Suspenziyalar ta`rifi, tasnifi, xosil bo`lish yo`llari. Suspenziyalar

Download Report

Transcript Suspenziyalar ta`rifi, tasnifi, xosil bo`lish yo`llari. Suspenziyalar

Ўзбекистан Ресубликаси Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги
Ташкент фармацевтика институти
Дори турлари технологияси кафедраси
Кафедра мудири– фарм.ф.д., Ё.С. КАРИЕВА
“ФАРМАЦЕВТИК ТЕХНОЛОГИЯ” фани
Қайта тайёрлаш курси
Мавзу: Суспензиялар таърифи, таснифи, хосил бўлиш йўллари.
Суспензиялар технологияси, сифатини бахолаш.
Стабилизаторлар.
Маърузачи: ассистент фарм.ф.н. Н.А.АЗИМОВА
Ташент – 2014 г.
Режа:
1. Суспензиялар дори тури сифатида.
2. Суспензиялар таърифи, ҳосил бўлиш йўллари.
3. Стабилизаторлар, суспензияларни стабиллаш
шароитлари.
4. Гидрофил ва гидрофоб моддалардан суспензиялар
тайёрлаш.
5. Суспензиялар турғунлигига таъсир этувчи омиллар.
6. Суспензиялар сифатини аниқлаш.
Таърифи:
Суспензиялар
(Suspensiones)
–
микрогетероген
система
бўлиб,
қаттиқ дисперс фаза
ва суюқ
дисперс муҳитдан иборат. Дисперс
фаза заррачалари ўлчами 0,1 дан 100
мкм гача бўлиши мумкин.
Таснифи:
1. Қўпол суспензиялар (Mixturae agitandae) дисперс фазасининг заррачалари 1 мкм дан кўп
бўлгани сабабли тез чўкмага тушиб қолади, шу
сабабли улар сузилмайди.
2. Майин суспензиялар (Mixturae turbidae) - хира
микстуралар.
Дисперс
фазасининг
заррачаларининг катталиги
0,1 дан 1 мкм
гачадир. Уларни қўпол суспензиялардан фарқи
чўкма секинроқ тушади.
Афзалликлари:
1) Суспензия таркибига сувда эримайдиган қаттиқ
дори моддаларини киритиш мумкин, чунки улар
юқори майдалик даражасида эга бўлиб, даволаш
самарадорлиги юқори бўлади;
2)
Суспензия
таркибидаги
заррачаларнинг
ўлчамларини ўзгартириш натижасида, уларни таъсир
кучини давомийлигини ошириш ва узайтириш
мумкин.
Суспензиялар дозаларга қийин бўлинадиган дори
турига киради. Шунинг учун заҳарли ва кучли таъсир
этувчи моддалардан суспензиялар тайёрланмайди.
Истесно тариқасида, агар бундай модда миқдори
рецептда 1 марталик энг юқори дозадан ошмасагина,
уни суспензия холида бериш мумкин.
Хосил бўлиш холлари:
1) Дори моддаси берилган эритувчида эримаса;
2) Эритма таркибидаги модда миқдори эрувчанлик
чегарасидан ортиқ бўлса;
3) Икки
хил
эритувчининг
модданинг эрувчанлиги ёмонлашса;
қўшилишидан
4) Эритмада
эриган
моддаларнинг
кимёвий
реакцияси натижасида эримайдиган янги модда
хосил
бўлса.
Суспензиялар ишлатилишига
кўра
Ичиш учун
Микстура –
суспензиялар
сиртга
Инъекция
учун
Суспензия хосил қилувчи
моддалар
Гидрофил
Висмут нитрат асоси,
Цинк оксиди,
Крахмал, Оқ гиль
Магний оксиди,
Магний карбонат,
Кальций карбонат,
Кальций глицерофосфат,
Танальбин, теальбин,
санальбин
Кучсиз
гидрофоб
Гидрофоб
Тальк,
олтингугурт,
Сульфамонометоксин,
Сульфадиметоксин,
Терпингидрат,
Фенилсалицилат,
Этазол,
Фталазол,
Стрептоцид,
Сульфадимезин
Ментол,
Тимол,
камфора
СУСПЕНЗИЯЛАРНИНГ ТУРҒУНЛИГИГА ТАЪСИР
ЭТУВЧИ ОМИЛЛАР
Суспензияларни коллоид эритмалардан фарқи, улар
диффузияланмайди ва осмотик босимга эга эмас.
Йирик пахтасимон агрегатларни сув юзасига қалқиб
чиқиши фоликуляция дейилади.
Суспензияларнинг
характерли
жиҳатичўкмага
тушишидир. Шунинг учун уларга қўйилган талаб - етарли
даражада турғун бўлишидир.
Турғунлик
Агрегатив
Седиментацион
• Агрегатив турғунлик – зарачаларнинг бир-бири
билан қўшилиб кетишига қарши турғунлик.
• Седиментацион турғунлик – заррачаларнинг
ўлчамига боғлиқ бўлган холда уларнинг чўкма
хосил қилишига қарши турғунлик.
• Седиментация тезлиги Стокс қонунида ўз аксини
топган. Стокс формуласи радиуси 0,5 – 1мкм
гача бўлган шарсимон заррачалар учун
қўлланилади.
Стокс формуласи:
2r² . (d1- d2) . g
V= ----------------------------,
9.η
Бунда, V — харакат тезлиги (чўкмага тушиш),
см/с;
r — дисперс фаза заррачаларининг радиуси;
d1— дисперс фаза заррачаларининг зичлиги,
г/см³;
d2— дисперс мухит зичлиги, г/см³;
η — дисперс мухит абсолют қовушқоқлиги, г/cм•с;
g — оғирлик кучининг тезланиши, cм/с².
Турғунлик седиментация тезлигига тескари бўлгани
учун Стокс формуласини қуйидагича ифодалаш мумкин:
1
9.η
U= ------- = ---------------------V
2r² . (d1 – d2) . g
Бунда U – суспензиялар турғунлиги.
Бошқача
қилиб
айтганда, суспензияларнинг
турғунлиги
заррачалар
диаметрининг
квадратига
дисперс фаза ва дисперс муҳитнинг солиштирма
оғирлигининг фарқига, тортилиш кучи тезланишига
тескари ва дисперсион муҳитнинг қовушқоқлигига тўғри
пропорционалдир.
Суспензиянинг турғунлигини ошириш учун дорихона
шароитида улар таркибига стабилизаторлар қўшилади.
Уларга: желатоза, камедлар, полисахаридларданкрахмал, целлюлоза хосилалари, биотехнологик усулда
олинган
полисахаридлар
(ксантан,
аубазидан),
шунингдек, бентонит, глицерам, твинлар, спенлар, сут
порошоги, тухум порошоги, ЮМБ+ПАВ (МЦ, ПВС
геллари + твинлар), глицерин, шарбатлар, қиёмлар,
ЮМБлар киради.
Қовушқоқликни оширувчи моддалар.
Суспензиларнинг олиниши
Дисперсион
усул
(дағал суспензия)
Конденсацион
усул
(майин суспензия)
Суспензиялар таркибига 3% ва ундан кўп миқдорда
дори моддалар қўшилганда, уларни оғирлик усулида
тайёрланади.
Суспензиялар,
сузилмайди
ва
фильтрланмайди ва улар ex tempore тайёрланади.
1. ДИСПЕРСИОН УСУЛДА СУСПЕНЗИЯ ТАЙЁРЛАШ
ГИДРОФИЛ МОДДАЛАРДАН СУСПЕНЗИЯЛАР ТАЙЁРЛАШ
Бу моддалардан суспензия тайёрлашда проф. Б.В. Дерягин
қоидасига кўра уларни қуруқ холда хавончада майдалаб
олинади, сўнг ярим миқдор суюқлик билан диспергирланади
ва хосил бўлган пульпага колган суюқлик қўшиб, беморга
бериладиган идишга чайиб солинади.
Rp: Zinci oxydi 10,0
Aquae purf. 100 ml
M.D.S. Малхам сифатида
Паспорти:
Цинк оксидидан 10,0
Тозаланган сувдан 100 мл
Умумий оғирлик =110 ,0
Технологияси: Аввал, 10 г рух оксиди хавончада қуруқ
холда эзиб майдаланади, сўнг устига 4-6 мл тозаланган
сув солиб яхшилаб эзиб аралаштирилади ва оз-оздан
қолган сув қўшилиб, хавончадаги цинк оксиди
бериладиган идишга ювиб ўтказилади. Тайёр суспензияга
“Сиртга” “Ишлатишдан олдин чайқатилсин!” деган
ёрлиқлар ёпиштирилади.
2. ЛОЙҚАЛАШ ЙЎЛИ БИЛАН СУСПЕНЗИЯ
ТАЙЁРЛАШ
Бу усул зичлиги катта бўлган гидрофил моддалардан
майин ва турғун суспензияларни олишда кенг
қўлланилади. Бундай моддалардан микстура-суспензиялар
“қийнаш” усули билан тайёрланади.
• Rp: Bismuthi subnitratis 2.0
Aquae Foеniculi 200 ml
M.D.S. 1 ош қошиқдан 3 маҳал
Технологияси: Ховончада 2г висмут нитрат асосини
қуруқ холида яхшилаб эзиб олинади, сўнг устига 1 мл
укропли сув солиб эзилади ва 5-10 баробар укроп суви
солиб аралаштирилади. Суюқ бир хил масса олинган сўнг
2-3 дақ. қолдирилади. Сўнг устки қисми шиша идишга
солинади. Тагидаги чўкмага яна укпропли сув солиниб
юқоридаги жараён токи чўкма эриб кетгунча давом
эттирилади. Тайёр бўлган суспензия керакли ёрлиқлар
билан жиҳозланади.
Гидрофоб моддалардан суспензиялар тайёрлаш
Гидрофоб
хоссаси
кучсиз
бўлган
моддаларга:
терпингидрат,
фенилсалицилат,
сульфаниламид
препаратлари киради. Улардан суспензия тайёрланаетганда
дисперс фаза суюқлик устига қалқиб чиқиб идиш деворига
ёпишиб қолади, бунинг олини олиш учун уларга
стабилизаторлар: ўрик елими, желатоза, 5% МЦ эритмаси ёки
твин-80 қўшилади.
Масалан стабилизатор сифатида желатозани ишлатсак, унда
1г кучли гидрофоб моддага – 1г желатоза, 1 г кучсиз гидрофоб
моддага эса 0,5 г желатоза қўшилади.
Гидрофоб хоссаси кучли бўлган моддалар: ментол,
камфора, тимол, олтингугуртларга стабилизаторлар 2
баробар кўп миқдорда қўшилади. Камфора ва ментол
спиртда яхши эригани учун улардан суспензиялар
тайёрлашда спиртнинг 90 % лиги билан (керакли
миқдорда) ховончада
эзилади, сўнгра камфора ёки
ментолга баробар миқдорда елим ёки желатоза ва бқ.
эмульгаторлар қўшилиб, аралаштирилади ва идиш
деворлари сув билан ювиб, бериладиган шиша идишга
ўтказилади, сўнгра жихозланади.
Rp: Sol. Natrii bromidi 0,5% - 120 ml
Camphorae
1,0
Coffeini natrii-benzoatis 0,5
M.D.S. 1 ош қош. 3 маҳал
Паспорти:
Натрий бромид (1:5) – 0,5*5 = 3 мл
Коффеин натрий-бензоат (1:10) 0,5*10 = 5 мл
Камфора – 1 г
Желатоза - 1г
Тозаланган сув – 120-(3+5) = 112 мл
Умумий хажм = 120 мл
Технологияси: Ёрдамчи идишга 112 мл тозаланган сув, 5 мл
коффеин бензоат-натрий эритмаси, 3 мл натрий бромид
эритмасидан соламиз. Хавончада 1 г камфора 1 мл 90% ли
этил спирти билан майдаланади. Спирт қисман учиб кетганч,
1г желатоза қўшиб аралаштирилади. Устига юқорида
тайёрланган эритмадан 1 мл солиб, майин пульпа ҳосил
қилинади ва беморга бенриладиган идишга олдин тайёрлаб
қўйилган эритма билан чайиб солинади.
Олтингугурт билан тайёрланадиган суспензия ўзига хос
усулда тайёрланади. Чунки унга ЮМБ ларни стабилизатор
сифатида ишлатиб бўлмайди, сабаби улар олтингугуртни
фармакологик
таъсирини
камайтириб
юборади.
Олтингугуртга стабилизатор сифатида фақат калийли ёки
яшил тиббиёт совуни ишлатилади. Бунда 1 г
олтингугуртга 0,1 - 0,2 г тиббиёт совуни тўғри келади.
Rp: Sulfuris praecipitati 2,0
Glycerini
5,0
Aquae purf.
100 ml
M.D.S. Бош терисига суртиш учун
Технологияси: хавончада аввал, олтингугуртни 0,8-1,2
г глицерин билан майдалаб эзиб олинади. Ҳосил бўлган
пульпага қолган глицерин ва сув қўшилиб яхшилаб
аралаштирилади ва охирида 0,2 г калийли совун қўшиб,
идиш яхшилаб чайқатилади, сўнг жиҳозланади.
3. КОНДЕНСАЦИОН УСУЛДА СУСПЕНЗИЯ ТАЙЁРЛАШ
1. Эритувчини ўзгартириш хисобига
2. Кимёвий таъсир этиш ҳисобига
1. Эритувчини ўзгартириш хисобига
Олинг: Калий бромид эритмаси 3%-100 мл (1:5)
Натрий бромид 3.0 (1:5)
Валериана тиндирмасидан 5 мл
А.Б.Б. 1дес.қ. 3 мах.ич.
Ҳисоблаш: Калий бромид эритмаси (1:5) 3х5=15 мл
Натрий бромид эритмаси (1:5) 3х5=15 мл
Тозаланган сув 100-30 =70 мл
Валериана тиндирмасидан 5 мл
Умумий ҳажм 105 мл
Технологияси: Беморга бериладиган қўнғир шиша
идишга 70 мл сув ўлчаб олинади ва устига 15 мл калий
бромид ва 15 мл натрий бромид эритмаларидан қўшиб ва
охирида 5 мл валериана тиндирмасидан оз-оздан қўшиб,
чайқатилади (акс холда чўкма хосил бўлиб қолиши
мумкин) ва тиқин билан беркитилиб, жихозлаб, беморга
берилади.
2. Кимёвий таъсир этиш ҳисобига
Кимёвий йўл билан суспензия тайёрлашга қўрғошин
ацетат билан аммоний хлоридни мисол қилиб келтириш
мумкин.
Олинг: Аммоний хлорид 3.0
Қўрғошин ацетат 3.0
Олтингугурт
3.0
Глицерин
25 мл
Этанол
25 мл
Тозаланган сув 200 мл гача
А.Б.Б. Сочга суртиш учун
Бунинг учун хар икки моддани ховончада эзиб, озоздан сув қўшиб аралаштирилади, бунда қуйидаги
реакция боради:
NH4Cl + Pb(CH3COO)2 = PbCl2 + 2CH3COONH4
Технологияси: Ховончада олтингугурт глицерин
иштирокида “қийнаш” усулида тайёрланади. 100 мл
сувни иккига бўлиб, бир қисмида аммоний хлоридни,
яна қисмида қўрғошин ацетатни эритиб оламиз.
Иккала эритмани беморга бериладиган идишга
фильтрлаб ўтказамиз, анализ вақтида заррачалар
катталашуви кўзга
ташланади, сўнгра
ховончада
майдаланган олтингугуртни глицерин ва қолган сув
билан ювиб идишга ўтказамиз. Охирида этил
спиртининг 90% лигидан (% кўрсатилмаса 90% лиги
олинади (582 – буйруққа биноан) 25 мл қўшилади.
Жиҳозлаб беморга берилади.
СУСПЕНЗИЯЛАРНИНГ СИФАТИНИ БАХОЛАШ
• 1. Ресуспендирлигини аниқлаш: Суспензия 24 соатдан
сўнг 15-20 сония чайқатилганда, 72 соатдан сўнг эса 40-60
сония чайқатилганда ўзининг асл холини тиклаши, яъни
заррачалар бир хилда тарқалиши лозим.
• 2. Қуруқ қолдиқ: Суспензиянинг маълум ҳажми ўлчаниб,
қуритилади ва қуруқ қолдиқ массаси тортиб аниқланади. 1
г (мл) суспензияда таъсир этувчи модда миқдори ±10% дан
ошмаслиги керак
• 3. Қатламларга бўлиниш вақти – қанчалик қатлам кам
бўлса, суспензиянинг барқарорлиги шунчалик яхши.
• 4. Дисперс фаза заррачаларини бир хиллигини
аниқлаш учун микроскопда кўрилганда заррачаларнинг
катталиги 50 мкм дан ошмаслиги керак.
Барча суспензиялар чайқатилганда қай тарзда чўкмага
тушишини кўриш учун рангсиз флаконларга солинади ва
қўшимча “Ишлатишдан олдин чайқатилсин” деган ёрлиқлар
билан жихозланади. Микстура-суспензиялар салқин жойда
сақланади.
•
•
•
•
•
•
•
•
Адабиётлар:
1. З.Н.Назиров “Дори турлари технологияси”.
2.ДФ нинг 10 ва 11 нашри.
3. Уз.ССВнинг 582- сонли буйруғи.
4. М.М.Миралимов “Фармацевтик технология
асослари”.
5. А.И.Тихонов, Т.Г.Ярнух “Технология лекарств”
2002 г
6.Кондратьева Т.С. “Руководство по аптечной
технологии лекарственных форм”.
7.Справочное пособие по аптечной технологии
лекарств
Д.Н.Сиёв, Л.Г.Марченко, Т.Д.Синёва – Петербург
2001г.
1. Gidrofil moddalarga qaysilar kiradi?
a) kamfora, fenilsalitsilat, mentol;
b)terpingidrat, mentol, benzonaftol;
c) vismut nitrat asosi, rux oksidi, oq gil; d) oq gil, fenilsalitsilat, kraxmal.
2. Quyidagilarning qaysi biri gidrofil bo’kuvchi moddalarga kiradi?
a) tanalbin;
b) oltingugurt; c) vismut nitrat asosi; d) fenilsalitsilat.
3. Magniy oksid, kalsiy karbonatdan qaysi usul yordamida suspenziya
tayyorlanadi?
a) kimyoviy usul;
b) kondensatsion usul;
c) qiynash usuli;
d) emulsiya tayyorlash yo’li bilan.
4. Magniy oksid qanday moddalarga kiradi?
a) gidrofob;
b) gidrofil bo’kuvchi;
d) gidrofil bo’kmaydigan;
c) kuchli gidrofob.