10-мавзу

Download Report

Transcript 10-мавзу

ТОШКЕНТ МОЛИЯ ИНСТИТУТИ
РЕЖА:
1.Нақд пул муомаласи ва уни ташкил қилиш
асослари.
2.Банк кассаларига нақд пул қабул қилишни
ташкил этиш.
3.Касса қолдиғи лимити ва тушумдан нақд пул
ишлатишнинг меъёрини ўрнатиш тартиби.
Мамлакатда нақд пул оборотини ташкил этиш
“Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки
тўғрисида”ги Қонунга асосланган ҳолда ишлаб
чиқилган “Юридик шахслар томонидан касса
операцияларини амалга ошириш қоидалари”
(1998 йил 17 декабр № 565) асосида амалга
оширилади.
Ушбу йўриқномага асосан қуйидаги қоидалар
асосида нақд пул обороти ташкил қилинади.
Булар:
 Барча юридик шахслар мулкчилик шаклидан қатъий
назар, ўзларининг пул маблағларини банк
муассасаларида сақлашлари шарт.
 Юридик шахслар ўртасидаги ҳисоб-китоблар ҳамда
тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш билан
боғлиқ фуқаролар иштирокидаги ҳисоб-китоблар банк
муассасалари орқали, қонунчиликда кўзда тутилган
ҳолатлардан ташқари нақд пулсиз тартибда амалга
оширилади.
 Ташкилотлар томонидан банк муассасаларидан
олинган нақд пуллар қандай мақсадлар учун олинган
бўлса, фақат шу мақсадлар учун сарфланади.
 Ташкилот ўз кассасида нақд пулларни улар қолдиғини
белгиланган лимити доирасида сақлаши ва улардан
тушум ҳисобидан белгиланган меъёрлар чегарасида
сарфланиши мумкин.
 Мулкчилик шаклидан қатъий назар савдо ва маиший
хизмат кўрсатиш соҳасидаги ташкилотларнинг нақд
пул тушумидан иш ҳақи, пенсия ва нафақалар тўлаш
учун фойдаланиш ман этилади.
 Нақд пул тушуми ҳисобидан маблағ сарф қилиш
ҳуқуқи фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг қарорида
кўрсатилган ташкилотларга рухсат этилади
 Ташкилотлар кассасидаги нақд пул қолдиғининг
белгиланган лимитдан ортиқча қисмини ҳаммасини
банкка белгиланган тартибда ва муддатда
топширадилар.
 Ташкилотлар ўз кассаларида лимитдан ортиқча фақат
меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофот, ижтимоий суғурта бўйича
нафақалар, стипендия, пенсия бериш учун банкдан
олинган кунни қўшиб ҳисоблаганда 3-кун ушлаб
туришлари (банкдан ўзоқда жойлашган хўжаликлар эса
5-кун) учун рухсат этилади.
 Хизмат сафари билан боғлиқ ҳаражатлар учун нақд
пуллар хизмат сафарига юборилаётган шахсларга
мазкур ҳудудда амал қилаётган тартиб бўйича тегишли
миқдор ҳажмда, кейин ҳисоб бериш шарти билан
берилади.
 Нақд пул қабул қилиш ва топшириш бўйича касса
операциялари Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги
асосида тасдиқланган бирламчи ҳисоб ҳужжат
шакллари билан расмийлаштирилади.
Нақд пул айланмасини ташкил қилиш
принциплари:
1. Барча юридик шахслар мулкчилик шаклидан қаътий назар
ўзларининг пул маблағларини банклардаги ҳисоб
рақамларда сақлашга мажбурдирлар.
2. Тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишда юридик
шахслар, шунингдек фуқаролар ўртасидаги ўзаро ҳисобкитоблар нақд пулсиз шаклида банк ташкилотлари орқали
амалга оширилади.
3. Банкнинг кассасидан олинган нақд пуллар ўзининг қаттиқ
мақсадли йўналишига эгадир.
4. Ташкилотлар ўзларининг кассаларида белгиланган
лимит доирасида нақд пулга эга бўлишлари мумкин ва
тушган нақд пул тушумини белгиланган нормаларда
ишлатиши мумкин.
5. Тушган тушумларни харажатлар сифатида ишлатиш
Вазирлар Маҳкамасинининг қарори асосида амалга
оширилади.
6. Нақд пул айланмаси башоратли режалаштириш
объекти сифатида ишлатилиши мумкин.
7. Пул айланмасини бошқариш марказлашган тартибда
амалга оширилади.
Турли хил моддий қийматликлар ва пул
маблағларини қабул қилиш ва беришда қўйидаги
кассалар ташкил этилиш мумкин:
 кирим касса;
 чиқим касса;
 кирим-чиқим касса;
 пул майдалайдиган касса;
 аниқ ҳисоботлар учун бланклар бериш бўйича касса;
 Инкассациядан тушган тушумни қайта ҳисоблайдиган касса;
 Кечки касса;
 Банкнинг ташкилотлар ва корхоналардаги махсус кассалари.
Ташкилотлар пул тушумларини қуйидагиларга
топширадилар:
- Банкнинг кундузги ва кечки кассаларига;
- Кейинчалик банкка топшириш учун
инкассаторларга;
- Кейинчалик банк кассаларига топшириш
учун ташкилотлар хузуридаги бирлашган
кассаларга.
Эътиборингиз учун
рахмат