13.Электрон хужжат ва электрон хужжат алмашинуви - 8

Download Report

Transcript 13.Электрон хужжат ва электрон хужжат алмашинуви - 8

ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ ВА
ЭЛЕКТРОН ҲУЖЖАТ
АЛМАШИНУВИ
Мавзулар
•
•
•
•
•
•
•
•
•
•
Ҳужжат тушунчаси;
Ҳужжатларнинг турлари;
Электрон ҳужжат;
Анъанавий ва электрон ҳужжат алмашиш;
Имзо ва унинг аҳамияти;
Муҳр ва унинг аҳамияти;
Электрон рақамли имзо;
Электрон рақамли имзодан муҳр ўрнида фойдаланиш;
Электрон калитлар ва сертификатлар;
Электрон ҳужжат алмашиш тизимлари.
Ҳужжат ва унинг турлари
Ҳужжат матн, товуш ёки тасвир
шаклида ахборот ёзилган, замон ва маконда
узатиш ҳамда сақлаш ва жамоат томонидан
фойдаланиш учун мўлжалланган моддий
объект.
Ҳужжат турлари – ҳужжатлар ўз шаклига
кўра қуйидаги турларга ажратиш мумкин:
– Матнли ҳужжатлар.
– Товушли ҳужжатлар.
– Тасвирли ҳужжатлар.
Электрон ҳужжат
• Ахборот
коммуникация
воситалари
қўллаб
қувватлайдиган
технология ёрдамида инсон учун қулай шаклда сақланадиган,
узатиладиган ва тақдим этиладиган ва уни таниб олишга имкон
берадиган реквизитларга эга электрон воситалардаги ахборот - бу
электрон ҳужжатдир.
• Электрон ҳужжат техника воситаларидан ва ахборот коммуникация
тизимлари хизматларидан ҳамда ахборот технологияларидан
фойдаланилган ҳолда ҳосил қилинади, ишлов берилади ва сақланади.
• Электрон ҳужжатнинг реквизитлари қуйидагилардан иборат:
1.
2.
3.
4.
Электрон рақамли имзо;
Жўнатувчи юридик шахснинг номи ёки жўнатувчи жисмоний шахснинг
фамилияси, исми ва отасининг исми;
Жўнатувчининг почта ва электрон манзили;
Ҳужжат яратилган сана.
Имзо ва Муҳр
Имзо – ҳужжатнинг
ҳақиқийлигини ва юборган физик
шахсга тегишли эканлигини
тасдиқлайдиган инсоннинг
физиологик хусусияти.
Муҳр – ҳужжатнинг
ҳақиқийлигини ва бирор бир
юридик шахсга тегишли
эканлигини тасдиқловчи
исботдир.
Электрон рақамли имзо
Электрон рақамли имзо - электрон ҳужжатдаги мазкур электрон ҳужжат ахборотини
электрон рақамли имзонинг ёпиқ калитидан фойдаланган ҳолда махсус ўзгартириш
натижасида ҳосил қилинган ҳамда электрон рақамли имзонинг очиқ калити ёрдамида
электрон ҳужжатдаги ахборотда хатолик йўқлигини аниқлаш ва электрон рақамли имзо
ёпиқ калитининг эгасини идентификация қилиш имкониятини берадиган имзо
Электрон калитлар ва сертификатлар
Электрон рақамли имзонинг ёпиқ калити бу фақат ҳужжат муаллифига маълум бўлган ва
электрон ҳужжатда электрон рақамли имзони
ҳосил қилиш учун мўлжалланган белгилар
кетма-кетлиги.
Электрон рақамли имзонинг очиқ калити бу электрон хужжатнинг ким томонидан
юборилганлигини
аниқлаш
ва
уни
ҳақиқийлигини тасдиқлашда қўлланилиши
мўлжалланган белгилар кетма-кетлиги.
Электрон сертификатлар - бу сертификация
тизими қоидаларига биноан белгиланган
талабларга кўра электрон рақамли имзо
воситаларининг мувофиқлигини тасдиқлаш
электрон рақамли имзо калитини руйхатга
олиш маркази томонидан берилган ҳужжат.
Электрон ҳужжат алмашинуви
тизими
Электрон ҳужжат алмашиш тизимлари – электрон ҳужжатларни
коммуникация тизими орқали жўнатиш ва қабул қилиш жараёнлари йиғиндиси.
ахборот-
Электрон ҳужжат айланишидан битимлар (шу жумладан шартномалар) тузиш, ҳисобкитобларни, расмий ва норасмий ёзишмаларни амалга ошириш ҳамда бошқа ахборотларни
алмашишда фойдаланиш мумкин.
Ҳужжатларни рўйхатдан
ўтказиш
Бошқариш
Қарор қабул қилишда бошқариш
Ҳисоботлар
Электрон ҳужжат
алмашинуви тизими
Тасдиқлаш жараёнида
ҳужжатларни бошқариш
Ҳужжатларни қидириш
Кўрсатмалар бериш
Ҳужжатнинг айланиш
маршрутини аниқлаш
Эътиборингиз учун
рахмат!