНИНГ
ҚИЙМАТИГА
НИСБАТАН
БОШЛАНҒИЧ БАДАЛ
3 ОЙДАН 1
ЙИЛГАЧА БЎЛГАН
МУДДАТГА
ЙИЛЛИК ФОИЗ
МИҚДОРИ
1 ЙИЛДАН 2
ЙИЛГАЧА БЎЛГАН
МУДДАТГА
ЙИЛЛИК ФОИЗ
МИҚДОРИ
2 ЙИЛДАН 3
ЙИЛГАЧА БЎЛГАН
МУДДАТГА
ЙИЛЛИК ФОИЗ
МИҚДОРИ
25—40%
(40% ҳисобга олинмаган
ҳолда)
14%
15%
16%
40—50%
(50% ҳисобга олинмаган
ҳолда)
13%
14%
15%
50% ва ундан юқори
бўлганда
12%
13%
14%
Талаба олий ўқув юртининг бакалавриатига таълим олиш учун тўловшартномаси асосида қабул қилинган бўлса, қарз олувчига таълим олиш
муддатини ҳисобга олган ҳолда 10 йилгача бўлган муддатга, агарда талаба
магистратурага қабул қилинган бўлса, қарз олувчига таълим олиш муддатини
ҳисобга олган ҳолда 5 йилгача бўлган муддатга таълим кредити берилиши
мумкин.
Таълим кредити бўйича йиллик фоиз
ставкаси талабаларига таълим кредитлари
берилганда кредит бўйича фоиз ставкаси
миқдори Ўзбекистон Республикаси Марказий
банкининг амалдаги қайта молиялаштириш
ставкаси билан тенглаштирилган ҳолда
белгиланади.
Ўзбекистон
Республикаси
Марказий банкининг қайта молиялаштириш
ставкаси ўзгарганда, берилган таълим
кредитлари бўйича белгиланган фоиз
ставкалари хам мос равишда ўзгартирилади.
Қарз олувчи кредит олиш учун кредитнинг шартлари
билан танишгандан сўнг қуйидаги ҳужжатларни тақдим
этади:
• Банк томонидан белгиланган шаклда ҳамда Қарз олувчи томонидан
тўлдирилган ва имзоланган истеъмол кредити олиш учун ариза ва сўровнома;
• Қарз олувчи паспортининг асл нусхаси банкка тақдим этилади ҳамда унинг
нусхаси кредит йиғмажилдида сақланади.
• Яшаш жойидан маълумотнома (маълумотномада оила аъзолари хам
кўрсатилиши лозим);
• Асосий ва қўшимча иш жойидан (агарда қўшимча иш жойи бўлса) сўнгги 12
ой давомида олинган даромадлари тўғрисида маълумотнома (маълумотномада
мажбурий тўловлар, яъни ажратма ва ушланмалар хам акс эттирилиши лозим)
ёки яшаш жойидаги маҳаллий солиқ органлари томонидан тасдиқланган
охирги йил учун унинг даромадлари тўғрисидаги декларация нусхаси;
• Истеъмол товарлари (хизматлар) сотиб олиш учун шартнома;
• Кредит таъминоти бўйича тақдим этиладиган ҳужжатлар;
• Ёш оилаларга истеъмол кредитлари берилганда, ёш оила томонидан никоҳ
тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ҳар иккаласи биринчи марта
расмий никоҳда бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилиши
лозим.
• солиқ органларидан қарз олувчининг солиқдан қарзлари (мажбуриятлари)
йўқлиги тўғрисидаги маълумотнома;
• Таълим олиш учун истеъмол кредити берилганда талаба ва олий ўқув юрти
ўртасида таълим олиш мақсадида тузилган тўлов-шартномаси (контракт)
Қарз олувчи олинаётган истеъмол кредити
таъминоти сифатида қуйидаги таъминот турларини
тақдим этиши мумкин:
• Банк ёки суғурта компаниясининг кафолати ва суғурта компаниялари
кредитни қайтарилмаслик хатарининг суғурталанганлиги тўғрисидаги
суғурта полислари;
• Юридик ва жисмоний шахсларнинг кафиллиги;
• Мол-мулк гарови (кўчмас ва харакатланувчи мол-мулк).;
• Молиявий барқарор бўлган юридик шахсларнинг муомалага чиқарилган
қимматли қоғозлари гарови.
Мижознинг тўлаган бошланғич бадали гаров сифатида депозитга олинади
ва банк ушбу депозитга олинаётган кредитга ўрнатилган фоиз
ставкасининг ярми миқдорида фоиз тўловини тўлайди. Масалан, мижоз
банкдан йиллик 12 % устама тўлаш шарти билан кредит олди. Унинг
бошланғич бадал сифатидаги депозитига банк йиллик 6 % миқдорида
тўлов тўлайди.
Истеъмол кредитлари бўйича тақдим этилган барча таъминот турларининг
қиймати (миқдори) берилган кредит миқдорининг камида 125% миқдорини
ташкил этиши лозим.
Ипотека кредитлари
Асосий тушунчалар:
Қарз олувчи — уй-жой сотиб олиш учун кредит оладиган ва кредит шартномасида белгиланган шартлар
асосида олинган суммани қайтариш мажбуриятини бажара оладиган, Ўзбекистон Республикаси фуқароси
бўлган жисмоний шахс.
Сотувчи — бирламчи уй-жой бозори учун қурилган уй-жойни таклиф этаётган қурилиш ташкилоти ёки
бошқа юридик шахс щамда иккиламчи уй-жой бозоридан тайёр уй-жойни таклиф этаётган жисмоний шахс.
Алоқадор қарз олувчи — Қарз олувчи билан битта манзилда яшовчи, кредит ва унинг фоизлари бўйича
ойлик тўловларда иштирок этувчи щамда кредит бўйича биргаликда масъул бўлган Қарз олувчининг
турмуш ўртоғи ёки бошқа яқин қариндошлари.
Кредит шартномаси — уй-жой сотиб олиш учун кредит бериш тўғрисидаги шартнома, у ерда таъминот
сифатида ушбу кредит щисобидан сотиб олинадиган уй-жой қўйилади.
Ипотека (гаров) шартномаси — кредит шартномаси бўйича мажбуриятни таъминлашга сотиб олинаётган
уй-жой гаровини белгилаш щақидаги томонлар келишуви.
Тўлов лаёқати — жисмоний шахснинг кредит шартномаси бўйича ўз тўлов мажбуриятларини ўз вақтида
ва тўлиқ бажариш лаёқати.
Уйни реконструкция қилиш — меъморчилик-режалаштириш ечимларини ўзгартириш, уйнинг устига,
ёнига қўшимча қуриш, эскирган ва маънавий эскирган конструкциялар ва мущандислик иншоотларини, шу
жумладан ташқи тармоқларни (магистраль тармоқдан ташқари) қисмларга ажратган, алмаштирган щолда
ўзгартириш.
Ипотека кредитлари — яшаш жойида рўйхатдан ўтган, берилаётган кредит муддатини щисобга олган
щолда 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган (ёш чегарасидан кредит муддатини чиқариб ташлаган щолда)
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига берилади.
Ҳар бир якка тартибда қарз олувчи ҳисобига бериладиган
кредит миқдори, кредит мақсадига кўра қуйидаги
миқдорларда белгиланади:
• Уй-жой қурилиши учун — энг кам иш ҳақи мидорининг
3000
карра
миқдоридан
ошмаган
ҳолда;
• уй-жой реконструкцияси учун — энг кам иш ҳақи
миқдорининг 2500 карра миқдоридан ошмаган ҳолда.
Ипотека кредити қуриладиган/реконструкция қилинадиган
уй-жой лойиха қийматининг 75 фоизи миқдоригача берилади.
Ипотека кредитидан фойдаланиш муддати — 6 ойгача
имтиёзли давр билан 10 йилгача.
Кредитлаш объекти бўлиб:
• қуриладиган реконструкция қилинадиган якка тартибдаги
уй-жой;
Ипотека кредити бўйича таъминотга мажбурий талаблар:
• бошланғич бадал маблағининг миқдори
қуриладиган/реконструкция қилинадиган уй-жой лойиха умумий
қийматининг камида 25 фоизини ташкил этиш;
• ипотека (кредит ҳисобига қуриладиган/реконструкция
қилинадиган уй-жой жой гарови);
• гаровга берилган уй-жойни суғурта қилиш.
Дастлабки бадал маблағлари ариза берувчининг номига банкда
очилган жамғарма омонат ҳисоб рақамида миллий валютасида
мавжуд бўлиши, шунингдек қурилаётган уй-жой смета
қийматининг ёки реконструкция қилиш қийматининг 25
фоизидан кам бўлмаган миқдорда ариза берувчи томонидан ўз
маблағлари ҳисобига сотиб олинган қурилиш материаллари
тарзида бўлиши мумкин
Қарз олувчи томонидан бошланғич бадалга киритилган пул
маблағлари миқдоридан келиб чиқиб, кредитдан фойдаланганлик
учун тўловлар миқдори қуйидагича белгиланади:
УЙ-ЖОЙ
ЙИЛЛИК % —
ҚИЙМАТИДАН
КРЕДИТ МУДДАТИ 10
БОШЛАНҒИЧ БАДАЛ
ЙИЛ
ЙИЛЛИК % —
КРЕДИТ МУДДАТИ 5
ЙИЛ
25%
19%
18%
30%
18%
17%
40%
17%
16%
50% ва ундан юқори
16%
15%
Ипотека кредити ёш оила тоифасидаги шахсларга ажратилганда кредит
асосий қарзига 36 ойгача имтиёзли давр берилиши мумкин
БОШЛАНҒИЧ
БАДАЛ (УЙ-ЖОЙ
УМУМИЙ
ҚИЙМАТИДАН)
ЙИЛЛИК ФОИЗ
СТАВКАСИ
КРЕДИТ МУДДАТИ
Энг ками билан 25%
12%
15 йилгача
Ипотека кредитини расмийлаштириш жараёнида амалга ошириладиган
қуйидаги таҳминий харажат турлари мавжуд:
• уй-жойга ҳужжатларни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатлар;
• ипотека шартномасини расмийлаштириш ва уни рўйхатга олиш билан боғлиқ
харажатлар;
• ипотекага (гаровга) қўйилган кўчмас мулкни суғурта қилиш билан боғлиқ
харажатлар;
• мулк қийматини баҳолаш учун тўлов;
• ва бошқа харажатлар банкнинг тасдиқланган Тарифларига мувофиқ;
Якка тартибдаги уй-жой қурилиши, реконструкцияси ва уй-жой сотиб
олишга кредит олиш учун аризачи банкга кредит олиш учун ариза
(сўралаётган кредит суммасини кўрсатган ҳолда) билан биргаликда
қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
• кредит олиш учун Қарз олувчининг ариза ва сўровномаси;
• ариза берувчининг яшаш жойидан оила таркиби ҳақида маълумотнома ва
аризачи (алоқадор қарз олувчи)нинг паспорти нусхаси;
• ариза берувчининг якка тартибдаги уй-жой қурилиши учун ер участкасига
бўлган ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатнинг нотариал тасдиқланган нусхаси (уйжой қурилиши ва реконструкциясида);
• қарз олувчи (алоқадор қарз олувчи) томонидан оҳирги 12 ойда асосий ва
қўшимча иш жойидан олинган даромадлар ва ушланмалар миқдори ҳақида
маълумотнома ёки қарз олувчи (алоқадор қарз олувчи) яшаш жойи бўйича солиқ
органлари томонидан тасдиқланган даромадлари ҳақидаги декларациялар
нусҳаси;
• якка тартибдаги уй-жойни қуришга лойиҳанинг нусхаси (уй-жой қурилиши ва
реконструкциясида);
уй-жой қурилиши лойиҳаси қуйидагилардан иборат бўлади:
- ерости ва ерусти муҳандислик коммуникациялари акс эттирилган ер участкаси
режаси;
- уй-жойнинг пойдеворлари, ертўлалари, қаватлари, кесимлари ва фасадлари
режалари
- смета-молия ҳисоб-китоби
• ариза берувчининг бошланғич бадални шакклантиргани тўғрисидаги банк
маълумотномаси қарз олувчи томонидан сотиб олинган қурилиш материаллари
ва|ёки бажарилган қурилиш-монтаж ишлари қийматининг баҳоси бўйича
дастлабки ҳисоб-китоб;
• сотувчининг уй-жой мулкига эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларнинг
нотариал тасдиқланган нусхаларини (иккиламчи уй-жой бозоридан уй сотиб
олинишида);
• ипотека кредити ҳисобидан сотиб олинаётган якка тартибдаги уй-жой ёки
кўп квартирали уй-жойдан сотиб олинаётган квартиранинг бозор қиймати
бўйича мустақил баҳолаш ташкилотининг баҳолаш ҳисоботи (иккиламчи уйжой бозоридан уй сотиб олинишида);
• сотиб олинадиган квартира учун тўловларни харидорнинг сотувчи ва харидор
(қарз олувчи) ўртасида тузилган уй-жой олди-сотди муносабатларини белгиловчи
(инвестиция) шартномаси; (бирламчи уй-жой бозоридан уй сотиб олинишида);
• ёш оилаларга ипотека кредитлари берилганда, ёш оила томонидан никоҳ
тузилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ҳар иккаласи биринчи марта
расмий никоҳда бўлганлиги тўғрисидаги маълумотнома тақдим этилиши
лозим;
• солиқ органларидан қарз олувчининг солиқдан қарзлари (мажбуриятлари)
йўқлиги
тўғрисидаги
маълумотнома;
Ипотека кредити гаров таъминоти сифатида сотиб олинаётган якка
тартибдаги уй-жой, квартира, қурилиши ёки реконструкцияси амалга
оширилган уй-жой ер участкаси билан бирга гаровга олинади.