Agrar islohatlar.3
Download
Report
Transcript Agrar islohatlar.3
Ўзбекистон Республикаси
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
ТОШКЕНТ МОЛИЯ
ИНСТИТУТИ
МАГИСТРАТУРА БЎЛИМИ
АГРАР СЕКТОР ИҚТИСОДИЁТИ
ФАНИ
«Фақат кенг миқёсли иқтисодий
ислоҳот ва ўзгаришларни биз
танлаган, ўзини амалда тўла
оқлаган тараққиёт моделига
ҳамоҳанг равишда давом
эттириш иқтисодиётимиз
барқарорлиги ва зарур
ривожланиш суръатларини,
ҳаётимиз сифатини ошириш,
дунё ҳамжамиятида муносиб
ўрин эгаллаш имконини
беради».
И.А. Каримов
АГРАР ИСЛОХОТЛАРНИ
АМАЛГА ОШИРИШНИНГ
АСОСИЙ ЙЎНАЛИШЛАРИ
РЕЖА:
1. Ўзбекистон аграр ислохотларининг ҳуқуқий асослари.
Аграр ислохот: мақсади, воситалари ва элементлари
2. Аграр
сектор
корхоналарини
жиҳатидан
таъминлаш
аграр
асосоий кўринишларидан бири
моддий-техника
ислохотларнинг
3. Аграр
секторда
рақобатбардошлик
шакллантириш. Хўжалик юритишнинг
шаклини танлаш
муҳитини
самарали
4. АҚШ
ва
Япония
аграр
cиёсатида
амалга
оширилаётган аграр ислохотларнинг хусусиятлари
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
Ўзбекистон аграр ислохотларининг ҳуқуқий
асослари. Аграр ислохот: мақсади, воситалари ва
элементлари
Кейинги йилларда мамлакат аграр тармоғини ривожлантириш учун
бир катор тадбирлар амалга оширилди. Улар ичида энг
мухимларидан бири мамлакат аграр ислохотининг ҳуқуқий асослари
яратилди (1-чизма). Ўзбекистон аграр ислохотининг ҳуқуқий
асосларини қуйидагилар ташкил этади:
• Ер Кодекси;
• Меҳнат Кодекси;
• Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкат хўжалиги)
тўғрисидаги қонун;
• Фермер хўжаликлари тўғрисидаги қонун;
• Дехқон хўжаликлари тўғрисидаги қонун;
• Қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, ундаги ишлаб
чиқариш,
молия, солиқ, кредит ва бошқа муносабатларни такомиллаштириш
борасидаги қонунлар, фармонлар, карорлар, меъёрий ҳужжатлар ва
бошқа қонуности ҳужжатлари.
Танланган йўл асосида Ўзбекистонда аграр соҳани
ривожлантиришнинг асосий вазифалари белгилаб олинган (2чизма). Умуман олганда, Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги
ривожланишининг қуйидаги икки муҳим стратегик мақсадни
амалга ошириш асосида курилган:
•
Пахта
толасини
етиштиришнинг
барқарорлигини
таъминлаш;
•
Дон ишлаб чикаришни кўпайтириш ва дон мустакилликка
эришиш.
Қишлоқ
хўжалигида
иқтисодий
ислохотларни
янада
чуқурлаштириш,
соҳани
барқарор
ривожлантиришга
қаратилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон
ва карорлари, Президентнинг 2009 йил 13 февралда бўлиб
ўтган
2008
йилда
республикани
ижтимоий-иқтисодий
ривожлантириш якунлари ва 2009 йилда иқтисодиётни
барқарор
ривожлантиришнинг
энг
мухим
устувор
йўналишларига
бағишланган
мажлисидаги
«Мамлакатни
модернизация килиш ва янгилашни изчил давом эттириш давр талаби» маърузасидан келиб чиқадиган долзарб вазифалар
ҳамда «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат
дастурида белгиланган тадбирларнинг ижросини ташкил этиш,
уларнинг ўз муддатларида ва тўлақонли бажарилишини
таъминлаш мақсадида Ўзбекистан Республикаси Қишлоқ ва сув
хўжалиги вазирлигининг Хайъат карори билан қуйидаги махсус
ишчи гурухлари ташкил этилди:
1. Тизимдаги корхоналарни модернизациялаш ва маҳаллийлаштириш, сифат ва нархлар борасида рақобатбардош саноат
махсулотлари ишлаб чиқариш хажмларини кенгайтириш,
экспорт салохиятини ошириш йўли билан уларнинг баркарор
ишлашини таъминлаш масалалари бўйича.
2. Экспорт махсулотлари ишлаб чикариш ва уларни хорижга
сотиш куламини ошириш, импорт хажмини оптималлаштириш
масалалари бўйича.
3. Хорижий инвестицияларни жалб этиш, улардан мақсадли
фойдаланиш ва лойиҳалар мониторингини ташкил этиш
масалалари бўйича.
4. Қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган таркибий ўзгаришлар жараёнида Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ ва
сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар Қишлоқ ва сув хўжалиги
бошқармалари ҳамда туманлар Қишлоқ ва сув хўжалиги
бўлимлари фаолиятини такомиллаштириш масалалари бўйича.
5. Қишлоқ инфратузилма объектлари фаолиятини ривожлантириш ҳамда фермер хўжаликлари билан таъминотчи, хизмат
курсатувчи,
тайёрлов
идоралари
уртасида
шартнома
мажбуриятларининг бажарилиши устидан мониторинг юритиш
масалалари бўйича.
6. Сув танқислигининг салбий таъсирини юмшатиш, сув
ресурсларини окилона
бошқариш
ва
сувдан
самарали
фойдаланиш хамда томчилатиб суғориш тизимини ташкил
қилиш масалалари бўйича.
7. Пахтачилик, ғаллачилик ва мойли экинлар
масалалари бўйича.
8. Сабзавот, полиз, картошка, мева ва узум маҳсулотларини етиштириш, кайта ишлаш, ички истеъмол
бозорини тулдириш ҳамда экспорт қилиш хажмларини
кучайтириш масалалари бўйича.
9. Ўсимликларни химоя қилиш, биолабораториялар ва
агрокимё-станциялар фаолиятини такомиллаштириш
масалалари бўйича.
10. Чорвачилик ва коракўлчиликни ривожлантириш
масалалари бўйича.
11. Паррандачиликни ривожлантириш масалалари
бўйича.
12.
Баликчиликни
ривожлантириш
масалалари
бўйича.
13. Асаларичиликни ривожлантириш масалалари
бўйича.
14. Пиллачилик масалалари бўйича.
Аграр сектор корхоналарини моддий-техника
жиҳатидан таъминлаш аграр ислохотларнинг
асосоий кўринишларидан бири
Қишлоқ хўжалик ишлаб чиқариши учун зарур бўлган
меҳнат қуроллари доимо янгидан тўлдирилиши, янгиланиши,
кўпроқ наф келтириши керак. Ҳар йили ишлаб чиқаришда
банд бўлган тракторлар, автомашиналар, комбайнлар ва
бошқа қишлоқ хўжалик машиналари эскириши натижасида
бир қисми ишдан чиқиб кетади. Бу ишдан чиққан техника
йил мобайнида янгидан тикланиши керак. Акс ҳолда у ёки бу
ишлаб чиқариш жараёнини ўз вақтида бажариш имконияти
камайиб, бу ўз навбатида маҳсулот етиштириш кўламига
салбий таъсир этади. Бу билан бир қаторда қишлоқ
хўжалигида фан-техника тараққиёти жадал ривожлана
бориши доимо маълум бир қисм ёки маълум турдаги,
хилдаги техникани маънавий жиҳатдан эскиришига сабаб
бўлмоқда. Эски техника ўрнига янги, иқтисодий жиҳатдан
фойдаланиш учун қулай турдаги техникалар пайдо бўлмоқда.
Ўзбекистон ҳозиргача ва бундан ҳам пахта етиштиришда
жаҳондаги энг етакчи мамлакатлар қаторида ўрин олади.
Бунинг учун пахтачиликнинг барча иш жараёнларини
механизациялаш имкониятини берадиган техникаларнинг
янги русуми билан таъминлаш зарур.
Бунинг учун эса даст аввал ҳайдов, чопиқ тракторлари, жаҳон
пахтачилигида фойдаланилаётган энг самарали сеялкалар,
култиваторлар, пахта териш машиналари, кўсак чувиш ва
ғузапоя қирқиш машиналари билан таъминланмоғи даркор. Бу
вазифалар фақат пахтачилик соҳасигагина тегишли бўлиб
қолмасдан, қишлоқ хўжалиги тармоқлари учун ҳам зарурдир.
Бозор иқтисодиётига ўтиш қишлоқда техникага эга бўлиш ва
ундан фойдаланишда икки йўналиш талабини ҳисобга олиш
зарур.
Биринчи йўналиш – бунга йирик қишлоқ хўжалик
корхоналари
–
ширкатлар,
ҳиссадорлар
уюшмаси,
агрофирмани киритиш мумкин. Бу хўжаликлар ўзининг
молиявий қувватига кўра зарур бўлган техниканинг ўз
ҳоҳишларига биноан сотиб олиши ва ўз мулкига айлаштириш
мумкин. Йил мобайнида маълум бир даврда, маслан, ерни
шудгорлаш,тракторлари дон уриб, йиғиштира оладиган
комбайнларни, пахта терувчи, кўсак чувувчи, ғўза пояни
қирқувчи ёки прессловчи машиналарни МТС билан шартнома
асосида фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Иккинчи йўналиш – бунга фермерлар, деҳқон хўжаликлари,
оила пудратлари, тармоқ хўжаликлари, якка тартибда ижара
асосида
иш
юритувчилардан
иборат
бўлган
деҳқон
хўжаликларни киритиш мумкин.
Аграр секторда рақобатбардошлик муҳитини
шакллантириш. Хўжалик юритишнинг самарали
шаклини танлаш
Ўзбекистонда аграр соҳада амалга оширилаётган иқтисодий
ислохотларнинг
чуқурлашуви
бозор
тамойиллари
жорий
этилишини, маҳсулот етиштириш ва сотиш жараёнларини ўзаро
мувофиқлигини таъминлашни тақоза этмоқда. Яъни, аграр
соҳадаги энг муҳим вазифа қишлоқ хўжалигида рақобатчилик
муҳитини шакллантириш орқали хўжалик юритувчи субъектлар
рақобатбардошлигини ошириш, маҳсулот етиштиришда талаб ва
таклиф мувозанатига эришиш, ички ва ташқи бозорда самарали
фаолият юритувчи механизмлар кенг кўламда жорий қилинишидан
иборат.
Президентимиз
И.А.Каримов
таъкидлаганларидек
“Жаҳон
иқтисодий
инқирози
давом
этаётган
ҳозирги
шароитда
рақобатбардош тайёр маҳсулот улушини изчил ошириш биринчи
навбатда иқтисодиётимизнинг ўсиб бораётган салоҳияти ва
имкониятларидан далолат беради”.
Мамлакат аграр сиёсатида хўжалик юритиш шаклларини танлаш
иқтисодий ислохотларни хўжалик бўғинида самарали амалга
ошишига олиб келади.
Ривожланган мамлакатлар тажрибасидан келиб чиқадиган
бўлсак,
кўпгина
мамлакатлар
(асосан,
ривожланган
мамлакатлар)
фермер
хўжаликларини
ривожлантиришни
мақсадга мувофиқ деб ҳисоблашади. Ўзбекистонда олиб
борилаётган аграр сиёсат натижасида хўжалик юритишнинг
бир қатор шакллари синаб кўрилди. Мамлакатимиз қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчилари маълум маънода бир қатор
ишлаб чиқариш шаклларини ўз фаолиятларида синаб кўришган
ва хулосаларга эга бўлишган.
Биз хўжалик юритиш шакллари ҳақида яна ҳам яхшироқ
хулосага эга бўлиш учун яқин ўтмишда бизнинг қишлоқ
хўжалиги ишлаб чиқарувчиларимиз фаолият юритган хўжалик
шаклларини санаб ўтамиз:
давлат хўжаликлари
Давлат хўжаликлари
давлат мулкига асосланган,
ишлаб чиқаришда бригада
тизимига, бошқаришда
яккаҳокимлик тамойилига
асосланган хўжалик
юритиш шаклидир.
шахсий хўжаликлар
Бу хўжаликлар алоҳида
ҳисоб-китоб счётига эга
бўлмаган, кишиларнинг
томорқаларида маҳсулот
етиштириш тамойилига
асосланган ишлаб
чиқариш шаклидир.
агрофирмалар
Агрофирмалар асосан
илмий-ишлаб чиқаришни
ривожлантириш ва уруғчиликни самарали ташкил
қилиш мақсадида ташкил
қилинган хўжалик
юритиш шаклидир.
АҚШ ва Япония аграр сиёсатида амалга
оширилаётган аграр ислохотларнинг хусусиятлари
АҚШ иқтисодиётида қишлоқ хўжалиги муҳим ўрин
тутадиган тармоқлардан бири ҳисобланади. АҚШ қишлоқ
хўжалиги ҳам бошқа ривожланган мамлакатлар сингари
ривожланган агросаноат тизимига эга. Мамлакат АСМ
ташкилий таркиби 3 та соҳадан таркиб топган.
Биринчи соҳа
Қишлоқ хўжалиги учун
ишлаб чиқариш воситалари етказиб берадиган ва
моддий-техник хизмат кўрсатишни ўз зиммасига олади
(тракторсозлик, қишлоқ хўжалик машинасозлиги,
кимё саноати, озуқа саноати,
ҳайвонлар фармацевтикаси
саноати, уруғчилик
саноати)
Иккинчи соҳа
Учинчи соҳа
Қишлоқ хўжалик
ишлаб
чиқаришининг
ўзи
киради
Функцияси қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини
истеъмолчига етказиб бериш
билан боғлиқ бўлган тармоқлар,
яъни, қишлоқ хўжалик
маҳсулотларини қайта ишлаш,
сақлаш, етказиб бериш ва
сотиш билан боғлиқ бўлган
тармоқлар киритилади.
Япония аграр сиёсатининг хусусиятлари
Аграр сиёсатларни таҳлил қилганда Япония аграр
сиёсатининг ўзига хос жиҳатларини кўриш мумкин. Япония
аграр
сиёсатининг
фақат
унгагина
хос
бўлган
хусусиятларидан бири шундаки, унда ҳеч қачон асосий
масала сифатида экспорт масаласи қўйилмайди. Аграр
тармоқ ривожланиши ва тараққиётига назар ташлайдиган
бўлсак, Японияда бошқа тармоқлар сингари қишлоқ
хўжалигида ҳам ҳамма вақт ресурслар танқислиги бош
масала бўлиб келган. Шунинг учун ҳам Япония аграр сиёсати
олдига ҳамма вақт мамлакат иқтисодий салоҳиятига
самарадорлик нуқтаи назаридан эмас, балки мамлакат
озиқ-овқат хавфсизлиги масаласини ҳал қилиш вазифаси
бош масала сифатида қўйилган.
Япония аграр тармоғи маҳсулотининг мамлакат ялпи
миллий маҳсулот ишлаб чиқаришдаги салмоғи 2 % дан камни
ташкил қилади. Унинг таркиби асосан озиқ – овқат
маҳсулотлари ва қайта ишлаш саноати маҳсулотларидан
таркиб топган. Япония қайта ишлаш саноати ресурсларга
бўлган ўз эҳтиёжини импорт орқали қондиради.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати
1. И.А.Каримов Ўзбекистон бозор муносабатларига ўтишнинг ўзига хос йўли, Т. Ўзбекистон
1993 йил.
2. И.А.Каримов Ўзбекистон иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш йўлида, Т. Ўзбекистон
1995 йил.
3. И.А.Каримов. қишлоқ хўжалиги тараққиёти-тўкин хаёт манбаи, Т. Ўзбекистон, 1998.
4. Каримов И.А. Асарлар I-XVII томлар. 1991-2010 йй.
5. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф
этишнинг йўллари ва чоралари. Т.: Ўзбекистон, 2009 й.
6. Sadoulet E., Jangry A., Quantitative Development Policy Analysis. Baltimore. John Hopkins
University Press. 1995.
7. Абдуғаниев А., Абдуғаниев А.А. - Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти – (дарслик) – Т.: ТДИУ,
2004, 304 бет
8. Аграр соҳада ислоҳотларни янада чуқурлаштириш муаммолари ва ечимлари. Тошкент.
«Меҳнат» 2002.
9. Ғаниев И.М. Аграр сиёсат. (маъруза матнлари). Самарқанд. 2004.
10. Қишлоқ хўжалигида ислоҳотларни чуқурлаштиришга доир қонун ва меъёрий хужжатлар
тўплами. I ва II томлар, Т.1998 йил.
11. Муртазаев О. Пахтачилик агросаноат мажмуаси самарадорлигини ошириш муаммолари.
Монография. Т.: Фан. 2005.
12. Новичков В. И., Калашников И. Б., Новичкова В. И. Аграрная политика. Москва. ИКЦ
“Маркетинг”. 2001 г.
13. Салимов Б.Т., Уроқов Н. “Қишлоқ хўжалиги инфратузилмаси иқтисодиёти” – (ўқув
қулланма) – Т.: ТДИУ, 2004 йил, 102 бет
Сайтлар:
www.wto.org,
www.usda.gov,
www.fao.org,
www.uz.bir.uz, www.chamber.uz, www.qmii.uz
www.dehqon.uz,
www.msbx.uz,
ЭЪТИБОРИНГИЗ УЧУН
РАҲМАТ