Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш

Download Report

Transcript Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш

“Телекоммуникация узатиш тизимлари”
кафедраси
"Метрология, стандартлаштириш
ва сертификатлаштириш"
фани.
МАЪРУЗАЧИ:
Фан машғулотлари учун
ажратилган соатлар.
Маъруза машғулотлари:
32 соат
Амалий машғулотлар:
16 соат
Лаборатория машғулотлари:
16 соат
Жами:
64 соат
Жорий баҳолашдаги максимал
балл
Оралиқ баҳолашдаги максимал балл
Кўрсаткичлар
Т/р
Жами
1-ЖБ
2-ЖБ
Жами
1-ОБ
2-ОБ
4,0
4,0
8,0
1,0
1,0
2,0
1
Дарсга қатнашганлик даражаси (лек, пр, лб), конспект юритиши,
ишни бажариши
4,0
4,0
8,0
2
Лаборатория ишининг ҳимояси
4,5
4,5
9,0
3
Амалиёт мавзулари бўйича маърузалар тайёрлаш ва маъруза
қилиш
4,5
4,5
9,0
4
Машғулотлардаги фаоллиги (лек, пр, лб)
(рағбатлантирувчи баллар)
2,0
2,0
4,0
5
Мустақил иш тайёрлаш ва топшириш
4,0
4,0
8,0
6
Мустақил таълим топшириқларининг сифатли бажарилиши
1,0
1,0
2,0
7
Мавзулар бўйича электрон тақдимот ва кўргазмали материаллар
тайёрлаш (лек)
1,0
1,0
2,0
8
Оралиқ назорат (тест, ёзма иш ёки оғзаки)
9,0
9,0
18,0
9
Якуний баҳолаш (ёзма иш)
Жами:
Якуний
баҳолашда
ги
максимал
балл
30
15
Шу жумладан:
Жорий балл-максимал 30 баллни ташкил қилади, шу жумладан:
56%-70%
16,8 баллдан
21 баллгача
"қониқарли"
71%-85%
21.3 баллдан
25.5 баллгача
"яхши"
86%-100%
25.8 баллдан
30 баллгача
"аъло"
Оралиқ балл - максимал 40 баллни ташкил қилади, шу жумладан:
56%-70%
22.4 баллдан
28 баллгача
"қониқарли''
71%-85%
28.4 баллдан
34 баллгача
"яхши"
86%-100%
34.4 баллдан
40 баллгача
"аъло"
Якуний балл - максимал 30 баллни ташкил қилади, шу жумладан:
56%-70%
16.8 баллдан
21 баллгача
"қониқарли"
71%-85%
21.3 баллдан
25.5 баллгача
"яхши"
86%-100%
25.8 баллдан
30 баллгача
"аъло"
15
30
20
20
40
30
1 ЖБ
Лб+Пр=15 8.4 – 10 = «3»
11 – 13 = «4»
14 – 15 = «5»
1 ОБ = 20
11.2 – 14 = «3»
15 – 17 = «4»
18 – 20 = «5»
Жами 70 (ЖБ + ОБ)
39 – 49 = «3»
50 – 60 = «4»
61 – 70 = «5»
Адабиётлар рўйхати
1.
2.
3.
4.
5.
6.
7.
8.
9.
10.
11.
12.
13.
14.
15.
16.
17.
18.
Абдувалиев А.А., Алимов М.Н., Латипов В.Б. Межотраслевые системы стандартизации. – Т., НИИСМС, 2008. – 284 с.
Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., Алимов М.Н., ва б. «Стандартлаштириш, Метрология,
Сертификатлаштириш, Сифат.» – Т.: СМСИТИ, 2008. – 267 б.
Абдувалиев А.А., Латипов В.Б., Умаров А.С., и др. «Основы стандартизации, метрологии, сертификации и управления
качеством» - Т., НИИСМС, 2007. – 555 с.
Агзамов С.А., Акимова Л.Н. Разработка, внедрение и сертификация СМК на базе МС ИСО 9001:2000 на предприятиях
телекоммуникаций. Учебное пособие. Т., ТУИТ, 2009. - 31с.
Величко О.Н., Хакимов О.Ш., Латипов В.Б., и др. Прослеживаемость измерений: нормативное обеспечение и основные
компоненты – Т., O’zdavmatbuotliti, 2009. – 184с.
Исаев Р. И., Каримова У. Н. “Метрология, стандартлаштириш ва сертификатлаштириш” фани бўйича виртуал
лаборатория ишлари тўпланма. Тошкент, Aloqachi, 2008.- 89 б.
К 013:2003. Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш соҳасини стандартлаштириш тизимини
ривожлантириш концепцияси.
К 014:2003. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш тизимини ривожлантириш
концепцияси.
“Метрология тўғрисида”ги (ЎзР 28.12.1993 й. 1004-XII-сон; ЎзР 26.05.2000 й. 82-II-сон, ЎзР 25.04.2003 й. 482-II-сон)
Қонуни.
Парпиев М.П., Туляганова Ш.А., Рахмонова Г.С. “Metrologiya, standartlashtirish va sertifikatlashtirish” fani bo’yicha virtual
laboratoriya ishlariga uslubiy ko’rsatmalar. Т., ТАТУ, 2011. – 72 б.
Парпиев М.П., Каримова У.Н. “Электррадио ўлчашлар” фанидан маърузалар матни. Т:ТАТУ, 2003.-75 б.
Парпиев М.П., Туляганова Ш.А., Рахмонова Г.С., Каримова Г.Х. “Метрология, стандартлаштириш ва
сертификатлаштириш” фанидан барча таълим йўналишлари талабалари учун масалалар тўплами. Тошкент, Aloqachi,
2008. – 58 б.
Парпиев М.П., Рахмонова Г.С., Туляганова Ш.А., Каримова Г.Х. “Метрология, стандартлаштириш ва
сертификатлаштириш” фанидан барча таълим йўналишлари талабалари учун тест саволлари тўплами. Тошкент,
Aloqachi, 2008. – 41 б.
Сергеев А.С., Латышев М.В., Терегеря В.В. Метрология, Стандартизация и сертификация. Учебное пособие. М. Логос.
2003.-536 с.
Сигов А.С., Белик Ю.Д., Верба В.С. и др. Метрология и электрорадио измерения в телекоммуникационных системах.
М.Высшая школа. 2005.
Tst 45.025:2000 Метрологик таъминлаш. Атамалар ва таърифлар.
Тартаковский Д.Ф., А.С.Ястребов – Метрология, стандартизация и технические средства измерений. Учебник для
студ.вузов. М.: Высш.шк., 2002. -205 с.
Хакимов О.Ш., Латипов В.Б. Оценка неопределенности измерений. Учебное пособие. Т., НИИСМС, 2008. – 110 с.
1-маъруза
«Метрология, стандартлаштириш ва
сертификатлаштириш» фанининг мақсади
ва метрология бўйича асосий атамалар
Режа:
1. Фаннинг мақсад ва вазифалари.
2. Метрология бўйича асосий атама ва тушунчалар.
1. Фаннинг мақсад ва вазифалари
"Метрология, стандартлаштириш ва
сертификатлаштириш" фанини ўрганишдан мақсад:
талабаларда Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида
телекоммуникация хизматларини кўрсатиш билан боғлиқ
бўлган метрологик таъминот масалалари, стандартлаштириш ишлари ва сертификатлаштириш билан боғлиқ
бўлган тадбирларни ўрганиш, ҳамда меъёрий-техник
ҳужжатлар ва соҳа стандартлари билан ишлаш борасида
етарли билим ва малакаларни ҳосил қилишдир.
Асосий вазифаси эса талабаларга "Метрология,
стандартлаштириш ва сертификатлаштириш" асослари
бўйича мукаммал билим беришдир.
2. Метрология бўйича асосий атама ва
тушунчалар
• Метрология – Ўлчашлар, уларнинг бирлилигини таъминлаш
методлари ва воситалари ва талаб этилган аниқликка эришиш
усуллари тўғрисидаги фан.
• Ўлчашлар бирлилиги – Ўлчашларнинг натижалари
қонунлаштирилган бирликларда ифодаланган ва ўлчашларнинг
хатоликлари берилган эҳтимоллик билан маълум бўлган ҳолат.
• Ўлчаш – махсус техник воситалар ёрдамида физик катталиклар
қийматларини тажриба йўли билан топиш.
• Ўлчаш воситаси нормалаштирилган метрологик тавсифга эга
бўлган ўлчаш асбобидир. Ўлчаш воситаси, ўз навбатида, ўлчов,
ўлчаш ўзгартиргичлари, ўлчов асбоблари, ўлчаш ахборот
тизими ва ўлчаш қурилмалари каби туркумларга бўлинади.
• Ўлчов деб, берилган ўлчамли физик катталикларни қайта
тиклаш учун мўлжалланган ўлчаш воситасига айтилади.
Метрология бўйича асосий атама ва
тушунчалар
• Намуна ўлчаш воситалари ишчи ўлчаш асбобларини текшириш ва уларни
ўзлари бўйича даражалашга хизмат қилади.
• Эталонлар деб, фан ва техниканинг энг юксак савиясида аниқлик билан
ишланган намунавий ўлчовларга айтилади.
• Ўлчов бирлиги ўлчаш натижаси кўрсатилган бирликда ифодаланган ва
ўлчаш хатолиги берилган эҳтимолликда маълум бўлган ўлчаш ҳолатидир.
• Ўлчаш аниқлиги - бу ўлчаш натижаларини ва ўлчанаётган катталик ҳақиқий
қийматининг мос келиш даражасидир.
• Ўлчаш хатолиги ўлчаш натижасининг ўлчанаётган катталикнинг асл
қийматидан фарқланишидир.
• Физикавий катталикнинг асл қиймати хатоликлардан холи бўлган
қийматдир.
• Ўлчанаётган катталикнинг ҳақиқий қиймати йўл қўйилган хатоликлар
таъсирида олинган натижалар қийматидир.
• Ўлчаш объекти қиймати ўлчанаётган катталикдир.
Метрология бўйича асосий атама ва
тушунчалар
•
•
•
•
•
Базавий (асос) метрология хизмати - бу алоқа ва ахборотлаштириш
соҳасидаги хизмат бўлиб, бириктирилган хўжалик юритувчи субъектларнинг
метрологик таъминот масалалари бўйича иш фаолиятини
мувофиқлаштирувчи хизмат.
Давлат метрология назорати - бу ўлчаш воситаларининг тури ва
қиёсланиши, сотилиши ва уларнинг прокатини лицензиялаш бўйича давлат
метрология хизмати органи томонидан амалга ошириладиган фаолиятдир.
Давлат метрология текшируви - бу давлат метрология хизмати органи
томонидан амалга ошириладиган метрология қоидаларига риоя қилиниши
текшириш мақсадидаги фаолиятдир.
Ўлчаш воситасини калибрлаш - бу калибрлаш лабораторияси томонидан
ўлчаш воситасининг метрологик характеристикаси ҳақиқий қийматларини
ва қўлланилишга яроқлилигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадидаги
муолажалар мажмуидир.
Ўлчаш воситаларини қиёслаш – Ўлчаш воситаларининг ўрнатилган
техник талабларга мувофиқлигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида
давлат метрологик хизмат идоралари (бошқа ваколатланган идоралар,
ташкилотлар) бажарадиган амаллар мажмуи.
Метрология бўйича асосий атама ва
тушунчалар
• Ўлчаш воситаларини метрологик аттестатлаш – доналаб ишлаб
чиқарилган (ёки Ўзбекистон ҳудудига доналаб келтирилган) ўлчаш
воситаларининг, уларнинг хоссаларини синчиклаб тадқиқ этиш
асосида, қўлланишга ҳуқуқли эканлигини метрологик хизмат
томонидан тан олиш.
• Метрологик хизматлар, марказлар, лабораторияларни
аккредитлаш – метрологик хизматлар, марказлар,
лабораторияларнинг ўрнатилган аккредитлаш доирасида ўлчашлар
бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни ўтказишга ҳуқуқлигини
расмий тан олиш.
• Юридик шахсларнинг метрологик хизматларини ўлчаш
воситаларини калибрлаш ҳуқуқига аккредитлаш – юридик
шахслар метрологик хизматларининг ўрнатилган доирада ўлчаш
воситаларини калибрлашни ўтказиш ҳуқуқини расмий тан олиш.