реклама - ZiyoNET

Download Report

Transcript реклама - ZiyoNET

ГАЗЕТА
РЕКЛАМАЛАРИНИНГ
ЎЗИГА ХОС
ХУСУСИЯТЛАРИ
Бажарди: Хамидов Ёсинхон
Иқтибослар
• бизнесмен Р.Рейнхард рекламанинг кейинги
даврда мисли кўрилмаган даражага етиши
ҳақида гапирар экан, “Бу ҳали муқаддима,
холос” – деган эди.
• Реклама соҳасидаги машҳур шахслардан
бири Жей Чиат эса, янада қизиқроқ фикрни
айтган: “Вақти келадики, телевизор орқали
футбол томоша қилаётган кишиларни
ўйиндан ҳам кўра унда бериладиган реклама
кўпроқ қизиқтиради”.
• “Ахборот воситалари ичида матбуот
рекламаси таъсирчанлиги ва кўп
даромад келтириши жиҳатидан алоҳида
мавқени эгаллайди. Яхши тайёрланган
реклама матни товар, маҳсулот ё
хизмат турига мижозларни кўпайтириш
баробарида ўзига яраша бозорни ҳам
танлайди”
Е. Ромат Рекламное дело
Газетанинг ҳам маҳаллий, ҳам миллий реклама берувчилар
орасида қулай ва машҳур оммавий ахборот воситасига
айланишидаги асосий омиллар






Кенг тарқалганлиги. Англияда аҳолининг 70 фоизи кундалик газеталар ўқиса, бу
рақам зиёлилар ва бой оилалар ҳисобига 90 фоизга етади. Бу эса реклама
берувчиларга қулай имкониятдир.
Ихчамлиги. газета рекламалари бир неча соатлар ичида ҳар хил ҳажмда,
шаклларда, форматларда тайёрланиши ҳамда ўқувчилар эътиборини жалб
қилиш учун ранг ва махсус киритмалардан фойдаланиш мумкин.
Географик танлов. Миллий реклама берувчилар маълум бир ҳудудда ўз
истеъмолчиларига эга бўлишни истасалар газетанинг ана шу имкониятидан
фойдаланадилар. BMW, Mersedes, Volvo савдо белгилари Колифорния ва НьюЙорк бозорларига кириб бориш учун жиддий газеталардан фойдаланган.
Ҳозирда кўпгина газеталар реклама берувчиларга кўп ҳудудларни тавсия
қилмоқда. Масалан, “”Чикаго Трибун” газетаси АҚШнинг ўзида 95 та ҳудудни
тавсия этган.
Ўқувчиларни жалб қилиши. Инсон газета ўқиши ҳафтасига 45 дақиқа, якшанба
кундалик газетани мутолаа қилиш учун 62 дақиқа вақт сарфлар экан” (George E.
Belch, Michael A. Belch. Introduction to advertising and promotion.) Истеъмолчилар
нинг 80%и эса, бозор-ўчарни газета эълонлари орқали амалга оширишар экан.
Олимларнинг кузатувларига кўра, газета рекламалари энг ишончли экани
тасдиқланган.
Махсус хизматлар. Реклама тарқатиш воситаси сифатида газета бир қатор
афзалликларга эга бўлган бир пайтда у реклама берувчиларни махсус
хизматлари билан ҳам жалб этиши мумкин. Масалан, кўпгина газеталар завод,
фабрика, ташкилотлар учун зарур маълумотлар, товар ва хизматлар,
акцияларни тавсия қилишади.
Газета рекламаларининг
таснифи
• “Одамлар реклама эълонларини
борлигича ўқишмайди. Улар ўзига
қизиқарли нарсанигина ўқишади,
фақат шундагина у реклама эълони
бўла олади”. (Старобинский Э.С.
Самоучитель по рекламе)
Рекламанинг қамраб олинадиган ҳудудига кўра турлари
•
•
•
•
Хорижий реклама – бошқа мамлакатларнинг бозорларига йўналтирилган
бўлади. Бунга мисол тариқасида бугунги кунда мамлакатимизнинг барча
ҳудудларида оммавий тарзда берилаётган уяли телефон тармоқлари
хизматлари, хусусан, МТС, Usell ҳамда Билайн телефон компаниялари
рекламаларини келтиришимиз мумкин.
Умуммиллий реклама – бу мамлакатнинг асосий ҳудудларини қамраб олган
реклама. Бундай рекламаларга Республикамиз бўйлаб кенг тарқалган
ичимлик сувлари, шарбатлардан дена, кавсар, аква лайт, ширинликлардан
чоко крем, чоко телла, конла крема, файз шоколади каби истеъмол
маҳсулотлари рекламаларини мисол сифатида келтира оламиз. Бу
реклама туриг шунингдек, бирор хизмат тавсия этиладиган рекламалар
ҳам кўп учрайди. Масалан, тадқиқотимиз объекти “Халқ сўзи” газетасининг
2008 йил №12 сонида “Пахтабанк”нинг мазкур йилда “Барқарор”
тоифадаги тўлиқ рейтингга муносиб деб топилгани қайд этилган. Бу
умуммиллий рекламадир.
Ҳудудий реклама – битта ҳудудни қамр аган реклама. Давлат ва нодавлат
газеталаримизда бериладиган бундай рекламаларга ижтимоий рекламали
ахборотлардан Тошкентда умумҳашар эълонини келтириш мумкин. Бундай
реклама матнига мисол сифатида “Даракчи” газетасида чоп этилган
машҳур хонанда Анвар Санаевнинг 11-12 май кунлари Халқлар дўстлиги
ҳозирги Истиқлол санъат саройида “Сени изладим...” номли концерти
рекламасини келтиришимиз мумкин.
Маҳаллий – вилоят, шаҳар, туман миқиёсидаги рекламадир. Маълум бир
туманда ташкил этилган ўқув марказлари фаолияти рекламалари бунга
мисол бўла олади. Бундай рекламалар тадқиқотимиз объекти “Тасвир”
газетасининг деярли ҳар бир сонида учрайди.
Тил хусусиятларига кўра
рекламалар таснифи
• Журналистика соҳасида кўп йиллардан буён изланиш
олиб бораётган тадқиқотчи олимлардан З.Т.
Тоҳировнинг “ОАВ рекламаларининг тили ва
услубияти назарияси ва амалиёти” номли
қўлланмасида бошқа адабиётларда кузатилмайдиган
таснифот берилади. Қўлланмада тил хусусиятлари
ҳисобга олинган ҳолда қуйидагича тасниф берилади:
• Матбуот рекламаси қуйидаги турларни ўз ичига олади:
плакатлар, афишалар, проспектлар, катологлар,
альбомлар, киритмалар, буклетлар, эслатмалар, варақрекламалар, товар ёрлиқлари, этикеткалар, нархнома
ва ҳоказолар.
Газета рекламаси
жанрлари






реклама-қайднома Реклама-қайдномадан ўқувчи нима, қаерда, қачон
чиқарилганини ёки кўрсатилиши (содир бўлиши) ни билиб олади.
реклама-мақола бошқа тур рекламалар жанрига нисбатан реклама объектининг
таҳлили анча чуқурлиги ва муфассал тасвири билан фарқланади. Реклама-мақола
учун мавзуни танлаш жуда муҳимдир ва долзарбдир.
реклама-интервью алоҳида ишонтириш хусусиятига эга бўлиб, бошқа тур
рекламалардан ажралиб туради. Нуфузли (яъни машҳур, атоқли, тажрибали,
малакали, обрўли, таниқли) шахснинг реклама қилинаётган объект ҳақида
билдирган фикри товарлар ёки хизматларга катта қизиқиш уйғотади. Дўкон
раҳбари, фирма ёки кооператив директори, эксперт-мутахассис ёхуд доимий
харидорлар шундай шахслар ҳисобланади.
реклама-ҳисобот унда, одатда, бирор ҳодиса, масалан, кўргазма-савдо,
табиатсеварлар анжумани, маҳсулотлар сотуви ва ҳ. к. лар ҳақида хабар берилади.
реклама-очерк унда реклама қилинувчи объект ҳақида образли-публицистик
тарзда сўз боради. Матнни тузишда тил унсурларидан, хусусан маъноси бўёқдор,
кўп маъноли сўзлар ва тасвир воситаларидан унумли фойдаланилади.
реклама- ҳикоя унинг сюжети мураккаб бўлмайди, композицияси эса қизиқарли
тарздадир. Унда тасвирланаётган вазият, албатта, реклама объектига алоқадор
бўлмоғи лозим.
Миллий ва халқаро
характердаги рекламалар

“Агар мен ҳаётимни қайтадан бошлаганимда
эди, шунда ўзимни кўпроқ рекламага
бағишлардим”. Ф.Д.Рузвельт

Ўзбек матбуотида рекламаларнинг, айниқса
халқаро характерга эга рекламаларнинг жой
олиши истиқлол йилларида авж олди. Бунга
мисол қилиб, “Samsung”, “LG”, “Coca-cola” ва
ҳоказо йирик компанияларнинг миллий ОАВ
нинг барча турларидаги рекламаларини
эслаш кифоя.
Миллий ва халқаро
характердаги рекламалар


Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил декабридаги “Реклама
тўғрисида”ги Қонунида қайд этилишича, “реклама – ҳуқуқий ва
жисмоний шахслар ёки маҳсулот ҳақидаги бевосита ёки
билвосита фойда олиш мақсадида тарқатиладиган махсус
ахборотдир”. Бунда рекламага қўйиладиган асосий талаблар
сифатида қуйидагилар кўрсатилади: қонунийлик; аниқлик;
ҳаққонийлик; реклама истеъмолчиларига маънавий ёки
жисмоний зарар келтирмайдиган шакл ва воситалардан
фойдаланиш.
1987 йилда Халқаро савдо палатаси томонидан қабул қилинган
Халқаро реклама Кодекси ҳар қандай реклама мурожаати
одобли, ҳаққоний ва ишончли бўлишини талаб қилади. У
жамият олдида масъулият ҳисси билан ва адолатли рақобат
тамойилларига жавоб берган ҳолда яратилиши керак, рекламага
бўлган ишончни йўқотмаслиги керак.
Ўзбекистон ва Англия
матбуотида халқаро
рекламалар
 “Миллионлаб одамлар ҳар куни оммавий
ахборот воситаларига, табиийки,
улардаги реклама ва эълонларга дуч
келишади. Шу боис рекламани
тарқатишда инсондан кейин матбуот
туради” (Гольман И. Рекламная
деятельность)
Реклама узатувчи восита сифатида
матбуотнинг камчиликлари
танлашнинг чегараланганлиги. Унда танлаш имконияти бор, лекин
етарли эмас. Аксарият газеталар турли даражадаги муштарийлар
гуруҳини қамраб олади.Бу гуруҳларнинг манфаати ва эҳтиёжлари
реклама берувчиларнинг мақсадлари билан ҳамиша мос тушавермайди.
Масалан, қурилиш моллари рекламасини асосан ёшлар учун
мўлжалланган “Даракчи” газетасига беришдан кўра “Ҳуррият”,
“Ўзбекистон овози” ёки “XXI аср” газетасида бериш самаралироқдир.
 газета эълонининг нисбатан кам “умр” кўриши.
 битта газетада (керак бўлса битта саҳифада) ҳар хил рекламаларнинг
рақобати юзага келиши. Масалан, “Ташкентская неделя” газетасида
жуда кўп уй-жой сотувчилар эълонининг битта саҳифада бўлиши ҳар
қандай эълон таъсирини асл моҳиятидан кўра пасайтиради.
 кичик мавқега эга газеталарнинг жуда кўплиги ҳам реклама
берувчиларни маълум маънода чалғитиши. Газетхон эса одатда битта
эмас 2-3 газетани ўқийди, бундай ҳолатда реклама берувчилар
кўзланган аудиторияга қайси газета орқали етиб бориши мумкинлигини
тўла англай олмаслиги мумкин.

Ўзбек газеталарида рекламалар





халқаро рекламаларни асосан “Даракчи”, “Тасвир” ва “7х7” каби газеталарда
учратиш мумкин.
“Постда” газетасининг ўқувчиси кўп бўлишига қарамасдан халқаро рекламалар
учрамайди. Сабаби унинг мухлислари фақат ички ишлар вазирлиги
ходимларидир.
“Халқ сўзи” газетасидаги рекламалар эса таъбир жоиз бўлса газета сиёсати
билан ҳам монанд тарзда берилиши одат тусига кирган. Масалан, кейинги
вақтларда кўпроқ Россия ва Белоруссия фирма ва компанияларининг
рекламалари чоп этилмоқда.
“Даракчи” газетаси эса рекламанинг турли хил кўринишларини ўзида жамлаган.
Унда хусусий эълонлардан тортиб катта рекламаларгача учратиш мумкин.
Ижобий томони шундаки, ушбу газета бу иккита типдаги эълон турларини
аралаштириб юбормасдан алоҳида-алоҳида жойлаштиради, яъни хусусий
эълонлар махсус илова шаклидаги варақаларда берилади. Лекин, юқорида
келтириб ўтганимиздек, бу газетада ҳам битта типдаги, масалан ўқув курсларига
чақирувчи эълонларнинг бир нечтаси битта саҳифада бир-бирлари билан
“рақобатлашмоқда”.
Бизнингча, кичик рекламаларнинг бундай жойлашуви уларнинг каталог
кўринишида берилишидир, бу эса ўқувчига ўзига керакли эълонни тезда топиб
олишига кўмак беради. Бундай тарзда эълон бериш бўйича республикамизда
“Ташкентская неделя”, “ПрессТиЖ” ва “Частный сектор” газеталари машхурдир.
“The Times” газетаси рекламаси
таҳлили
•
Англия рекламаларини таҳлил қилганда, аввало, уларнинг ҳар бирида
инсон нафаси сезилиб туришига интилиш кучлилигини таъкидлаш
лозим. “The Times” газетасининг 2010 йил 26 февраль сонида чоп
этилган “Thorntons melts” номли шоколад рекламасига эътибор берсак,
унда шоколад қутисидаги ўзига хос рамз бўлган гулли шакл олинган ва
унинг ўртасига гўёки ширинликни татиб кўриб ҳузур қилаётган қизнинг
сурати жойлаштирилган. Рекламанинг қуйи қисмида ўнг томонига эса
шоколад қутисининг ўзи ҳам кичик шаклда берилган. Эътиборли жиҳати
шуки, қути устида қизнинг сурати мавжуд эмас. Демак, ушбу суратли
реклама матбуот нашри учун махсус ишланган ва унда одам нафаси
сезилиб туришига алоҳида диққат қаратилган. Натижада, ҳаттоки,
шоколад қутисидаги рамзий тасвирдан кўра рекламадаги тасвир
таъсирчанроқ чиққан. Сурат тагига эса шоколаднинг ўзига хосликлари,
унинг фақат Буюк Британиядан ва ўшанда ҳам Thorntons компаниясига
дахлдор дўконлардан топиш мумкин эканлиги ҳақида маълумот
ёзилган. Маълумки, инглиз ҳалқи, хусусан, Англия аҳолиси ўз қадимий
маданияти билан ғурурланишни ёқтиради. Юқоридаги маълумот эса
аҳолига муайян даражада таъсир этмай қолмайди.
“The Times” газетасида шоколад
рекламаси
Газета рекламаси учун фойдали
тавсиялар









- сарлавҳа истеъмолчини ўзига жалб килиши керак. Сарлавҳа
ўзида махсулот номини, ўзига хос сифатларини жамлаган бўлиши
лозим;
- сўзнинг кўплигидан қўрқмаслик керак. Агар сарлавҳа матнга
вобаста бўлса, бу муаммо ўз-ўзидан йўқолади;
- истеъмолчида товар ҳақида нотўғри тасаввур уйғотмаслик
лозим;
- “янгилик”, “бепул” каби одамларга яхши таъсир қиладиган содда
сўзлардан фойдаланган маъқул;
- чизилган расмдан кўра фотосурат фойдалироқ;
- макет тузаётганда майда, бўёқдорликдан кўра, содда ва катта
иллюстрация яхшироқ;
- матн ўқимишли, тез эсда қоладиган бўлиши керак;
- фото ва матн реал ҳаётни акс эттирса, рекламага ишонч янада
ортади;
- матнни рангли ҳарфда териш тавсия этилмайди. Чунки у ўқиш
жараёнини қийинлаштиради.
Рекламалардаги имловий хатолар


Бугунги кун реклама матнларида энг кўп учрайдиган хатолик бу
орфографик ва пунктиоцион хатоликлардир. Ўқувчи хатолик
топиши, реклама қилинаётган товарга нисбатан ишончни бироз
сусайтиради. Харидорни ўзидан узоқлаштиради. Бундай
рекламалар жуда кўп. Масалан, бўғин кўчириш ҳолатидаги
реклама матнларида: “саёҳ-ат”, “да-стурлари”, “кито-блар”,
“макяж”, “photoshop”, “office”, “xисоби” ва ҳ.к.
Кузатиш асосида бир қизиқ ҳолатга ҳам дуч келинди. “Даракчи”
газетасида “Дўст бўлмоқчиман” сарлавҳаси остида берилган
рекламада машҳур қўшиқчи, бугунги кунда ёшу қарига бирдай
манзур келаётган Озодбек Назарбековнинг исми ва
фамилиясида “Озодбеков Назарбеков” деб ёзилиши жуда катта
хатолик ва бу нафақат реклама матнига, балки газетанинг ўзига
ва ундаги ишчиларга нисбатан ҳам ишончсизлик туғдиради.
Рекламалардаги хатолар
Кўпинча ўқув марказлари ёхуд олий ва ўрта махсус таълим
муассасалари ҳақидаги эълонларда таълим муассасаси номи нотўғри
ёзилганлигининг гувоҳи бўламиз.
 Масалан, “Даракчи” газетасининг 2009 йил 5 фералдаги сонининг 37саҳифасида “ФАН” ўқув-тайёрлов марказининг рекламаси берилган.
Унда Тошкент Юридик институти , Тошкент Дипломатия университети,
Техника университети тарзида берилган. Аслида булар нотўғри.
Тошкент давлат юридик институти, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия
университети ҳамда Тошкент давлат техника университети деб
ёзилиши керак.
 Яна айрим реклама матнлари ўзбекча тузилиб, орасига русчадан
таржимасиз айрим жумлаларнинг берилиши ҳам ўқувчиларда манбага
нисбатан ишончсизлигини келтириб чиқаради. Бунга мисол сифатида
“Даракчи” газетасининг 2009 йил 5 феврал сонидаги реклама матнини
келтириш мумкин. Реклама сарлавҳаси “Наркологик клиника “BREYNMEDIKAL”. Асосий матнда даволашнинг 4 гуруҳи кўрсатилиб, охиргиси
“кодирования алкоголизма плазмаферез, гемесорбция” дейилган.

The Times” газетаси рекламасида сарлавҳа, матн, сурат,
ранг-тасвир уйғунлиги



““The Times” газетасида 2010 йилнинг 6 апрель сонида чоп
этилган сабзавот маҳсулотлари рекламаси таҳлили:
Реклама учун олинган суратда Ферри Плаза фермерлари
бозорига маҳсулот етказиб берадиган Слэнтед Дор хўжалиги
ижрочи бошқарувчиси Чарлез Фан қўлида турли кўкат ва
сабзавотлар солинган яшик билан турибди. Сарлавҳага унинг
“We’re always watching the markets” (“Биз доимо бозорларни
кузатиб борамиз”) нутқи чиқарилган. Реклама матнида эса
мазкур хўжалик бутун Калифорниядаги энг органик сабзавот
маҳсулот етиштирадиган хўжаликлардан бири эканлиги, улар бу
борада ҳаттоки Фанлар академияси ва озиқ-овқат ва вино
сифатини текширадиган ташкилотлар билан доимий алоқада
ишлашлари ҳақида ёзилиб, бошқаларни ҳам ўзлари билан
ҳамкорлик қилишган чақиришган.
Қўшимча маълумотлар учун хўжалик интернет сайтига мурожаат
қилиш мумкинлиги ва сайт манзили ҳам илова қилинган.
The Times” газетаси рекламаси
Газетадаги реклама учун қуйидагилар тавсия
қилинади:
•
•
•
•
•
•
•
•
•
•
сарлавҳа истеъмолчини ўзига жалб этиши;
уларга маҳсулотнинг номланиши ва ўзига хос сифатларини жамлаган
маълумотларни бериши;
сўзнинг кўплигидан чўчимаслик. Агар сарлавҳа матнга мос келса бу
муаммо ҳал этилади;
истеъмолчида маҳсулот ҳақида нотўғри тасаввур уйғотмаслик;
“Янгилик”, “Бепул” каби одамларга яхши таъсир этадиган содда
сўзларни қўллаш;
чизилган расмдан кўра таъсирлироқ фотосурат бериш;
матн тузаётганда майда рангдорликдан кўра содда ва катта
иллюстрация яхши;
матн жуда ўқишли, енгил бўлиши;
фото ва матн ҳақиқий ҳаётни акс эттириши орқали рекламага ишончни
ошириши;
матнни рангли ҳарфда терилиши ўқувчи эътиборини жалб этиши ва ҳ.к.